Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркинлар Зилола Эльбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акнедан кейинги чандиқлар ривожланишининг клиник-генетик, биокимёвий механизмлари ва уни даволаш усулини такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология.                                                                                                        
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2022.1.PhD/Тib2458.          
Илмий раҳбар: Арифов Саидқосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.                                                                                 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК раками, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.                                                                                         
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.                                                                                          
Етакчи ташкилот: Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти.   
II. Тадқиқотнинг мақсади: акнедан кейинги чандиқлар ривожланишининг молекуляр-генетик ва биокимёвий механизмларини ўрганиш, хамда олинган маълумотларга асосланиб, уни даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коллаген синтези ва деградациясининг бузилиши билан боғлиқ бўлган COL1/A1 генининг (1997C/А) салбий генотипик вариантлари билан акнедан кейинги чандиқларнинг ривожланиши, клиник шакллари орасида сезиларли боғлиқлиқ борлиги, ушбу салбий генотипларда чандиқлар ривожланиш хавфи 2 дан 4 баробар ошганлиги, Col1/A1 гени C/С полиморфизмининг генотипик варианти (1997С/А) акнедан кейинги чандиқларини ривожланишидан ҳимоя қилиши исботланган;
ИЛ17А гени G-197А полиморфизмининг салбий генотипларини ташувчиларда акнедан кейинги чандиқлар ривожланиши, клиник шакллари орасида сезиларли боғлиқлиқ бўлиш хавфи 1,7 дан 2,5 баробаргача ошганлиги, ИЛ17А гени G/G генотипик вариантининг (G-197А) акнедан кейинги чандиқларини ривожланишидан ҳимоя қилиш аҳамияти исботланди. Col1/A1 (1997C/А) ва ИЛ17А (G-97А) генларининг салбий генотиплари синергиясида акнедан кейинги чандиқларини ривожланиш хавфи сезиларли ошиши исботланган;
акнедан кейинги чандиқ билан оғриган беморларнинг аксариятида (88%), унинг шаклларида, шунингдек, акне белгилари ҳамда акнедан кейинги чандиқли ҳолатлар комбинациялаганда витамин Д қондаги миқдори дефицит даражада эканлиги исботланган;
акнедан кейинги чандиқларни даволашда витамин Д, СО2 лазери ва Фатисалик кремини қўллаш касаллик белгиларини эрта бартараф этиши, ижобий натижалари бор беморлар сонини, анъанавий даволаш усулига нисбатан, 1,5 баравар кўп бўлиши ва COL1/А1 генининг С/С ва  ИЛ17A генининг G/G протектив генотипларида, салбий генотипларга нисбатан, давони самарадорлиги исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акнедан кейинги чандиқларнинг молекуляр-генетик ва биокимёвий хусусиятларини баҳолашда олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: коллаген синтези ва деградациясининг бузилиши билан боғлиқ бўлган COL1/A1 генининг (1997C/А) салбий генотипик вариантлари билан акнедан кейинги чандиқларнинг ривожланиши, клиник шакллари орасида сезиларли боғлиқлиқ борлиги, ушбу салбий генотипларда чандиқлар ривожланиш хавфи 2 дан 4 баробар ошганлиги, Col1/A1 гени C/С полиморфизмининг генотипик варианти (1997С/А) акнедан кейинги чандиқларини ривожланишидан ҳимоя қилиши исботланган. COL1/A1 (1997C/A) генининг генотипик турларини ўрганишдан олинган илмий-амалий натижалар 2024 йил февраль-март ойларида Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери (26.02.2024 йилдаги 34-сонли буйруқ) ҳамда “Kasimov Holding” хусусий клиникаси (06.03.2024 йилдаги 7-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самадорлиги: тадқиқот натижалари асосида чандиқ ҳосил бўлишининг нозологик синтропиясининг патогенетик механизмларида иштирок этадиган генетик предикторларни аниқлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган ва постакне ривожланиши даволаш тадбирларига шахсий ёндашувни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Касалланишни камайтиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга ошириш учун илмий асос яратилган бўлиб, акнедан кейинги чандиқлар терапиясининг комплекс усуллари ҳисобига қайталаниш даражаси ҳамда даволаш сарф-харажатларини камайтиришга эришилди ва ҳар бир бемор учун 437670 сўмни ташкил этди;
иккинчи илмий янгилик: ИЛ17А гени G-197А полиморфизмининг салбий генотипларини ташувчиларда акнедан кейинги чандиқлар ривожланиши, клиник шакллари орасида сезиларли боғлиқлиқ бўлиш хавфи 1,7 дан 2,5 баробаргача ошганлиги, ИЛ17А гени G/G генотипик вариантининг (G-197А) акнедан кейинги чандиқларини ривожланишидан ҳимоя қилиш аҳамияти исботланди. Col1/A1 (1997C/А) ва ИЛ17А (G-97А) генларининг салбий генотиплари синергиясида акнедан кейинги чандиқларини ривожланиш хавфи сезиларли ошиши исботланган.  COL1/А1 (1997С/A) гени С/С полиморфизми генотипик турлари ва ИЛ17A (G-197A) генининг G/G генотипик турини ўрганишдан олинган илмий-амалий натижалар 2024 йил февраль-март ойларида Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери (26.02.2024 йилдаги 34-сонли буйруқ) ҳамда “Kasimov Holding” хусусий клиникаси (06.03.2024 йилдаги 7-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самадорлиги: тадқиқот натижалари асосида постакне ривожланишининг патогенетик механизмларида иштирок этувчи генетик предикторларни аниқлашга қаратилган комплекс даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва даволаш тадбирларига шахсий ёндашувни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилиб, қайталаниш даражаси ва даволаш сарф-харажатларини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: COL1/А1 (1997С/A) гени полиморфизмининг С/С генотип тури ва IL17A (G-197A) генининг G/G генотипик турининг ҳимоя ролини аниқлаш акнедан кейин чандиқ ривожланишга нисбатан ҳимоя ролини аниқлаш терапияга комплекс ёндашувни жорий этиш имконини берди, бу эса ҳар бир беморнинг 1 курс даволаш учун 337630 сўм миқдорида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар тежалди.                                                                                                          
учинчи илмий янгилик: акнедан кейинги чандиқ билан оғриган беморларнинг аксариятида (88%), унинг шаклларида, шунингдек, акне белгилари ҳамда акнедан кейинги чандиқли ҳолатлар комбинациялаганда витамин Д қондаги миқдори дефицит даражада эканлиги исботланган. Акнедан кейинги чандиқли ҳолатлар комбинациялаганда витамин Д қондаги миқдори ўрганишдан олинган илмий-амалий натижалар 2024 йил февраль-март ойларида Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери (26.02.2024 йилдаги 34-сонли буйруқ) ҳамда “Kasimov Holding” хусусий клиникаси (06.03.2024 йилдаги 7-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самадорлиги: тадқиқот натижалари асосида акнедан кейинги чандиқ ривожланишида витамин Д қондаги миқдори дефицит даражада  аниқланганлиги даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва даволаш тадбирларига шахсий ёндашувни ишлаб чиқишга асос бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида акнедан кейинги чандиқ ривожланишида витамин Д қондаги миқдори дефицит даражада  аниқланганлиги  даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва даволаш тадбирларига шахсий ёндашувни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилиб, қайталаниш даражаси ва даволаш сарф-харажатларини камайтиришга эришилди ва ҳар бир бемор учун 485369 сўмни ташкил этди;
тўртинчи илмий янгилик: акнедан кейинги чандиқларни даволашда витамин Д, СО2 лазери ва Фатисалик кремини қўллаш касаллик белгиларини эрта бартараф этиши, ижобий натижалари бор беморлар сонини, анъанавий даволаш усулига нисбатан, 1,5 баравар кўп бўлиши ва COL1/А1 генининг С/С ва  ИЛ17A генининг G/G протектив генотипларида, салбий генотипларга нисбатан, давони самарадорлиги исботланган. COL1/А1 (1997С/A) IL17A (G-197A) генларини протектив генотипларини ўрганишдан олинган илмий-амалий натижалар ва анъанавий даволаш усулини 2024 йил февраль-март ойларида Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери (26.02.2024 йилдаги 34-сонли буйруқ) ҳамда “Kasimov Holding” хусусий клиникаси (06.03.2024 йилдаги 7-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самадорлиги тадқиқот натижалари асосида постакне ривожланишининг патогенетик механизмларида иштирок этувчи протектив генотиплар аниқлашга қаратилган комплекс даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида постакне ривожланишининг патогенетик механизмларида иштирок этувчи протектив генотиплар аниқлашга қаратилган комплекс даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва даволаш тадбирларига шахсий ёндашувни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилиб, қайталаниш даражаси ва даволаш сарф-харажатларини камайтиришга эришилди ва ҳар бир бемор учун 468330 сўмни ташкил этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish