Sayt test rejimida ishlamoqda

Холова Зарина Боймуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар дисфункциясини профилактикаси вa даволашнинг клиник вa патогенетик жиҳатлари”, 14.00.01– Акушерлик ва гинекология.
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib2998.
Илмий раҳбар: Шукуров Фархад Ишкулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Баходир Бобурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ҳомиладор аёлларда COVID-19 касаллиги билан боғлиқ фетоплацентар дисфункцияни клиник-патогенетик жихатлари ҳамда плацентанинг морфологик хусусиятлари ва микробиотасини таҳлил натижаларига асосланган прогнозлаш, профилактика ва даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан боғлиқ фетоплацентар дисфункциясини ўтказган аёлларда плацента ҳажмининг кичрайиши ва сўрғичлар стромасида шиш пайдо бўлиши, хорион виллалари сонининг камайиши, дистрофик ва некробиотик ўзгаришлар, капиллярлар сонининг камайиши ва гемолиз ўчоқлари каби морфологик ўзгаришлар аниқланган;
ҳомиладорлик даврида плацентадаги Lactobacillus сонининг камайиши ва Clostridium difficile ва Prevotella bivia бактерияларнинг кўпайиши оқибатида чақалоқларда асфиксия, кам вазнли туғилиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши аниқланиб, касалликнинг оғирлик даражаси билан плацента микробиотасидаги ўзгаришлар ўртасида кучли корреляцион боғлиқлик исботланган;
COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда цитокинлар миқдор даражаси кўрсаткичларига асосланган Fetoplacental Inflammatory Index (FPI) ёрдамида фетоплацентар дисфункциясини ривожланиш эҳтимолини прогнозлаш усули ишлаб чиқилган;
ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан боғлиқ фетоплацентар дисфункцияни кечирган аёлларнинг плацента микробиотаси таркибий кўрсаткичлари асосида микробиотик индекс ёрдамида фетоплацентар дисфункциясини ташхислаш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладор аёлларда COVID-19 касаллиги билан боғлиқ фетоплацентар дисфункцияни клиник-патогенетик жихатлари ҳамда плацентанинг морфологик хусусиятлари ва микробиотасини таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан боғлиқ фетоплацентар дисфункциясини ўтказган аёлларда плацента ҳажмининг кичрайиши ва сўрғичлар стромасида шиш пайдо бўлиши, хорион виллалари сонининг камайиши, дистрофик ва некробиотик ўзгаришлар, капиллярлар сонининг камайиши ва гемолиз ўчоқлари каби морфологик ўзгаришлар аниқланган. Ижтимоий самарадорли.: COVID-19 билан боғлиқ фетоплацентар дисфункцияни даволаш ва профилактика усулларини ишлаб чиқиш орқали ҳомиладор аёллардаги саломатликни яхшилаш имконияти пайдо бўлди. Ушбу тадқиқот натижасига кўра, оналар ва болалар соғлиғига оид хавф-хатарлар камайиб, акушерлик асоратлари ва перинатал муаммоларни олдини олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 850000 сўм бюджет маблағлари фетоплацентар дисфункцияни даволаш ва профилактика усулларини жорий этиш орқали стационар даволанишга бўлган эҳтиёж 25% га камайиши натижасида иқтисод қилинади. Хулоса:
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик даврида плацентадаги Lactobacillus сонининг камайиши ва Clostridium difficile ва Prevotella bivia бактерияларнинг кўпайиши оқибатида чақалоқларда асфиксия, кам вазнли туғилиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши аниқланиб, касалликнинг оғирлик даражаси билан плацента микробиотасидаги ўзгаришлар ўртасида кучли корреляцион боғлиқлик исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ фетоплацентар дисфункция аниқланган ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал натижаларни баҳолаш орқали тадқиқотда қўлланилган ташхисот, даволаш ва профилактика усулларининг самарадорлигини яхшилаш ҳамда акушерлик асоратларини 2,2 баравар ва перинатал асоратларни 2,1 бараварга камайтириш ҳамда даволаш сифатини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 600000 сўм бюджет маблағлари фетоплацентар дисфункция аниқланган ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал натижаларни баҳолаш орқали стационар даволанишга бўлган эҳтиёж 15% га камайиши натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик:  COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда цитокинлар миқдор даражаси кўрсаткичларига асосланган Fetoplacental Inflammatory Index (FPI) ёрдамида фетоплацентар дисфункциясини ривожланиш эҳтимолини прогнозлаш усули ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар дисфункциянинг ривожланишини прогнозлаш мақсадида, қон зардобидаги IL-1β, IL-4, IL-6, IL-8, IL-10 ва IFN-γ каби цитокинларнинг миқдор даражаларига асосланган Fetoplacental Inflammatory Index (FPI) ёрдамида фетоплацентар дисфункцияни эрта аниқлаш ва ҳомиладорлик асоратларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 3930000 сўм бюджет маблағлари Fetoplacental Inflammatory Index (FPI) ни қўллаш фетоплацентар дисфункция ривожланишини прогнозлаш орқали мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сонини 2 мартага қисқартириш натижасида иқтисод қилинади
тўртинчи илмий янгилик. ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан боғлиқ фетоплацентар дисфункцияни кечирган аёлларнинг плацента микробиотаси таркибий кўрсаткичлари асосида микробиотик индекс ёрдамида фетоплацентар дисфункциясини ташхислаш модели ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: микробиотани таҳлил қилиш натижаларига кўра, Clostridium difficile ва Prevotella bivia бактерияларининг сони 2,5 бараварга ошиб, Lactobacillus бактерияларининг миқдори 2,1 бараварга камайгани аниқланган. Плацента микробиотаси таркибий кўрсаткичларига асосланган микробиотик индекси ёрдамида ишлаб чиқилган ташхислаш модели ҳомиладор аёлларда фетоплацентар дисфункцияни самарали ташхислаш ҳамда даволаш стратегияларини ишлаб чиқиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 1320000 сўм бюджет маблағлари плацента микробиотаси таҳлиллари асосида ишлаб чиқилган микробиотик индексга таянган фетоплацентар дисфункцияни ташхислаш модели туфайли ташхислаш жараёни 1,5 баравар тезлашиб, лаборатор таҳлиллар ва инструментал текширувлар сони қисқариши натижасида иқтисод қилинади. Хулоса. COVID-19 билан боғлиқ фетоплацентар дисфункцияни кечирган аёлларнинг плацента микробиотаси таркибий кўрсаткичлари асосида микробиотик индекс ёрдамида фетоплацентар дисфункциясини ташхислаш модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 22 майда 05-23/33-т-сон билан тасдиқланган «COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар дисфункцияни ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 04.04.2024-йилдаги №62-сон ва 3-туғруқ комплекси бўйича 17.04.2024-йилдаги №63-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/83-сон хулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish