Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоназаров Баҳром Сирожевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сунъий нейрон тармоқлари асосида тақсимловчи электр тармоқларнинг режим параметрларини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2885.
Илмий раҳбар: Худаяров Музаффар Бурханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Таслимов Абдурахим Дехканович, техника фанлари доктори, профессор; Иззатиллаев Жўрабек Олимжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тақсимловчи электр тармоқларнинг режим параметрларини баҳолаш усуллари ва алогоритмларини сунъий нейрон тармоқлари асосида ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тақсимловчи электр тармоқларининг электр энергия исрофларини оператив баҳолаш методикаси ва алгоритми турли типдаги сунъий нейрон тармоқларидан хатолиги кичик бўлган турини ажратиб олиш асосида ташқи ҳарорат ва ҳисоблаш вақтини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
тақсимловчи электр тармоқларида электр энергияси исрофларини оператив ҳисоблаш моделларини шакллантиришда дастлабки маълумотларни таҳлил қилиш усули турли ҳолатлар ва таъсир этувчи факторларни эътиборга олиб ишлаб чиқилган;
электр тармоқларининг самарадорлигини сунъий нейрон тармоқлари асосида баҳолаш ва мониторинг қилиш усули тақсимловчи электр тармоқларининг бош тугун юкланиш коеффициентини ҳисобга олиб  ишлаб чиқилган;
тақсимловчи электр тармоқлари самарадорлигини баҳолашда бош тугундаги қувват ва трансформаторларнинг номинал қувватини ҳисобга олган ҳолда тақсимловчи тармоғининг юкланиш коеффициентини аниқлаш ифодаси ва таснифи таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тақсимловчи электр тармоқларнинг режим параметрларини баҳолаш усуллари ва алогоритмларини сунъий нейрон тармоқлари асосида ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тақсимловчи электр тармоқларининг электр энергия исрофларини оператив баҳолаш методикаси ва алгоритми “Навой кон-металлургия комбинати” АЖнинг Марказий кон бошқармаси Мурунтов кони ҳудудидаги 102-подстанциянинг тақсимловчи тармоқларига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023-йил 19-декабрдаги 23/01-01-07/11478-сон ма'лумотномаси). Натижада электр энергия исрофларини оператив баҳолаш  ёрдамида 102 - подстанциясидан чиқувчи электр тармоқларидаги электр энергия исрофларини 3,5 баробарга камайтириш имконияти яратилган;
тақсимловчи электр тармоқларида электр энергияси исрофларини оператив ҳисоблаш моделларини шакллантиришда дастлабки маълумотларни таҳлил қилиш усули “Навой кон-металлургия комбинати” Марказий кон бошқармаси Мурунтов кони ҳудудида жойлашган 102-подстанциянинг тақсимловчи тармоқларига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023-йил 19-декабрдаги 23/01-01-07/11478 - сон ма'лумотномаси). Натижада сунъий нейрон тармоқларига киритиладиган дастлабки маълумотларни таҳлиллаш ва  ўқитиладиган маълумотлар базаси сифатини яхшилаш ҳисобига чиқиш натижалари аниқлигини 2% гача ва ҳисоблаш тезлигини 4 мартагача ошириш имконияти яратилган;
электр тармоқларининг самарадорлигини оператив баҳолаш ва мониторинг қилиш методикаси “Навой кон-металлургия комбинати” Марказий кон бошқармаси Мурунтов кони ҳудудида жойлашган 102-подстанциянинг тақсимловчи тармоқларига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023-йил 19-декабрдаги 23/01-01-07/11478 - сон ма'лумотномаси). Натижада тақсимловчи тармоқнинг самарадорлиги таснифига асосан юкламаларни қайта тақсимлаш ва трансформаторларнинг салт ишлаш исрофларини камайтириш ҳисобига 166860 кВт·соат  электр энергиясиси тежаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish