Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Сарвиноз Садатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоҳир Малик қиссалари поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fil33.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Холиқов Баҳодир, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тоҳир Малик ижодининг эволюцияси, адиб қиссаларида инсон муаммоси, персонажлар оригиналлиги, сюжет канонлари, ижодкор “мен”и ва қаҳрамон муносабати, поетик нутқ, бадиий тасвир воситалари ва услуб бадииятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Тоҳир Малик ижодий муҳити, илк ҳикояларининг мавзу кўлами, фантастик, детектив ва биографик қиссаларининг ўзига хослиги, диний-маърифий мавзуларнинг ХХ аср қиссаларида акс этиши, асарларининг тадрижий такомили аниқланган;
ёзувчи қиссаларида инсон муаммоси, бош қаҳрамон ва бадиий персонажлар оригиналлиги текширилиб, олим, жиноятчи, изқувар (терговчи), ошиқ, маъшуқа ва рақиб образларининг руҳиятидаги турли-туман кечинмаларнинг ўзгаришлари ижодкор ғоявий мақсадини ифодалашда муҳим ўринга эга экани асосланган;
ўзбек адабиётшунослигида ёзувчи Тоҳир Малик қиссалари тилида халқона образли ифода, жонли халқ тилига хос унсурлар, фразеологизмларнинг ўрнида ва асосли қўллангани далилланиб, ёзувчи қиссаларида мавжуд мақол ва иборалар аниқланган;
ёзувчи қиссаларида сюжетнинг оригиналлиги, адибнинг фантастик ҳамда детектив асарларида адабий таъсир ва услубий ўзига хослик масалалари асосланиб, адиб қиссаларида замон ва макон тасвирининг индивидуал кўринишлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоҳир Малик ижодий муҳити, илк ҳикоялари, фантастик ва детектив қиссаларининг ўзига хослиги, тадрижий такомили белгилангани, ёзувчи қиссаларида инсон муаммоси, бош қаҳрамон ва бадиий персонажлар оригиналлиги таҳлил қилиниб, образлар такомили асослангани, адиб қиссаларида замон ва макон тасвирининг индивидуал кўринишлари далилланганига оид илми-назарий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга бажарилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2024-йил 4-сентябрдаги 04/1-2249-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси Тоҳир Малик ижодий муҳити, илк ҳикоялари, фантастик ва детектив қиссаларининг ўзига хослигига оид  янги хулоса ҳамда умумлашмалар билан бойиган;
ўзбек адабиётшунослигида ёзувчи Тоҳир Малик қиссалари тилида халқона образли ифода, жонли халқ тилига хос унсурлар, фразеологизмларнинг ўрнида ва асосли қўллангани, ёзувчи қиссаларида фойдаланилган мақол ва иборалар таснифлангани, ёзувчи қиссаларида сюжетнинг оригиналлиги, адибнинг фантастик ҳамда детектив асарларида адабий таъсир ва услубий ўзига хослик масалаларининг тадқиқ қилингани муаммоси асосланганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган БВ-Атех-2018-(143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбектилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги  амалий лойиҳа доирасида “УзНутқ Синтезатор” компютер дастурини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2024-йил 19-августдаги 04/1-2113-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформа мақол, ибора, ташбеҳлар билан бойиган;
ҳозирги ўзбек насрида Тоҳир Малик қиссаларининг ўрнига баҳо берилганлиги, шунингдек, мавзунинг бадиий муаммо сифатида ўрганилганидан, адиб асарларининг мавзу кўлами, образларнинг индивидуаллиги, ёзувчи ижодининг эволюцияси, ижодкор лабораторияси бўйича чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” радиоешиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг 2024-йил 10-июлдаги 04-36-830-сонли маълумотномаси). Натижада Тоҳир Маликнинг ҳаёт йўли, қиссаларининг мавзу кўлами, қаҳрамонлари руҳияти, қиссаларнинг тили ва ёзувчи услуби ҳақидаги маълумотлар радиотингловчиларда катта қизиқиш уйғотган ҳамда телекўрсатув материалларининг амалий бойишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish