Ядигарова Ситора Бахрамовнанинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли тизимли тилларда кийим номларининг чоғиштирма тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусидаги 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.1.PhD/Fil3214
Илмий раҳбар: Уралова Ойсулув Паёновна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор А.Ҳ.Турсунов; филология фанлари доктори (DSc), профессор Чўпонов Отаназар Отажонович.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида кийим номларини луғат бойлигининг ажралмас қисми сифатида комплекс таҳлил қилиш, чоғиштириш орқали уларнинг лексик-семантик, парадигматик тизимли алоқаларини кўрсатиш, универсал ва ўзига хос миллий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида кийимни англатувчи номларнинг муайян дифференциал маъноларига кўра оутерwеар / устки кийим, ҳеадгеар / бош кийимлар, лингуирине / ички кийимлар, фоот дрессес / оёқ кийимлар, гловес/ қўлқоплар, фабриcс / мато номлари лексик-семантик микромайдонларини ҳосил қилиши аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда “кийим” тематик гуруҳи атов бирликларини ташкил этувчилар орасида полисемик, гиперо-гипонимик, синонимик, антонимик, омонимик, меронимик каби парадигматик муносабатлар очиб берилган ва атов бирликлар системага (қайси системага) мансуб сўзларнинг барчасига бирдек тааллуқли эмаслиги исботланган;
“кийим” компонентли фразеологик бирликларнинг мавзу доираси, улар мазмун планининг чоғиштирма тадқиқига кўра икки тилда маъно жиҳатдан ўхшаш бўлган ФБ, маъно таркиби билан қисман фарқ қиладиган ФБ, маъно таркибига кўра тўлиқ мос бўлмаган ФБ ларга бўлиниши, либос номлари иштирок этган мақолларнинг мазмун плани бўйича икки тилда бири-бирига эквивалент, қисман эквивалент, эквивалент бўлмаган мақолларга бўлиниши, ифода планига кўра ҳар хил турдаги Тҳе симпле сентенcе/содда гап ва Cомплех сентенcес/қўшма гап шаклларига мос келиши аниқланган, улар инглиз ва ўзбек халқларининг маданий хусусиятлари ва қадриятларини акс эттириши, чоғиштириш орқали паремалардаги лингвомаданий фарқлар ва ўхшашликлар далилланган;
инглиз ва ўзбек халқи байрамларида, анʼаналарида, урф-одатларида фойдаланиладиган кийим номларининг этносларга хос миллий маданиятни акс эттирувчи тил тизимининг таркибий қисми эканлиги, улар орасидаги лисоний-маданий ўхшашлик ва номувофиқликлар фактик материаллар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги кийим номларининг фарқли ва ўхшаш томонларини аниқлаб, уларнинг халқ мақолларида ҳамда ибора ва фолклёрда намоён бўлиш даражасини солиштириб ўрганиш тўғрисидаги мулоҳазалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларида бажарилган Ф3-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 24.10.2023-йилдаги №04/1-2229 сонли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида кийимга оид номларнинг фарқли ва ўхшаш томонлари аниқланиб, уларнинг халқ қадриятлари ва маросимлари билан боғлиқ жиҳатлари ҳамда ушбу лексемаларнинг тил лексик қатламида намоён бўлиш даражасини солиштиришга асос бўлиб хизмат қилган;
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019-2022-йилда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада Термиз давлат педагогика институтининг эркин тадқиқотчиси Ядигарова Ситора Бахрамовнанинг 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослигидан олиб борган “Турли тизимли тилларда кийим номларининг чоғиштирма тадқиқи” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг илмий натижаларидан фойдаланилган. Жумладан, инглиз ва ўзбек тилларидаги кийим номларининг мавзуий гуруҳларга бўлиниши, таркибида кийим номлари иштирок этган фразеологик бирликлар ҳамда мақоллларнинг шакллари ва хусусиятлари каби масалаларни таҳлил қилишда ушбу диссертациянинг хулосаларига таянилган.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ёзишда (2022-2023-йилларда) С.Б.Ядигарованинг тадқиқотида акс этган инглиз ва ўзбек тилларидаги кийим номларининг ривожланиш тенденсиялари, кийим компонентли фразеологик, паремиологик бирликларини чоғиштириш орқали иккала тилнинг ўхшаш ва номувофиқлик хусусиятларини очиб беришдаги хулосаларидан фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 14-декабрдаги №04-36-1902-сонли маълумотномаси). Натижада теледастурлар материалларининг мазмуни инглиз ва ўзбек тилидаги кийим номларига оид назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган.