Жамолиддинова Ирода Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида “қатъият” консептининг ифодаланиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2373
Илмий раҳбар: Хакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович , филология фанлари доктори, профессор. Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилида “қатъият” консептининг лисоний ифодаланиши ва нутқий воқеланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“қатъият” консептининг ўзбек тафаккури ва маданияти билан боғлиқ ҳолда шаклланиши ўрганилган ҳамда унинг консептосферадаги ўрни аниқланиб, мазкур консептнинг когнитив структураси сўровномага асосланган тажриба натижалари асосида очиб берилган;
“қатъият” консептини ифодаловчи лексемалар аниқланган, маънони ифодалаш даражалари белгиланган, қатъиятнинг сигнификатив ёки коннотатив ифодалари далилланиб, мазкур семантикани беришдаги тилж бирликларининг ўзаро ҳамкорлиги исботланган;
“қатъият” консептининг фраземалар, мақоллар, ўхшатишлар орқали ифодаланиши далилланиб, шу орқали ўзбек хақли миллий характерининг тилда воқеланишининг ўзга хосликлари очиқланган, олам лисоний манзарасида халқнинг маданияти, миллий тафаккури билан бирга миллий характери ҳам намоён бўлиши аниқланган;
“қатъият” консептининг расмий ва бадиий услубларда ўзига хос ифодаланишлари исботланган ва услубий восита ва усуллари аниқланиб, нутқ мақсадига таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилида “қатъият” консептининг лисоний ифодаланиши тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Ватан, халқ, оилани асрашдаги, яхшилик, тараққиёт йўлидаги қатъият акс этган лексик бирликлар, фразема, ўхшатиш, мақоллар таҳлилларига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ–2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети 2024- йил 28-августдаги 01/6-2257-сон маълумотномаси). Натижада, электрон платформанинг тил таълимида маданий хусусиятларни сингдириш мақсадига хизмат қилувчи маълумотлар базаси бойитилган;
“қатъият” консептини ифодаловчи бирликлардан илмий лойиҳада савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш обекти номлари сифатида қўлланилишининг лингвомаданий, прагматик ва гендер хусусиятлари ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022-2023-йилда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 28-июлдаги 1273-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа “қатъият” консепти орқали ўзбек халқи миллий характерининг тилда воқеланиши очиқланганлиги, олам лисоний манзарасида халқнинг маданияти, тафаккур тарзи билан бирга миллий характери ҳам номоён бўлиши ҳақидаги илмий материаллар билан бойитилган;
“қатъият” консептининг нутқий воқеланиши мақоллар семантикаси, бадиий ва расмий услубдаги матнлар таҳлилидаги хулосалардан, шунингдек, тадқиқотда илгари сурилган “қатъият” консепти таҳлили орқали шаклланган миллий менталитетимизнинг ўзига хос қирраларини очиб берувчи илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон” дастури ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали ДУКнинг 2024-йил 29- октябрдаги 06-28 / 944-сонли маълумотномаси). Натижада“қатъият” консепти таҳлили орқали шаклланган миллий менталитетимизнинг ўзига хос қирраларини очиб берувчи материаллар кўрсатув илмий савияси ошишига хизмат қилган.