Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувоҳидова Хушноза Мухторали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги қишлоқ хўжалиги соҳасига оид терминларнинг лексик-семантик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil3439.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Воситов Валижон Абдуваҳобович филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдурахмонов Муҳаммаджон Ғуломович филология фанлари фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:
 Инглиз ва ўзбек тилларидаги қишлоқ хўжалиги терминологийасининг лексик-семантик ва таржима  хусусийатларини қийосий жиҳатдан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги қишлоқ хўжалиги терминологияси диахроник жиҳатдан то'рт босқичда шаклланганлиги назарий жиҳатдан аниқланган;
соҳа терминларининг морфемик жиҳатдан содда, ясама, қўшма, бирикмали, қисқартма ва гибрид терминлардан иборатлиги ҳамда улар қўлланиш даврига кўра уч босқичдан иборатлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги қишлоқ хўжалиги терминларини лексик-семантик жиҳатдан олтита гуруҳга бўлиниши, бир лексик-семантик гуруҳга оид терминлар гиперо-гипонимик, партономик ва таксонимик каби бир қатор семантик муносабарларга киришиши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги қишлоқ хўжалиги (асбоб-ускуна ва жиҳозлари) соҳасига оид терминларни илмий контекстда изоҳли, транскрипсия ва муқобил таржима қилиш усуллари кўпроқ фойдаланилиши  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида қишлоқ хўжалиги соҳаси терминологийасини лексик-семантик  таҳлилидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
қишлоқ хўжалиги терминлари морфемик жиҳатдан содда, йасама, қўшма, бирикмали терминлардан иборатлиги ва улар семантик жиҳатдан тўққизта гуруҳга бўлиниши, шунингдек, ҳар бир лексик-семантик гуруҳга оид терминлар бошқа терминлар билан ассоциатив, вариантлилик, омонимик, антонимик, таксонимик каби бир қатор семантик муносабарларга киришиши ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университети Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини йаратиш” номли грант лойиҳасини бажаришда фойданилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 26-феврал 2024-йилдаги 04/1-488-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида йаратилган модулдаги инглиз ва ўзбек қишлоқ хўжалик соҳаси доирасидаги терминларнинг лексик-семантик хусусийатларини йоритиш, инглиз ва ўзбек тилларида соҳа терминлари билан богʻлиқ омилларни кўрсатиб беришга доир тавсийалар берилган ва аудиторийа томонидан ушбу тавсийаларга тегишли муносабатни шакллантиришга еришилган;
инглиз ва ўзбек тилларида муқобил шаклига ега бўлмагани туфайли қишлоқ хўжалиги соҳасига оид терминлар (асбоб-ускуна жиҳозлари) таржимаси транслитерацийа ва транскрипсийа усули орқали қайта йаратилиши, ҳар икки тилдаги қишлоқ хўжалиги терминларни таржима қилиш калкалаш, транскрипсийа, трамслетрацийа, изоҳли таржима қилиш усуллари орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ еканлигига доир илмий хулоса ва натижалардан 2021-2022-йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149 “Америcан Драма” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 23-апрел 2024-йилдаги 04/2241-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида таржимани қайта йаратиш жиҳатларини қийосий таҳлил қилиш бўйича тавсийалар берилган ва аудиторийа томонидан ушбу тавсийаларга тегишли муносабатни шакллантиришга еришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги тилларида қишлоқ хўжалиги (асбоб-ускуна жиҳозлари) терминлари йордамида ҳосил қилинган меҳнацеварлик, қадр-қиммат, камтарлик, ҳалоллик, ақл-заковат, епчиллик, тўғрилик каби маданий консептлар паремийаларда образли тарзда ифодаланиши ва ибораларда қўлланилган қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари номларининг аксарийат қисми салбий маъно оттенкасига ега екани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон" телерадиоканали” ДМ, “Маданий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар”, “Та'лим ва тараққийот”, “Ўзбекистон йошлари” (2023-2024 йиллар давомида) дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК, “Ўзбекистон” телерадиоканали 26-йанвар 2024-йилдаги 04-36-289-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу телекўрсатувлар учун таййорланган медиа материаллар мазмун жиҳатдан мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish