Анарбаев Анвар Изатуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқлик насоси ва қуёш энергиясидан фойдаланиш асосида биноларнинг иссиқлик таъминоти самарадорлигини ошириш», 05.05.04 – «Саноат иссиқлик энергетикаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Т89.
Илмий маслаҳатчи: Зоҳидов Ромен Абдуллаевич академик, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент жавлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Ахатов Жасуржон Саидович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Шавкат Мустакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Иссиқликелектрлойиҳа» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мавжуд қозонхоналар учун гелио қўшимчаларини қўллаш ва иссиқлик таъминоти тизимларининг эксергик-иқтисодий мезонлари асосида биноларни иситишда иссиқлик насослари қурилмалари учун паст даражадаги иссиқлик манбаи сифатида фойдаланиш бўйича энергия тежамкор техник ечимларни илмий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик юкламасини қуёш энергиясига алмаштириш ва қуёш иссиқлик коллекторларининг самарадорлигини оширишни ҳисобга олиб ёқилғи-қуёш қозонхонасининг комбинасияланган схемаси термонейтрал режим асосида ишлаб чиқилган;
иссиқлик таъминоти об'ектининг маҳаллий иқлим ва технологик шароитларини ҳисобга олиб ёқилғи-қуёш қозонхоналарини схема-параметрик оптималлаштириш усули қуёш иссиқлик қурилманинг самарадорлиги кўрсаткичларини таъминлаш мезонлари асосида ишлаб чиқилган;
илк бор биноларни иссиқлик таъминоти тизими учун қуёш қурилмаси томонидан ишлаб чиқарилган паст даражадаги иссиқлик асосида қувватланадиган иссиқлик насоси схемаси ишлаб чиқилган;
бинони иситиш учун қуёш қурилмаси билан иссиқлик насоси тизимининг таркибий қисмлари ўртасида иссиқлик узатиш учун оптимал ҳарорат шароитларини эксергик ва иқтисодий кўрсаткичлар асосида ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
қуёш иссиқлик коллекторлари ва иссиқлик насосларини биргаликда қурилманинг оптимал параметрлари эксергик-иқтисодий таҳлил усули асосида ҳисоблаш усули келтирилган эксергик харажатлар камайтириши ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
қуёш-иссиқлик насослари қурилмалари самародорлиги эксергик-иқтисодий таҳлил усули асосида мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларига нисбатан таққослаш натижасида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқлик насоси ва қуёш энергиясидан фойдаланиш асосида биноларнинг иссиқлик таъминоти самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
қуёш қурилмаси томонидан ишлаб чиқарилган паст даражадаги иссиқлик асосида қувватланадиган иссиқлик насоси схемаси учун ФАП 01934-2022 «Автоном иссиқлик ва совуқлик таъминоти тизими» фойдали моделига патенти олинган. Натижада, биноларни ишончли ва самарадорлиги юқори автоном иссиқлик ва совуқлик таъминоти қурилмани ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ёқилғи-қуёш комбинасияланган схемаси ва оптимал параметрларни ҳисоблаш усули «Чукурсой» қозонхонасига жорий этилган («Тошиссиқликенерго» унитар корхонасининг 2009 йил 18 декабрдаги 4425-07-сон маълумотномаси). Натижада қозонхонанинг иссиқлик юкламасини қуёш энергиясига алмаштириш ҳисобига йилига 122,6 минг куб метр газ миқдорида табиий газ исте'молини камайтириш имконияти яратилган;
иссиқлик насоси схемаси ва оптимал параметрларни ҳисоблаш усули Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Камаши Корасув Лалимиси” МЧЖ фермерлик хўжалиги иссиқхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024-йил 17-майдаги 04-11-3406-сонли маълумотномаси). Натижада иссиқхонада электр иситиш қурилмаси ўрнига иссиқлик насосидан фойдаланиш ҳисобига йилига 66384 кВт·соат электр энергияси исте'молини камайтириш имконияти яратилиб, илмий тадқиқот натижаларини жорий этишнинг умумий йиллик иқтисодий самарадорлиги 329 млн сўмни ташкил этган.