Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Азиза Бекмурод қизининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Термизий алломалар асарларида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига оид қарашларнинг психологик асослари», 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология.Шахс психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.4.DSc/P79.
Илмий маслаҳатчи: Умаров Бахриддин Мингбаевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Акрамов Мирмухсин Рустамович, психология фанлари доктори, доцент; Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: термизий алломалар асарларида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига оид қарашларнинг психологик жиҳатларини тадқиқ ва таҳлил қилиш асосида шахс маънавий-ахлоқий тарбиясига оид амалий тавсияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термизий алломаларнинг маънавий етук инсон ривожи билан боғлиқ фикрлари  моҳият жиҳатидан термизий алломаларнинг маънавий етуклик аспектларининг миллий қадриятлар ғояси асосида интегратив ривожланишида  интеллект потенсиалининг  дифференциал асосда илмий-назарий таҳлил қилиниши асосланган бўлиб, шахс ривожланишидаги миллий қадриятлар ва маънавиятнинг интеграциялашган ўзгаришлар келтириб чиқиши далилланган.
термизий алломаларнинг асарларида тарбиявий ҳадислар шахс хусусиятлари, билиш жараёнлари ва унинг психологик тавсифини қиёслашнинг динамик хусусиятларига кўра ёшларни маънавий-ахлоқий  тарбияси ва ижтимоий дунёқарашини шакллантириш устувор характерга эга эканлиги далилланган;
термизий алломалар асарларида шахснинг ҳиссий жабҳалари тафаккур, ақл, камтарлик, ғазаб, ҳасад феноменлари рефлексив дифференсиаллашувга асосан  психологик тавсифланган ҳамда  илмий-ахлоқий асарларида нафсни тарбиялаш орқали  комилликка эришиш идентив  намойон бўлиши исботланган;
термизий алломалар илмий мероси бир-бирини тўлдирувчи, илм, тасаввуф ва психологияни уйғунлаштирган ёндашувларни ифодалаши ва шахснинг маънавий-ахлоқий ривожланиши, ижобий  руҳий ҳолати праксик ҳисларига боғлиқлиги  илмий, тасаввуф ва психологик таҳлили  билан далилланган;
термизий алломаларнинг психологик қарашлари талабалабаларни ижобий  маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантиришда муаллифлик асосидаги «Талабаларни маънавий-ахлоқий дунёқарашини психологик-педагогик жиҳатдан шакллантириш» ўқув дастурининг таъсири самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Термизий алломалар асарларида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига оид қарашларнинг психологик асосларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
термизий алломаларнинг маънавий етук инсон ривожи билан боғлиқ фикрлари  моҳият жиҳатидан термизий алломаларнинг маънавий етуклик аспектларининг миллий қадриятлар ғояси асосида интегратив ривожланишида  интеллект потенсиалининг  дифференциал асосда илмий-назарий таҳлил қилиниши асосланган бўлиб, шахс ривожланишидаги миллий қадриятлар ва маънавиятнинг интеграциялашган ўзгаришлар келтириб чиқиши далилланганлиги ҳақидаги психологик қарашлари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228а-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар Термизий алломалар асарларида психологик фикрлардан олий таълим жараёнида фойдаланиш ва ёшларга таълим-тарбия бериш жараёни рефлексив психологик омилларнинг концептуал аҳамиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
термизий алломаларнинг асарларида тарбиявий ҳадислар шахс хусусиятлари, билиш жараёнлари ва унинг психологик тавсифини қиёслашнинг динамик хусусиятларига кўра ёшларни маънавий-ахлоқий  тарбияси ва ижтимоий дунёқарашини шакллантириш устувор характерга эга эканлиги далилланганлигини ёритишга қаратилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228-сон буйруғи билан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228а-сон маълумотномаси).  Натижада, Термизий алломалар асарларидаги психологик фикрлар, тарбиявий ҳадислар, шахс когнитив жараёнларни ривожлантириш борасидаги психологик фикрларидан талабаларга назарий ва амалий машғулотларда фойдаланилишига эришилган;
термизий алломалар асарларида шахснинг ҳиссий жабҳалари тафаккур, ақл, камтарлик, ғазаб, ҳасад феноменлари рефлексив дифференсиаллашувга асосан  психологик тавсифланган ҳамда  илмий-ахлоқий асарларида нафсни тарбиялаш орқали  комилликка эришиш идентив  намойон бўлиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228-сон буйруғи билан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228а-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда тасаввуфнинг диний-тарбиявий, фалсафий, психологик билим, кўникма ва малакалари ривожланишига эришилган;
термизий алломалар илмий мероси бир-бирини тўлдирувчи, илм, тасаввуф ва психологияни уйғунлаштирган ёндашувларни ифодалаши ва шахснинг маънавий-ахлоқий ривожланиши, ижобий  руҳий ҳолати праксик ҳисларига боғлиқлиги  илмий, тасаввуф ва психологик таҳлили  билан далилланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228а-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар талабаларни когнитив-эмоционал ҳолатлари, ижтимоий ўзаро муносабатларини яхшилашга қаратилиши, миллий қадриятлар,  алломалар меросига бўлган қизиқишлари уларда диний бағрикенглик ва ватанпарварлик даражасини оширишга хизмат қилган;
термизий алломаларнинг психологик қарашлари талабалабаларни ижобий  маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантиришда муаллифлик асосидаги «Талабаларни маънавий-ахлоқий дунёқарашини психологик-педагогик жиҳатдан шакллантириш» ўқув дастурининг таъсири самарали эканлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228-сон буйруғи билан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2024-йил 7-октябрдаги П-М-228а-сон маълумотномаси). Натижада дин ва диний оқимларга муносабат  хусусидаги билимларни кенгайтириш; шахслараро муносабатларда ўзгаларни ҳурмат қилиш, ўзаро ҳамкорлик, ёрдам қўлини чўзиш, ҳайрихоҳлик, руҳий ҳолатлар ва руҳий кечинмаларни тўғри тушуниш, эмпатия, мулоқот маҳоратини намоён эта олиш, атрофдагиларга нисбатан сахий бўлиш кўникмаларини ривожлантиришига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish