Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакова Лайло Мадоримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларидаги ҳарбий техникага оид  терминларнинг семантикаси ва лексикографик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2560                                  
Илмий раҳбар: Имяминова Шухратхон Салижановна, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Тиловова Гавҳар Абдахатовна  филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларидаги ҳарбий техникага оид терминларнинг семантик ва лексикографик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда ҳарбий ва ҳарбий техникага оид термин тушунчалари бўйича назарий қарашлар ўзаро фарқланиши ва шу билан биргаликда ҳар хил классификацияларга ажратилиши уларнинг умумий тилшуносликда тутган ўрнини белгилаш орқали исботланган;
немис ва ўзбек тилларидаги ҳарбий техникага оид терминлар ўртасидаги парадигматик муносабатлар (синонимия, антонимия, полисемия, омонимия) чоғиштирилиши асосида икки тил семантикасидаги алломорф ва изоморфлик жиҳатлар далилланган;
немис тилидаги ҳарбий техникага оид терминлар терминлашиш ва транстерминлашиш жараёнлари асосида шаклланишида ўзбек тили билан пропорсионал эмаслиги исботланган;
немисча, ўзбекча ҳарбий луғатлар ҳамда иккала тилдаги изоҳли ва энциклопедик луғатлар таҳлили натижаларига асосан, немисча-ўзбекча ҳарбий терминлар луғати моделида гиперо-гипонимик ва партонимия ҳодисаларининг терминологик лексикографияда термин изоҳини шакллантиришдаги ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек тилларидаги ҳарбий техникага оид терминлар семантикаси ва лексикографик хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
тилшуносликда ҳарбий ва ҳарбий техникага оид термин тушунчалари бўйича назарий қарашлар ўзаро фарқланиши ва шу билан биргаликда ҳар хил классификацияларга ажратилиши уларнинг умумий тилшуносликда тутган ўрнини белгилашга, немис ва ўзбек тилларидаги ҳарбий техникага оид терминлар ўртасидаги парадигматик муносабатлар (синонимия, антонимия, полисемия, омонимия) чоғиштирилиши асосида икки тил семантикасидаги алломорф ва изоморфлик жиҳатларга оид хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2022-2025-йилларда бажарилиши мўлжалланган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнерс анд стафф–Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” халқаро илмий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 4-апрелдаги 04/1-847-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий терминология умумий тилшуносликда ўз ўрнига эгалиги, немис ва ўзбек тилларидаги ҳарбий техникага оид терминларнинг маъно муносабатлари фарқланиши асосланган;
немис тилидаги ҳарбий техникага оид терминлар терминлашиш ва транстерминлашиш жараёнлари асосида шаклланишида ўзбек тили билан пропорсионал эмаслиги борасидаги  далилланган илмий хулосалардан   2020-2023-йилларда бажарилган “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компитенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш (амалий Олима аёллар гранти)” грантида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-майдаги 04/1-1131-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий техникага оид терминологик бирликлар ва умумлексик қатлам доимий узвий алоқада эканлиги аниқланган;
немисча, ўзбекча ҳарбий луғатлар, ҳамда иккала тилдаги изоҳли ва энциклопедик луғатлар таҳлили натижаларига асосан, немисча-ўзбекча ҳарбий терминлар луғати моделида гиперо-гипонимик ва партонимия ҳодисаларининг терминологик лексикографияда термин изоҳини шакллантиришдаги ўрнига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Маҳалла янгиликлари” дастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-майдаги 01-14-372-сон маълумотномаси). Натижада, дастур мазмуни тилшуносликка оид маълумотлар билан бойитилган, ҳамда телетомошабинларнинг ҳарбий техникага оид терминлар ва терминологик лексикография хусусидаги тасаввур ва билимларини кенгайтиришда манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish