Sayt test rejimida ishlamoqda

Эдилов Умид Абдуразаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болаларда билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий жиҳатлари”, 14.00.22–Травматология ва ортопедия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Tib1267.
Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Уринбаев Пайзулла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хужаназаров Илхом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори, дотцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия  тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: мақсади болаларда билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини, тирсак бўғими, тирсак суяги деформацияларини диагностикаси ва ҳалқасимон бойлам пластикасининг оптимал усулини яратиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
билак суяги бошчаси эскирган чиқишлари бўлган кичик ёшдаги болаларда ноинвазив ультратовуш усули ёрдамида ҳалқасимон бойламни операциядан олдинги ва кейинги анатомик хусусиятлари ва тузилиши тавсифланган, тирсак бўғимида йўқотилган функцияларнинг тикланиш даврийлиги давомидаги ҳолати билан боғлиқлиги исботланган;
болаларда билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини хирургик даволашда m.anconeusдан ҳосил қилинган бойлам анатомик ва функционал жиҳатдан халқасимон бойламнинг вазифасини тўлиқ бажара олиши исботланган;
болаларда билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини хирургик даволашда тирсак суяги анатомик ва механик ўқларидан ўтказилган референт чизиқлардан ҳосил бўлган бурчакларни инобатга олган холда ҳосил бўлган бурчаклар 5°дан 10°гача бўлганда халқасимон бойлам пластикаси, бурчак 10°дан юқори бўлганда тирсак суяги деформация чўққисидан коррекцияловчи остеотомия қилиш ишлаб чиқилган, бунда билак суякларини анатомик тикланиши хамда елка-билак ва билак-тирсак бўғимлари функцияларининг нормаллашиши исботланган;
ишлаб чиқилган хирургик усул асосида: билак суяги бошчасини жойига солиш+ҳалқасимон бойлам пластикаси, трансартикуляр сих билан фиксация ва тирсак суяги остеотомияси жарроҳлик комбинацияларини дифференциал танлаш орқали билак суяги бошчаси эскирган чиқишларида даволаш натижалари яқин даврда 99,4+0,43 балл, узоқ даврда 99,7+0,15 балл кўрсаткичлари оркали асоратларнинг олди олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йилнинг  25 сентябрдаги 6 -сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулоса.
биринчи илмий янгилик: билак суяги бошчаси эскирган чиқишлари бўлган кичик ёшдаги болаларда ноинвазив ультратовуш усули ёрдамида ҳалқасимон бойламни операциядан олдинги ва кейинги анатомик хусусиятлари ва тузилиши тавсифланган, тирсак бўғимида йўқотилган функцияларнинг тикланиш даврийлиги давомидаги ҳолати билан боғлиқлиги исботланган; Бухоро (03.01.2020й.), ва Сирдарё (02.10.2023й.) вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг клиникаларига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: билак суяги бошчаси эскирган чиқишлари бўлган кичик ёшдаги болаларда неинвазив ультратовуш тўлқини ёрдамида ҳалқасимон бойламни операциядан олдинги ва кейинги анатомик хусусияти ва тузилиши тўлиқ ўрганилди, бу эса тирсак бўғимида эрта реабилилитация қилиниши натижасида, қониқарли кўрсаткичлар 22,8%га ва қониқарсиз натижалар 8,6% гача камайишига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)  Юқоридагиларни қўлланилиши қайта жарроҳлик амалиёти бажармаслик, жарроҳлик муолажасидан кейин узоқ вақт мобайнида ташқи фиксацияларни қўлланилмасликка имкон беради. 2) Юқорида келтирилган Ligamentum anulari бойлами операциядан кейин билак суягини мустаҳкам фиксация қилиш имконини берди. Хулоса: m.anconeus мушагидан тайёрланган бойлам анатомик ва таркибий жиҳатдан Ligamentum anulari бойламини қўллаш 1 нафар бемор учун 2160000 сўм иқтисод қилишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини хирургик даволашда m.anconeusдан ҳосил қилинган бойлам анатомик ва функционал жиҳатдан халқасимон бойламнинг вазифасини тўлиқ бажара олиши исботланган: тавсия этилган усул, билак бошчасини анатомик жойида муаллақ нормада мустаҳқам фиксация қилиши, бўғимда билак суяги бошчасини эркин ҳаракат қилишини таъминлаши ва билак суяги бошчаси қайта чиқиши олди олиниши; Бухоро (03.01.2020й.), ва Сирдарё (02.10.2023й.) вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш қўл ўқини тўғирлаш, жарроҳлик аралашуви вақтини қисқартириши, эрта реабилитация бошлаш ва тирсак бўғимлари функциясини тўлиқ тиклаш имконияти туфайли қониқарсиз натижалар улушини 5,7% гача камайтиришга имкон беради; • юмшоқ тўқималарга кам жароҳат етказиш, асоратларнинг камайиши, стационар даво муддатининг қисқариши, реабилитация муддатларининг камайиши, 96,5% яхши натижалар олиш имконини беради; • таклиф этилган жарроҳлик даволаш усулидан фойдаланиш болаларда билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини ташхислаш ва хирургик даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада ётиш даври учун: - беморнинг шифохонада ётиш муддатини ўртача 10 кундан 7 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 5040000 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 331000 сўмни ташкил қилади). - қайта операцияси билан тақлид этилган жарроҳлик муолажасининг фарқи 7420000 сўм иқтисод қилишга имкон беради; 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг соғломлашишини тезлаштиради ва ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: m.anconeusдан тайёрланган бойлам аутопластикаси, болаларда билак суяги бошчаси экирган чиқишлари бўлган беморларни, билак суяги бошчасини жойига солиш, ҳалқасимон боғлам пластикаси ва трансартикуляр сих билан фиксацияси орқали амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти 1та бемор учун 7420000 сўм иқтисод қилишга имкон берди.
учинчи илмий янгилик: болаларда билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини хирургик даволашда тирсак суяги анатомик ва механик ўқларидан ўтказилган референт чизиқлардан ҳосил бўлган бурчакларни инобатга олган холда ҳосил бўлган бурчаклар 5°дан 10°гача бўлганда халқасимон бойлам пластикаси, бурчак 10°дан юқори бўлганда тирсак суяги деформация чўққисидан коррекцияловчи остеотомия қилиш ишлаб чиқилган, бунда билак суякларини анатомик тикланиши хамда елка-билак ва билак-тирсак бўғимлари функцияларининг нормаллашиши исботланган; Бухоро (03.01.2020й.), ва Сирдарё (02.10.2023й.) вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди: Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - рентгенография ва МСКТ маълумотларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган алгоритмдан фойдаланиб, болаларда билак суяги бошчасини эскирган чиқишини даволашнинг клиник, функционал ва анатомик натижаларини яхшилади, жарроҳлик жараёнини ва умумий даволаниш вақтини қисқартирди, эрта реабилитацияни бошлаш ва тирсак бўғими функциясини тўлиқ тиклаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - рентгенография ва  МСКТ текширувларга асосланиб қабул қилинган алгоритмини хирургик даволаш тавсия этилиши, рентгенография ва МСКТ текширувларга кўра, болаларда билак суяги бошчасини эскирган чиқиши бўлган беморларни тирсак суяги анатомик ва механик ўқларидан ўтказилган референт чизиқлардан ҳосил бўлган бурчакларни инобатга олиш ва Ligamentum anulari бойламини аутопластика қилиш орқали дифференциал ёндашиш жарроҳлик муолажасидан фойдаланиш, амалиётдан кейинги асоратларни олди олиши ва ногиронлик даражасини пасайтириш иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Болаларда билак суяги бошчасини эскирган чиқишини хирургик даволашнинг такомиллаштирилган усулини танлаш тактикасини қўллаш ҳисобига маблағларни иқтисод қилишга имкон берган. Такрор жарроҳлик амалиёти ёрдами болаларда билак суяги бошчасини эскирган чиқиши бўлган беморларни, тирсак суяги деформация чўққисини коррекцияловчи остеотомияси, сихлар билан остеосинтези, билак суяги бошчасини очиқ жойига солиш ва ҳалқасимон бойлам пластикаси, сих ёрдамида трансартикуляр фиксацияси орқали амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти 1 нафар бемор учун 2880000 сўм иқтисод қилишга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган хирургик усул асосида: билак суяги бошчасини жойига солиш+ҳалқасимон бойлам пластикаси, трансартикуляр сих билан фиксация ва тирсак суяги остеотомияси жарроҳлик комбинацияларини дифференциал танлаш орқали билак суяги бошчаси эскирган чиқишларида даволаш натижалари яқин даврда 99,4+0,43 балл, узоқ даврда 99,7+0,15 балл кўрсаткичлари оркали асоратларнинг олди олиниши исботланган. Бухоро (03.01.2020й.), ва Сирдарё (02.10.2023й.) вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳалқасимон бойлам аутопластикаси, тирсак суягини коррекцияловчи остеотомияси амалиётидан фойдаланиш билак суяги бошчасини эскирган чиқиши бўлган беморларнинг жарроҳлик усулида даволаш кўрсаткичларини кенгайтиради ва 96,5% ҳолларда яхши натижаларга эришишга имкон беради, бу эса билак суяги бошчасини мустаҳкамлаш, жойида эркин муаллақ ҳаракатланиши, минимал асоратлар, шифохонада даволанишнинг муддати қисқариши ва тирсак бўғимининг клиник, функционал ва анатомик тикланиш вақтини қисқартириш билан даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада ётиш даври учун: - беморнинг шифохонада ётиш муддатини 14 кундан 7 кунгача қисқартиртириб, шифохонада тўлов миқдори тахминан 5040000 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 331000 сўмни ташкил қилади қайта операцияси билан тақлид этилган жарроҳлик муолажасининг фарқи 7200000 сўм иқтисод қилишга имкон беради. 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализацияси тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: Ҳалқасимон бойлам аутопластикаси, тирсак суягини коррекцияловчи остеотомияси амалиёти амалга ошириладиган жарроҳлик муолажаси 1 нафар бемор учун 7200000 сўм иқтисод қилишга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish