Абдихамидов Нурбек Урал ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Уруғлик чигитни саралаш ва тозалаш ускунасининг ишчи қисмлари конструксиясини такомиллаштириш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4434
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Т.181.02
Расмий оппонентлар: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети Енгил саноат ва озиқ-овқат технологиялари кафедраси техника фанлари номзоди, доцент Сафаров Нурали Кудратович;
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Механика муҳандислиги кафедраси техника фанлари доктори, профессор Росулов Рузимурад Хасанович:
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тукли уруғлик чигитни саралаш ва тозалаш ускунасини юқори иш унумдорлигида саралаш самарасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тукли чигитни саралашда чигит узатувчи тарновга чигитни ёйиш учбурчакли мосламали ва ажратиш камерасида чигитни доналовчи тароқ мосламаси билан такомиллаштирилган саралаш ускунаси ишлаб чиқилган;
чигитларнинг тебранувчи тароқ сиртида сочилишини яхшилаш ҳамда шикастланишини камайтиришда ўрнатилган пружинанинг эластик кучи таъсирида узатишдаги ўзгарувчан бурчакка иккинчи тартибли дифференциал тенгламани ечиш орқали боғлиқлик ифодаси ишлаб чиқилган;
иккинчи тартибли бир жинсли бўлмаган дифференциал тенгламалардан фойдаланиб, ростланувчи тароқ сиртидаги чигитларни саралашдаги траекторияларининг чигитни доналовчи тароқни вертикал деворга нисбатан ўрнатиш бурчагига, тароқ қозиқлари орасидаги масофаларни ўзгартиришига боғлиқлик ифодаси ишлаб чиқилган;
амалие тажрибалар асосида чигит узатиш тарновининг оғиш бурчаги, чигит доналовчи тароқни ўрнатиш бурчаги ва тароқ қозиқлари оралиқ масофасин аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Уруғлик чигитни саралаш ва тозалаш ускунасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
Сурхондарё вилояти “СУРХОНДАРЁ БЕСТ СЕЕДС” МЧЖ даги уруғлик чигит тайёрлаш цехига такомиллаштирилган тукли чигит саралаш ЧСА агригари жорий этилган. (“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги” Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги №05/04-04-691-сонли маълумотномаси.).
Натижада такомиллаштирилган ЧСА агрегатининг 3000 кг/соат иш унумдорлигида амалдаги агрегатга нисбатан уруғлик фракция чиқиши 6,8 % га, 1000 дона чигит массаси 4,1 гр. га юқори кўрсаткичга эга бўлди. Таклиф этилган чигит саралаш агрегатини такомиллаштириш хисобидан уругликнинг унувчанлиги 3 % га ошишидан уруғлик чигитни гектарига сарфини 5 кг га камайтиришга эришилган.