Очилова Хурсаной Махмуд қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларни устоз-шогирд тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Креатив педагогика фани мисолида)” 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 477 (В2023.4.)
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ражабов Фуркат Туракулович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент; Муҳаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педгогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларни устоз-шогирд тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогика олий таълим муассасаларида устоз-шогирд тизими асосида талабаларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашда “Креатив педагогика” фанини (касбий характердаги интегратив топшириқлар мажмуаси, ўқув ахборотини кўргазмали-образли ва вербал-мантиқий тарзда ҳавола этиш) орқали ўқитишнинг услубий-дидактик таъминоти ўқитиш жараёни тузилмаси ва компонентларини тадқиқ этиш ҳамда педагогик шарт-шароитларини аниқлаш орқали мазмунан такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг методик модели устоз-шогирд муносабатларининг умуминсоний қадриятларга йўналтирилганлиги асосида узвийлик, узлюксизлик, интеллектуаллик ва мантиқийлик, умумийлик тамойиллари ҳамда мантиқий, эвристик, интегратив, танқидий, креатив, инновацион ёндашувларга устуворлик бериш орқали мақсад, педагогик-жараён, натижа компонентларининг узвийлигида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлашда “Креатив педагогика” фанини ўқитиш методикаси кредит-модул тизими асосида дарс машғулотларида таълим жараёнида интерактив таълим методларини қўллаш ҳамда техник ва педагогик дастурий воситалардан кенг фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогнинг касбий педагогик фаолиятга тайёргарлигини устоз-шогирд тизими асосида ривожлантирилганлигининг репродуктив, продуктив ва ижодий даражалари, баҳолаш тизими ва индикаторлари прогноз параметрларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини аниқлаштириш натижасида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак педагогларни устоз-шогирд тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида устоз-шогирд тизими асосида талабаларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашда “Креатив педагогика” фанини касбий характердаги интегратив топшириқлар мажмуаси, ўқув ахборотини кўргазмали-образли ва вербал-мантиқий тарзда ҳавола этиш орқали ўқитишнинг услубий-дидактик таъминоти ўқитиш жараёни тузилмаси ва компонентларини тадқиқ этиш ҳамда педагогик шарт-шароитларини аниқлаш орқали мазмунан такомиллаштиришга доир илмий янгиликлар Креатив педагогика номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил, 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган № 438196 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, устоз-шогирд тизизми асосида бўлажак педагогларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.
бўлажак педагогларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг методик модели устоз-шогирд муносабатларининг умуминсоний қадриятларга йўналтирилганлиги асосида узвийлик, узлюксизлик, интеллектуаллик ва мантиқийлик, умумийлик тамойиллари ҳамда мантиқий, эвристик, интегратив, танқидий, креатив, инновацион ёндашувларга устуворлик бериш орқали мақсад, педагогик-жараён, натижа компонентларининг узвийлигида такомиллаштиришга оид тавсияларидан ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2021-2024-йилларда эфирга узатилган бадиий эшиттиришлар муҳаррияти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг 2024-йил 14-октябрдаги 04-36-1114-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларни касбий тайёрлашнинг узлюксиз тизими такомиллаштиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган.
педагогика олий таълим муассасалари талабаларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлашда “Креатив педагогика” фанини ўқитиш методикаси кредит-модул тизими асосида дарс машғулотларида таълим жараёнида интерактив таълим методларини қўллаш ҳамда техник ва педагогик дастурий воситалардан кенг фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 16-ноябрдаги 04/11-10766-сон маʼлумотномаси). Натижада, Креатив педагогика фани асосида бўлажак педагогларни устоз-шогирд тизими орқали касбий фаолиятга тайёрлаш имкониятларини оширишга хизмат қилган.
бўлажак педагогнинг касбий педагогик фаолиятга тайёргарлигини устоз-шогирд тизими асосида ривожлантирилганлигининг репродуктив, продуктив ва ижодий даражалари, баҳолаш тизими ва индикаторлари прогноз параметрларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини аниқлаштириш натижасида оптималлаштиришга доир илмий тавсиялар Креатив педагогика номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил, 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган № 438196 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагогларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашга ҳамда таълимда ўқув курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.