Sayt test rejimida ishlamoqda

Мукумов Махмуд Худайбердиевичнинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек-инглиз илмий матнларининг лингво-экспрессив, интертекстуал хусусиятлари” мавзусидаги 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.PhD/Fil4874.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зияев Аваз Ихтиёрович, ф.ф.д., профессор; Хамраева Махзуна Гайратовна, филология фанлари номзоди (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек-инглиз илмий матнларининг услубий аломатлари, илмий матнда интертекстуаллик ва экспрессивлик типологиясини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тилларида тилшуносликка доир илмий матнлардан 2000 та гапга тенг синтактик қурилмалар танланиб, ўзбек тилидаги таҳлилий материалнинг 94.8 фоизи дарак гаплар, 3.6 фоизи сўроқ гаплар, 0.3 фоизи буйруқ гаплар ва 0.4 фоизи ундов гапларга тўғри келиши; инглиз тилида 89.3 фоизи дарак гаплар, 8.9 фоизи сўроқ гаплар, 0.3 фоизи буйруқ гаплар ва 0.3 фоизи ундов гапларга тўғри келиши аниқланиб, ўзбек ва инглиз тилларидаги илмий матнларда экспрессиянинг воқеланиш даражаси бир-бирига яқин экани аниқланган;
инглиз тилидаги илмий матнлар, жумладан диссертация ишларида илмий манбалардан ташқари, бадиий асарлардан эпиграфларнинг ишлатилишига ёʻл қўйилиши, аксинча, ўзбек тилидаги илмий матнларда эпиграфнинг қўлланмаслиги очиқланиб, инглиз ва ўзбек олимлари идиолектидаги экспрессия даражасининг нисбий фарқлари исботланган;
иқтибослаштириш интертекстуаллик категориясини амалга оширувчи воситалардан бири сифатида ёритилиб, усуллари, таснифий хусусиятлари очиб берилган; статистик таҳлил асосида интерпозитив ремаркалар, постпозитив ремаркаларнинг инглиз тилига нисбатан ўзбек тилида кўпроқ кўзга ташланиши далилланган;
турли тизимли тилларда иқтибослаштириш усул ва воситаларини қиёслаш асосида ўзлаштириш (плагиат)ни бартараф этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек-инглиз илмий матнларининг лингво-экспрессив, интертекстуал хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023 йилларда бажарилган Ф3-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. Жумладан, диссертациянинг материаллардан: когнитив юкламаси юқори бўлган гапларни ундов гаплар кўринишида бериш муаллифнинг ҳиссий юкламасини ифодалашга хизмат қилиши, ушбу гаплар дарак конструкцияларга айлантирилганда, эмоционаллик йўқолиб, таъсир даражаси пасайиши далилланган, шунингдек, илмий матнда экспрессияни юзага чиқарувчи лисоний бирлик ва воситалар таснифланган; иқтибослаштириш усуллари, таснифий хусусиятлари очиб берилган, иқтибослаштириш ва ўзлаштириш (плагиат)ни фарқлашга алоқадор аниқ хулосалар берилган; илмий матнларда ўзлаштириш (плагиат)ни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммолар ечимига доир тавсиялар берилган (Аливер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-майдаги №06/2-1045 маълумотномаси).
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали» ДМ «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан амалиётга тадбиқ этилган. Тадқиқотчи томонидан Ўзбек-инглиз илмий матнларининг тил хусусиятлари, илмий нутқда экспрессивлик ифодаловчи тил воситаларининг вазифалари, шунингдек, бунда синтактик ва лексик воситаларнинг иштироки, терминологик луғат яратишдаги аҳамияти тўғрисида берилган тавсия ва хулосалардан «Таълим ва тараққиёт», «Адабий жараён», “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда (2023-2024 йиллар) фойдаланилган. Натижада, талабаларга, илмий изланувчиларга ўзбек-инглиз илмий матнларининг услубий аломатлари, лисоний табиати ва лексикасини очиб бериш, терминологик луғат яратиш лойиҳаси, шунингдек, илмий матннинг стилистика ва лексикологиядаги аҳамияти хусусида берилган тавсия ва хулосалар ҳақида радиотингловчиларга, жумладан филологик йўналишларда таълим берувчи тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 8-ноябрдаги 04-36-1177-сон маълумотномаси).
Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. Жумладан, диссертациянинг: инглиз тилидаги илмий матнлар, жумладан, диссертация ишларида илмий манбалардан ташқари, бадиий асарлардан эпиграфларнинг ишлатилишига ёʻл қўйилиши, аксинча, ўзбек тилидаги илмий матнларда эпиграфнинг қўлланмаслиги очиқланиб, инглиззабон ва ўзбек олимлари идиолектидаги экспрессия даражасининг нисбий фарқлари ёритилган; ўзбек тилидаги илмий матнларда инверсия ҳолати муайян гап бўлагини ўз ўрнидан олдинга силжитиш орқали эришилса, инглиз тилида асосан маълум воситалар иштирокида воқеланиши аниқланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-ноябрдаги №04/1-3295 маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish