Юлдашова Дилафруз Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси «Талабаларда ўқув мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P967.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Жўраев Нурбек Садуллаевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ўқув мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш орқали уни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ўқув мотивациясининг структуравий таҳлилига кўра шахсдаги билим эгаллаш мотивининг коммуникатив, профессионал, ўз имкониятларини ижод соҳасида рўёбга чиқариш, когнитив, касб эгаллаш мотивининг обрўга эга бўлиш, ижтимоий мотивларга интегратив намоён бўлишига асосланиб олий таълимда таҳсил олиш мотиви педагогик- психологик омил эканлиги исботланган.
талабаларда ўқув мотивацияси ривожланиши ўқув жараёнида билим эгаллаш ва касб сир-асрорларини ўзлаштиришга интилишнинг ўзига ҳамда фаолиятга, диплом олишга интилишнинг ўз “Мен”ига йўналганликнинг таъсирида устувор намоён бўлишига асосланиб шахс йўналганлигига боғлиқ эканлиги далилланган;
талабалар ўқув фаолияти мотивациясини намоён бўлиши ўқув машғулотларида “педагог-талаба” муносабатларидаги эмоционал-импровизацион услуб ижтимоий обрў, профессионал, шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, мулоҳазали-импровизацион услуб коммуникатив, ижтимоий, мулоҳазали-методик услуб эса ўқув ва когнитив мотивларни ривожланишига олиб келишига асосланиб педагог услубининг таъсирига боғлиқ эканлиги далилланган;
талабаларда ўқув фаолияти мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик компоненти таълим билан боғлиқ функсионал вазифаларни тўғри тақсимлаш кўникмалари, ўзини-ўзи бошқариш хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, таълимга нисбатан ички мотивларни фаоллашувига олиб келиши асосланган. (вазифа билан янгилигини кўриш кк)
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабаларда ўқув мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабалар ўқув мотивациясининг структуравий таҳлилига кўра шахсдаги билим эгаллаш мотивининг коммункатив, профессионал, ўз имкониятларини ижод соҳасида рўёбга чиқариш, когнитив, касб эгаллаш мотивининг обрўга эга бўлиш, ижтимоий мотивларга интегратив намоён бўлишига асосланиб олий таълимда таҳсил олиш мотиви педагогик-психологик омил эканлиги исботланган Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-267-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-267-а-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда ўқув мотивациясини ривожланишига таъсир этувчи педагогик-психологик омилларини аниқлаш имкониятини яратилган;
талабалар ўқув мотивацияси ривожланиши ўқув жараёнида билим эгаллаш ва касб сир-асрорларини ўзлаштиришга интилишнинг ўзига ҳамда фаолиятга, диплом олишга интилишнинг ўз “Мени”га йўналганликнинг таъсирида устувор намоён бўлишига асосланиб шахс йўналганлигига боғлиқ эканлиги далилланган. Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-267-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-267-а-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда ўқув мотивациясини ривожлантиришининг шахс йўналганлигига боғлиқ жиҳатлари тадқиқ этилган;
талабалар ўқув фаолияти мотивациясини намоён бўлиши ўқув машғулотларида “педагог-талаба” муносабатларидаги эмоционал-импровизацион услуб ижтимоий обрў, профессионал, шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, мулоҳазали- импровизацион услуб коммуникатив, ижтимоий, мулоҳазали-методик слуб эса ўқув ва когнитив мотивларни ривожланишига олиб келишига асосланиб педагог услубининг таъсирига боғлиқ эканлиги далилланган. Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-267-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-267-а-сонли маълумотномаси ва далолатномаси). Натижада талабалар ўқув фаолияти мотивациясини намоён бўлишига педагог услубининг таъсири очиб берилган;
талабаларда ўқув фаолияти мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик компоненти таълим билан боғлиқ функсионал вазифаларни тўғри тақсимлаш кўникмалари, ўзини-ўзи бошқариш хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, таълимга нисбатан ички мотивларни фаоллашувига олиб келиши асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-267-сонли буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-267-а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда ўқув мотивациясини ривожлантиришга қаратилган психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган.