Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Хуршид Хайриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Минтақада енгил саноат  корхоналарининг рақобатбардошлигини  инновацион стратегик бошқаришни такомиллаштириш” 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2040
Илмий раҳбар: Низамов Аслитдин Бадрединович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD. 30/30.09.2022.I.101.04
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доценти Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович иқтисодиёт фанлари номзоди, доценти Очилов Шерали Баротович.
Етакчи ташкилот:  Урганч давлат университети
 Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Минтақада енгил саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини инновацион стратегик бошқаришни такомиллаштириш  бўйича  илмий асосланган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Минтақадаги тармоқ рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти, минтақа рақобат афзалликлари ва тармоқ рақобатбардошлиги интеграл кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлигида ҳисобланадиган “рақобатда барқарорлик индекси”ни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
Рақобатда барқарорлик мезони асосида минтақа учун енгил саноат тармоғининг стратегик муҳимлиги жиҳатидан диверсификация (0,61≤ ≤1,0), дифференцияация (0,31≤ ≤0,6) ва интеграция (0≤ ≤0,3) чегара диапозонларида ҳудудларда тўқимачилик, тикувчилик ва чарм-поябзал соҳаларининг рақобатбардошлик стратегиялари асослаб берилган;
Бухоро вилоятида енгил саноат тармоқларининг минтақада рақобатбардошлигини ошириш йўналишлари ва 2028 йилгача стратегик  кўрсаткичлари прогнози ишлаб чиқилган;
Бухоро вилоятида мақбул стратегия сифатида халқаро чарм-поябзал кластерини яратиш ҳамда пахта – тўқимачилик кластерларини илғор технологияларга асосланган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш таклифи илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақаларда енгил саноат  тармоқларининг рақобатбардошлигини  инновацион стратегик бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий натижалар асосида:
Минтақада тармоқ рақобатбардошлигини баҳолаш услубиётини минтақа рақобат афзалликлари ва тармоқ рақобатбардошлиги интеграл кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлигида ҳисобланадиган “рақобатда барқарорлик индекси”ни қўллаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмалари фаолиятида вилоятларда 2030 йилгача енгил саноат тармоқларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил “30“ сентябрдаги 03/25-2584-сонли ва “Ўзчармсаноат” уюшмасининг, 2024 йил “30” октябрдаги МЗ-7/3001-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан файдаланган ҳолда енгил саноатнинг тўқимачилик, тикувчилик ишлаб чиқариш фаолиятларини 2030 йилгача республика ҳудудлари бўйича ривожланиш параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо “Меховая Мода” ОК фаолятида рақобатбардошлигини баҳолаш ва стратегиясини ишлаб чиқишда қўлланилган. Шунингдек, “Минтақада енгил саноат тармоқ рақобатбардошлигини таʼминлаш модели” 30.08.2023 йил (№ ДГУ 27117-сонли) мавзусида берилган электрон яратилган дастур гувоҳномаси;
Рақобатда барқарорлик мезони асосида минтақа учун енгил саноат тармоғининг стратегик муҳимлиги жиҳатидан диверсификация (0,61≤ ≤1,0), дифференцияация (0,31≤ ≤0,6) ва интеграция (0≤ ≤0,3) чегара диапозонларида ҳудудларда тўқимачилик, тикувчилик ва чарм-поябзал соҳаларининг рақобатбардошлик стратегияларининг асоси Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг ҳудудларда тармоқни ривожлантириш инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил “30“ сентябрдаги 03/25-2584-сонли ва “Ўзчармсаноат” уюшмасининг, 2024 йил “30” октябрдаги МЗ-7/3001-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф енгил саноатнинг тўқимачилик ва  тикувчилик ишлаб чиқариш фаолиятларини 2023-2025 йилларда республика ҳудудлари кесимида инвестицияларни ўзлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сон қарори 1-иловасини ишлаб чиқишда қўлланилган ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо ”БЕК БАГС-БУСИНЕСС” ОК фаолятига жорий қилинган бўлиб, корхонанинг 2030 йилгача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга оширишни кўзда тутадиган ривожланиш параметрлари ишлаб чиқилган;
Бухоро вилоятида енгил саноат тармоқларининг минтақада рақобатбардошлигини ошириш йўналишлари ва 2028 йилгача стратегик  кўрсаткичлари прогнозидан Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан саноатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил “30“ сентябрдаги 03/25-2584-сонли ва “Ўзчармсаноат” уюшмасининг, 2024 йил “30” октябрдаги МЗ-7/3001-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф енгил саноат тармоқларининг Бухоро вилоятида ривожланиш истиқболларини белгилашда фойдаланилган;
Бухоро вилоятида мақбул стратегия сифатида халқаро чарм-поябзал кластерини яратиш ҳамда пахта – тўқимачилик кластерларини илғор технологияларга асосланган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги “Чарм-поябзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-181-сон қарорини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил “30“ сентябрдаги 03/25-2584-сонли ва “Ўзчармсаноат” уюшмасининг, 2024 йил “30” октябрдаги МЗ-7/3001-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни жорий этиш натижасида Бухоро вилоятида халқаро бренд остида чарм-поябзал кластерини ташкил этиш, қўшимча қиймат яратиш занжирида таёр маҳсулот сотиш нархларини 4-5 баробарга ошириш имконияти, шунингдек, “Бухоро Агрокластер” МЧЖ  таркибида синтетик тола ишлаб чиқаришнинг йиллик иқтисодий самараси 15,5 млн. АҚШ долларни ташкил қилиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish