Валиев Абдуазиз Абдусаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Псориаз касаллиги билан хасталанган бемор болаларда клиник, иммуно-генетик текширувлар”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.3.PhD/Tib2108.
Илмий раҳбар: Хаитов Қахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азизов Баходир Садыкович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади псориаз касаллиги билан хасталанган бемор болаларда генетик ва клиник-иммунологик текширувлар орқали касалликнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда псориаз касаллигининг аксарият ҳолларда 6 ёшдан кейин бошланиши, теридаги патологик жараённинг беморларнинг бош сочли қисми бадани, қўл ва оёқларининг ёзувчи соҳаларида тарқоқ жойлашиши, 85% беморларда ривожланиш (прогрессив) клиник кечиш даврининг қайд этилиши ҳамда 70,1% беморларда тошмаларнинг бош сочли қисмида жойлашиш клиник хусусиятлари исботланган;
болаларда ўсма некрози омили-α (TNF-α) генининг 308G>A (rs1800629) гетерозигот генотипи мавжудлигида псориаз касалликнинг ривожланиш хавфи ортиши, ушбу полиморфизм болаларда псориаз ривожланиши юқори хавфининг генетик маркери сифатида эътироф этилиши, G/G генотипи ҳимоя функциясини бажариши исботланган;
псориазнинг чегараланган шакли билан оғриган беморларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичларининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 24,29 ± 1,10 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,05) ҳамда касалликнинг тарқоқ шакли бўлган болаларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичлари (мос равишда 1,46 ± 0,07 пг/мл ва 37,26 ± 1,47 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,001) ва ИЛ-4 миқдорининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 1,74 ± 0,15 пг/мл) ишончли камайиши (p<0,001) қайд этилиб яллиғланишга хос ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичлари, касалликнинг клиник кечиши (тарқоқ шакли) ва оғирлиги ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
псориаз билан хасталанган болаларда иммунологик ўзгаришларни ҳисбога олган ҳолда глюкозаминилмурамилдипептид препарати ёрдамида комплекс даво натижасида анъанавий даво усулига нисбатан касалликнинг чегараланган (31,0 ± 0,97 дан 18,5 ± 0,76 гача) ва тарқоқ (42,2 ± 0,42 дан 30,2 ± 0,35 гача) шаклларида PASI индекси кўрсаткичлари ўртача 1,5 бараварга ишончли пасайиши (p<0,01), TNF-α миқдори касалликнинг чегараланган (23,25 ± 0,93 дан 16,32 ± 0,76 гача) ва тарқоқ (37,65 ± 1,73 дан 26,81 ± 1,11 гача) шаклларида ўртача 1,4 бараварга ишончли пасайиши (p<0,05) ҳамда беморларнинг 42,3% да клиник соғайиш ва 30,5% да сезиларли яхшиланиш ҳолатлари билан ифодаланган ишлаб чиқилган комплекс даволаш усулининг юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Псориаз касаллиги билан хасталанган бемор болаларда генетик ва клиник-иммунологик текширувлар орқали касалликнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ҳамда патогенетик асосланган даволаш усулларини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда псориаз касаллиги аксарият ҳолларда 6 ёшдан кейин бошланиши, жараённинг беморларнинг бош сочли қисми, бадани, қўл ва оёқларининг ёзувчи соҳаларида тарқоқ жойлашиши, 85% беморларда ривожланиш (прогрессив) клиник кечиш даврининг қайд этилиши ҳамда 70,1% беморларда тошмаларнинг бош сочли қисмида жойлашиш клиник хусусиятлари кузатилиши Тошкент шаҳар 3-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 28.08.2023 йилдаги №73-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.08.2023 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/45-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги болаларда псориаз касаллиги аксарият ҳолларда 6 ёшдан кейин бошланиши, жараённинг беморларнинг бош сочли қисми, бадани, қўл ва оёқларининг ёзувчи соҳаларида тарқоқ жойлашиши, 85% беморларда ривожланиш (прогрессив) клиник кечиш даврининг қайд этилиши ҳамда 70,1% беморларда тошмаларнинг бош сочли қисмида жойлашиш клиник хусусиятлари мутахассислар томонидан касалликнни эрта ташхислашда аниқ диагностик мезонлардан фойдаланишга ва псориаз билан хасталанган беморларни даволашда самарали патогенетик усулни белгилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги болаларда псориаз касаллиги аксарият ҳолларда 6 ёшдан кейин бошланиши, жараённинг беморларнинг бош сочли қисми, бадани, қўл ва оёқларининг ёзувчи соҳаларида тарқоқ жойлашиши, 85% беморларда ривожланиш (прогрессив) клиник кечиш даврининг қайд этилиши ҳамда 70,1% беморларда тошмаларнинг бош сочли қисмида жойлашиш клиник хусусиятларини эътиборга олиш касалликни ташхислашда қўшимча инвазив текширувлардан (гистологик таҳлил) дан воз кечиш ҳисобига бир текширувга сарфланадиган 279 600 сўм, 96 нафар беморга 26841600 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: псориазни тўғри ва эрта ташхислашда аксарият ҳолларда 6 ёшдан кейин бошланиши, жараённинг беморларнинг бош сочли қисми, бадани, қўл ва оёқларининг ёзувчи соҳаларида тарқоқ жойлашиши, 85% беморларда ривожланиш (прогрессив) клиник кечиш даврининг қайд этилиши ҳамда 70,1% беморларда тошмаларнинг бош сочли қисмида жойлашиш клиник хусусиятлари исботланиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 279600 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: болаларда ўсма некрози омили-α (TNF-α) генининг 308G>A (rs1800629) гетерозигот генотипи мавжудлигида псориаз касалликнинг ривожланиш хавфи ортиши, ушбу полиморфизм болаларда псориаз ривожланиши юқори хавфининг генетик маркери сифатида эътироф этилиши, G/G генотипи ҳимоя функциясини бажариши Тошкент шаҳар 3-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 28.08.2023 йилдаги №73-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.08.2023 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/45-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги болаларда ўсма некрози омили-α (TNF-α) генининг 308G>A (rs1800629) гетерозигот генотипи мавжудлигида псориаз касалликнинг ривожланиш хавфи ортиши, ушбу полиморфизм болаларда псориаз ривожланиши юқори хавфининг генетик маркери сифатида эътироф этилиши, G/G генотипи ҳимоя функциясини бажаришини аниқланиши дерматолог ҳамда педиатр, аллерголог мутахассислари томонидан псориазни эрта ташхислашда аниқ иммун-генетик диагностик мезонлардан фойдаланишга ҳамда псориаз билан хасталанган беморларни даволашда самарали патогенетик усулни белгилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги болаларда ўсма некрози омили-α (TNF-α) генининг 308G>A (rs1800629) гетерозигот генотипи мавжудлигида псориаз касалликнинг ривожланиш хавфи ортиши, ушбу полиморфизм болаларда псориаз ривожланиши юқори хавфининг генетик маркери сифатида эътироф этилиши, G/G генотипи ҳимоя функциясини бажаришини исботланиши орқали касалликни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳамда эрта самарали патогенетик даволашни бегилаш имконини яратган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 120000 сўмни ташкил этади, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш натижасида 106 нафар бемор ҳисобидан 114480000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: болаларда псориазни ўсма некрози омили-α (TNF-α) генининг 308G>A (rs1800629) гетерозигот генотипи аниқланиши касалликни эрта ташхислашда дерматолог ҳамда бошқа мутахассисларни жалб қилиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 55000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: псориазнинг чегараланган шакли билан оғриган беморларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичларининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 24,29 ± 1,10 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,05) ҳамда касалликнинг тарқоқ шакли бўлган болаларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичлари (мос равишда 1,46 ± 0,07 пг/мл ва 37,26 ± 1,47 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,001) ва ИЛ-4 миқдорининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 1,74 ± 0,15 пг/мл) ишончли камайиши (p<0,001) қайд этилиб яллиғланишга ҳос ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичлари, касалликнинг клиник кечиши (тарқоқ шакли) ва оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги Тошкент шаҳар 3-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 28.08.2023 йилдаги №73-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.08.2023 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/45-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги псориазнинг чегараланган шакли билан оғриган беморларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичларининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 24,29 ± 1,10 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,05) ҳамда касалликнинг тарқоқ шакли бўлган болаларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичлари (мос равишда 1,46 ± 0,07 пг/мл ва 37,26 ± 1,47 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,001) ва ИЛ-4 миқдорининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 1,74 ± 0,15 пг/мл) ишончли камайиши (p<0,001) қайд этилиб яллиғланишга ҳос ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичлари, касалликнинг клиник кечиши (тарқоқ шакли) ва оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги дерматолог ҳамда педиатр, аллерголог мутахассислари томонидан псориазни эрта ташхислашда аниқ иммунологик диагностик мезонлардан фойдаланишга ҳамда псориаз билан хасталанган беморларни даволашда самарали патогенетик усулни қўллаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги псориазнинг чегараланган шакли билан оғриган беморларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичларининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 24,29 ± 1,10 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,05) ҳамда касалликнинг тарқоқ шакли бўлган болаларда назорат гуруҳига нисбатан TNF-α кўрсаткичлари (мос равишда 1,46 ± 0,07 пг/мл ва 37,26 ± 1,47 пг/мл) ишончли ошиши (p<0,001) ва ИЛ-4 миқдорининг (мос равишда 14,96 ± 0,47 пг/мл ва 1,74 ± 0,15 пг/мл) ишончли камайиши (p<0,001) қайд этилиб яллиғланишга ҳос ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичлари, касалликнинг клиник кечиши (тарқоқ шакли) ва оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги исботланиши орқали касалликни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳамда эрта самарали патогенетик даволашни бегилаш имконини яратган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 120000 сўмни ташкил этади, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш натижасида 106 нафар бемор ҳисобидан 114480000 маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: болаларда псориазни эрта ташхислашда тегишли иммунологик текширувларни ўтказиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: псориаз билан хасталанган болаларда иммунологик ўзгаришларни ҳисбога олган ҳолда глюкозаминилмурамилдипептид препарати ёрдамида комплекс даво натижасида анъанавий даво усулига нисбатан касалликнинг чегараланган (31,0 ± 0,97 дан 18,5 ± 0,76 гача) ва тарқоқ (42,2 ± 0,42 дан 30,2 ± 0,35 гача) шаклларида PASI индекси кўрсаткичлари ўртача 1,5 бараварга ишончли пасайиши (p<0,01), TNF-α миқдори касалликнинг чегараланган (23,25 ± 0,93 дан 16,32 ± 0,76 гача) ва тарқоқ (37,65 ± 1,73 дан 26,81 ± 1,11 гача) шаклларида ўртача 1,4 бараварга ишончли пасайиши (p<0,05) ҳамда беморларнинг 42,3% да клиник соғайиш ва 30,5% да сезиларли яхшиланиш ҳолатлари қайд этилиши Тошкент шаҳар 3-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 28.08.2023 йилдаги №73-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.08.2023 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/45-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги клиник тадқиқотлар натижаларига кўра глюкозаминилмурамилдипептид (ликопид) дори воситасини қўллаш беморларда PASI индекси кўрсаткичлари ўртача 1,5 бараварга пасайиши, TNF-α миқдори ўртача 1,4 бараварга пасайиши, клиник соғайиш ва теридаги патологик жараённинг яхшиланиши ҳолатларининг сезиларли равишда 72,8%га ошишига олиб келади. Олинган натижалар асосида глюкозаминилмурамилдипептид (ликопид) дори воситасини дерматология амалиётида кенг қўламда фойдаланиш имкониятини берган. Таклиф этилган комплекс даволаш усули бемор иммун тизими ҳолатини коррекциялаган ва клиник жиҳатдан ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги олиб борилган даволаш усули беморларда даволаниш самарадорлигини 72,8%га оширган. Бунинг негизида беморларнинг даволанишга қаратилган пуллик ҳаражатлари 1,2 бараварга камайган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 120000 сўмни ташкил этади, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш натижасида 59 нафар бемор ҳисобидан 14160000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунга қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдори таҳминан 240000 сўмга камайтирилган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 120000 сўмни ташкил қилади), шифохонада бўлиш даврининг 8 кунга қисқариши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Псориазнинг турли шакллари билан хасталанган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 240000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.