Бегишева Наиля Ринадовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ёндашувлар асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таʼлим кўникмаларини шакллантириш механизми”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таʼлимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: _____________
Илмий раҳбар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Мавланова Саидахон Умаровна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукурулло Қўлдошевич педагогика фанлари доктори, профессор, Ҳоликулова Феруза Хасановна педагогика фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ёндашувлар асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таълим кўникмаларини шакллантириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг назарий-педагогик асослари ва дидактик имкониятлари касбий компетентликнинг таркибий қисмларини мақсадли параметрларга кўра қиёсий даражалаш ҳамда халқаро рақамли таълимий инновацияларни имплементациялаш асосида такомиллаштирилган;
замонавий ёндашувлар асосида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари обектив ва субектив омиллари, мезонлари шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан реал таълимий шароитда фойдаланишда, ўрганишдан ўргатишгача тамойиллари ҳамда “смартланд” технологиялари асосида такомилллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг функсионал модели универсаллик ва нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини моделлаштириш усули орқали модификацийалаш асосида оптималлаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларида мустақил таълим жараёнида рақамли таълим кўникмаларини таълимга оид мобил иловалар, “Рақамли таълим топшириқлари дастури” асосида шакллантириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган ва ташкилий-методик таъминоти йаратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий педагогик ёндашувлар асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг назарий-педагогик асослари ва дидактик имкониятлари касбий компетентликнинг таркибий қисмларини мақсадли параметрларга кўра қиёсий даражалаш ҳамда халқаро рақамли таълимий инновацияларни имплементациялаш асосида такомиллаштирилга оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ20л70929789-рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнидаги илғор педагогик уа замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лоҳияда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2024-йил 11-декабрдаги №04/11-12966-сонли маълумотномаси). Натижада, замонавий педагогик ёндашувлар асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини рақамли таълим кўникмаларини оширишдаги ролини илмий асослашга хизмат қилган;
замонавий ёндашувлар асосида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари обектив ва субектив омиллари, мезонлари шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан реал таълимий шароитда фойдаланишда, ўрганишдан ўргатишгача тамойиллари ҳамда “смартланд” технологиялари асосида такомилллаштирилга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” майзусидаги амалий лоҳияда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2024-йил 11-декабрдаги №04/11-12965-сонли маълумотномаси). Натижада, замонавий ёндашувлар асосида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари обектив ва субектив омиллари ҳамда мезонлари шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан реал таълимий шароитда фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таълим кўникмаларини шакллантиришнинг функсионал модели универсаллик ва нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини моделлаштириш усули орқали модификацийалаш асосида оптималлаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-461-рақамли “Умумтаълим муассасаларида молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш бўйича мултимедиа технологияларига асосланган ўқув курси платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2024-йил 1-декабрдаги №04/11-12964-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим фанларини интеграциялаш асосида ўқитишнинг амалий механизмлари бўйича илмий асосланган хулосаларни кенг ўқитувчилар оммасига етказишга хизмат қилган.