Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамназарова Зайнаб Холмурод қизининг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги риелторлик фаолиятига оид терминларнинг структур-семантик ва лексикографик хусусиятлари” мавзусидаги 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Fil3618
Илмий раҳбар: Қодирова Мукаддас Тоғаевна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc) Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович; филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Кадирбекова Дурдона Ҳикматуллаевна.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида риелторлик фаолиятига оид терминларнинг структур-семантик ва лексикографик асосларини назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш ҳамда ушбу тиллардаги терминларни қиёсий-чоғиштирма таҳлил асосида таққослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида илк бор риелторлик фаолиятига оид терминлар структур-семантик, функсионал, тарихий-этимологик, қиёсий, лексикографик ва прагматик ёндашувлар асосида илмий-назарий жиҳатдан ёритилди. Риелторлик терминологиясининг ривожланиш тенденсиялари – халқаро стандартларга мослашув, миллий хусусиятларнинг акс эттирилиши, терминларнинг ихтисослашуви, технологиялар таъсири ва аббревиатураларнинг ривожи ўрганилди ҳамда ушбу терминларнинг лингвистик тизимдаги мавқеи ва функсионал ўрни тўлиқ аниқланди;
Инглиз ва ўзбек тилларидаги риелторлик терминларининг структур-семантик хусусиятлари, унумдор қолиплари ва ясалиш имкониятлари таҳлил қилиниб, уларнинг таркибий тузилиши жиҳатидан содда, қўшма, қисқартма ва бирикма шакллари ўзига хослиги очиқланди. Ҳар икки тилдаги терминларнинг деривацион хусусиятлари (олд қўшимчалар, қўшимча қўшиш, такрорлаш, сўз бириктириш ва қисқартириш усуллари) статистик усулда ўрганилиб, морфемик-морфологик моделлари тизимлаштирилди ҳамда структур-семантик хусусиятларини тавсифловчи илмий ғоя асосланди;
инглиз ва ўзбек тилларидаги риелторлик фаолиятига оид терминларнинг структур-семантик ва лексикографик талқини турли хил луғатлар (энциклопедик, бир тилли, икки тилли, электрон луғатлар) асосида тадқиқ этилиб, уларнинг семантик кўлами, моносемик ва полисемантик хусусиятлари, шунингдек, синонимик, омонимик ва вариатив жиҳатлари изчил аниқлаштирилди;
риелторлик фаолиятига оид терминларга мўлжалланган луғат тузилмаси изоҳловчи, тавсифий ва энциклопедик таърифлар, грамматик ва орфоепик белгиламалар, иллюстратив мисоллар ҳамда таржима эквивалентлари каби ахборот категорияларини ўз ичига олиши илмий асосда далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 2021-2023- йилларга мўлжалланган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда инглиз ва ўзбек тилларидаги терминларнинг деривацион хусусиятлари (олд қўшимчалар, қўшимча қўшиш, такрорлаш, сўз бириктириш ва қисқартириш усуллари) статистик усулда ўрганилиб, морфемик-морфологик моделлари тизимлаштиришда ҳамда структур-семантик хусусиятларини тавсифловчи илмий асос яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 24.10.2023 йилдаги №о04/122-24 сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг инглиз ва ўзбек тилларидаги қисми янги маълумотлар билан бойиган.
2022-2023-йилларда бажарилган “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада риелторлик терминологиясининг ривожланиш тенденсиялари – халқаро стандартларга мослашув, миллий хусусиятларнинг акс эттирилиши, терминларнинг ихтисослашуви, технологиялар таъсири тўғрисидаи маълумотлардан хизмат кўрсатиш обектлари миллий номларини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 12.01.2024 йилдаги 9-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек тилидаги хизмат кўрсатиш обектларини номлашда риелторлик хизматлари томонидан расмийлаштиришда фойдаланадиган терминлар баъзаси билан бойитилди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Бедорлик” номли дастурларининг ссенарийсини ёзишда (2022-2023 йилларда) инглиз ва ўзбек тилларидаги риелторлик фаолиятига оид терминларнинг структур-семантик ва лексикографик талқини турли хил луғатлар (энциклопедик, бир тилли, икки тилли, электрон луғатлар) асосида таҳлил қилиниб, уларнинг семантик кўлами, моносемик ва полисемантик хусусиятлари, шунингдек, синонимик, омонимик ва вариатив жиҳатлари тўғрисидаги маълумотларидан фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 14-декабрдаги 04-36-1903-сонли маълумотномаси). Натижада дастурлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни инглиз ва ўзбек тилидаги риелторлик фаолиятига оид терминларга лексикографик маълумотлар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish