Комолова Шахнозахон Адхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларидаги паремияларнинг лингвосоциомаданий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №Б2022.2.PhD/Fil.2565
Илмий раҳбар: Имяминова Шухратхон Салижановна, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларидаги паремияларнинг лингвосоциомаданий хусусиятларини ўзаро чоғиштирган ҳолда уларнинг универсал ва миллий ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
немис ва ўзбек тилларидаги паремиялар ва фразеологизмлар ўртасидаги ўзаро интеграллашув ва дифференциаллашув жараёнларини аниқлаш асосида мақолларнинг тил системасидаги мақомини белгиловчи тамойилларга мақоллар лисоний бирликлар таркибига кирувчи коммуникатив паремиологик бирлик тамойилини киритиш асосланган;
немис ва ўзбек халқининг ижтимоий ҳаётидаги вақтни қадрлаш, аниқлик, меҳмондўстлик, жамоавийлик каби стереотиплар ва универсал хусусиятлар уларнинг паремияларида акс этиши исботланган;
ҳар иккала халқнинг миллий маданияти паремияларда ўхшатиш усули ёрдамида ва маъно кўчишининг метафора ҳамда метонимия турлари орқали акс этиши ёритилиб, улар ўртасидаги социомаданий фарқлар ҳамда универсал жиҳатлар зооним компонентли мақоллар орқали аниқланган.
ўтказилган сўровнома асосида жамланган немис ва ўзбек халқ мақоллари аҳолининг қайси ижтимоий қатламида кенг қўлланилиши аниқланиб, аҳолининг паремиологик билимларига таъсир этувчи омиллар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек тилларидаги паремияларнинг лингвосоциомаданий хусусиятларини тадқиқ этишдан олинган натижалар асосида:
немис халқининг маданий ва социал ҳаётидаги тежамкорлик, аниқлик, тартиблилик, ўзбек халқига хос меҳнацеварлик, жамоавийлик, меҳмондўстлик, меҳр-оқибатлилик каби стереотиплар ҳамда ҳар иккала халқ учун умумий бўлган ҳалоллик, хушмуомалалик каби тушунчалар паремиялар мисолида далилланган илмий хулосаларидан Давлат илмий техник дастури доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023 йилларда бажарилган “Эрасмус+Интернатионал Cредит Мобилитй Программ” халқаро илмий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетиниг 2014 йил 4 апрелдаги 04/1-848 - сон маълумотномаси). Натижада қариндош бўлмаган немис ва ўзбек тиллари асосида тилшуносликнинг паремиология соҳаси учун назарий манбалар яратиш, паремияларнинг қўлланиш жараёнлари, ҳар иккала тилда ўзаро мувофиқлиги очиб берилган;
паремияларда қўлланиладиган метафора, метонимия, синекдоха каби маъно кўчиш усуллари орқали халқ маданиятининг ифодаланиши, улар ўртасидаги социомаданий фарқлари ҳамда универсал жиҳатларини очиб бериш юзасидан амалга оширилган таҳлилларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг 2024 йил 16 январ куни “Репортёр” информатион дастури лавҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 25 апрелдаги 01-14-373 - сон маълумотномаси). Натижада немис ва ўзбек халқи маданиятидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар аниқланган;
немис ва ўзбек халқининг ижтимоий ҳаётида кўп қўлланиладиган мақол ва маталларни аниқлаш бўйича ўтказилган социологик сўровнома натижалари сифатида жамланган мақол ва маталлар ҳамда улар асосида далилланган илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023 йилларда бажарилган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш (амалий олима аёллар гранти)” номли Давлат гранти асосидаги лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетиниг 2024 йил 1 майдаги №04/1-1132 маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар паремиологик босма луғатлар асосида электрон луғатларни яртилиши ва мавжудларини янада такомиллаштирилишида назарий асос бўлиб хизмат қилади.