Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Шахло Тургуновнанинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисоби методологиясини такомиллаштириш », 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Iqt714.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Самиддин Низамович Ташназаров, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор, Ильхамов Шавкат Исламович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг бухгалтерия ҳисоби методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корпоратив молиявий ҳисобот” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ҳисоб усулларининг мавжуд муқобил вариантларини таққослашда талқин этишни танлаш ва молиявий ҳисоботларни стандартлаштиришнинг бирхиллаштирилиши туфайли молиявий ахборотни тақдим этишнинг сифатини ошириш имконини берувчи бошқарув, фискал, инвестициявий ва тизимли ёндашувларни чегаралаш асосида такомиллаштирилган;
бошқарувни оптималлаштириш (ФэфБУ), инновацион фаоллик (ПэфБУ), солиқни оптималлаштириш (НэфБУ), инвестициявий тузилмани оптималлаштириш (ИэфБУ), экологияни оптималлаштириш (ЭэфБУ), меҳнатни оптималлаштириш (СэфБУ) коэффициентларининг ўртача арифметик қийматини таққослашга асосланган коэффициентли усули қўллаш орқали бухгалтерия ҳисоби самарадорлигини баҳолаш такомиллаштирилган;
электр энергия корхоналари бухгалтерия ҳисобини баҳолаш натижаларини коэффициентли усулда баҳолаш шкаласи “ғоят паст”  [БҲСғп < 0], “паст” [0 ≤ БҲСп < 1], “ўртача” [1 ≤ БҲСў <1,5], “юқори” [1,5 ≤ БҲСю ≤ 2], “жуда юқори” [2 < БҲСжю] самарадорлик мезонлари қийматларининг чегараларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
энергетика соҳасидаги компанияларда техник (бухгалтерия ҳисобининг интерактивлиги ва уни автоматлаштириш), ташкилий (бухгалтерия хизматини оптималлаштириш), иқтисодий (батафсил молиявий ва ишлаб чиқариш бухгалтерия ҳисоби), экологик (деталлаштирилган «яшил» бухгалтерия ҳисоби) ва ижтимоий (корхонада инсон ресурсларива сифатни бошқариш) новацияларни уйғунлаштириш орқали корпоратив режалаштиришнинг аниқлиги ва мослашувчанлигини ошириш таклифи асосланган;
электр энергия корхоналари бошқарув ҳисобини оптималлаштириш асосида  «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖнинг 2027 йилга қадар активлари ҳажмининг прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация тадқиқотининг илмий-услубий ва амалий ишланмалари Ўзбекистон Республикаси электр энергетикаси бозори хўжалик юритувчи субъектлари бухгалтерия ҳисоби, уларни корпоратив назорат қилиш ва корпоратив режалаштириш амалиётига жорий этилган:
услубий ёндошувга кўра “корпоратив молиявий ҳисобот тушунчаси” нинг моҳияти "стандартларни бирхиллаштиришда молиявий маълумотларни тақдим этишнинг яхшиланган сифати ва таққосланишида талқин қилишни танлаш" нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича таклифлар “Молиявий ҳисобот-2” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи, нашр рухсатномаси № 21-09), «Корпоратив молиявий ҳисобот» (Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti rektorining 2023-yil 26- oktyabrdagi 340-son buyrugʻiga asosan нашр рухсатномаси №340-16), «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари» (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 06 октябрдаги 522-сон буйруғига асосан нашр рухсатномаси №522-190) ўқув курсларини ишлаб чиқишда таълим амалиётида қўлланилган;
бошқарувни оптималлаштириш (ФэфБУ), инновацион фаоллик (ПэфБУ), солиқни оптималлаштириш (НэфБУ), инвестициявий тузилмани оптималлаштириш (ИэфБУ), экологияни оптималлаштириш (ЭэфБУ), меҳнатни оптималлаштириш (СэфБУ) коэффициентларининг ўртача арифметик қийматини таққослашга асосланган коэффициентли усули қўллаш орқали бухгалтерия ҳисоби самарадорлигини баҳолаш бўйича таклифлар «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ бухгалтерия амалиётига жорий этилган. («Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ 30 сентябрдаги № 05-08/1629- сонли маълумотномаси, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ  2024 йил 9 октябрдаги №01-02-33/5005-сонли маълумотномаси). Натижада, «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ зарарларини қисқартириш ҳамда уларнинг зарар кўрмай фаолият кўрсатадиган зонага ўтиши имкониятларини очган ҳолда бошқарув харажатларини камайтириш, бухгалтерия ҳисобининг самарадорлигини, қамровини ва тезкорлигини ошириш имконини берган;
электр энергия корхоналари бухгалтерия ҳисобини баҳолаш натижала-рини коэффициентли усулда баҳолаш шкаласи “ғоят паст”  [БҲСғп < 0], “паст” [0 ≤ БҲСп < 1], “ўртача” [1 ≤ БҲСў <1,5], “юқори” [1,5 ≤ БҲСю ≤ 2], “жуда юқори” [2 < БҲСжю] самарадорлик мезонлари қийматларининг чегараларини ишлаб чиқиш асосида асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖларнинг бухгалтерия фаолиятига жорий этилган. («Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ 30 сентябрдаги № 05-08/1629- сонли маълумотномаси, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2024 йил 9 октябрдаги №01-02-33/5005-сонли маълумотномаси). Натижада, «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бухгалтерия ҳисоби самарадорлиги баҳоланиб, уни ошириш имкониятлари яратилган.
энергетика соҳасидаги компанияларда техник (бухгалтерия ҳисобининг интерактивлиги ва уни автоматлаштириш), ташкилий (бухгалтерия хизматини оптималлаштириш), иқтисодий (батафсил молиявий ва ишлаб чиқариш бухгалтерия ҳисоби), экологик (деталлаштирилган «яшил» бухгалтерия ҳисоби) ва ижтимоий (корхонада инсон ресурсларива сифатни бошқариш) новацияларни уйғунлаштириш орқали корпоратив режалаштиришнинг аниқлиги ва мослашувчанлигини ошириш таклифи «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ бухгалтерия амалиётига жорий этилган. («Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ 30 сентябрдаги № 05-08/1629- сонли маълумотномаси, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2024 йил 9 октябрдаги №01-02-33/5005-сонли маълумотномаси). Натижада, «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖларда новациялар бирлигида тизимли такомиллаштирилиши ҳисобига корпоратив режалаштиришнинг аниқлиги ва мослашувчанлигининг оширилишини таъминланди;
электр энергия корхоналари бошқарув ҳисобини оптималлаштириш асосида  «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖнинг 2027 йилга қадар активлари ҳажмининг прогноз қийматлари асосида  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖларнинг бухгалтерия фаолиятига жорий этилган. («Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ 30 сентябрдаги № 05-08/1629- сонли маълумотномаси, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2024 йил 9 октябрдаги №01-02-33/5005-сонли маълумотномаси). Натижада «Issiqlik Elektr Stansiyalari» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бухгалтерия фаолиятидаги ноаниқлик ва хавф-хатарларни камайтирди ҳамда прогноз қилиш имкониятларини кенгайтирди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish