Мирзаева Зулхумор Абдукахор қизининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:№ B2024.2.PhD/Ped7488 Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университетида.
ИлК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ботирова Палина Ҳакимовна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
амалдаги кредит-модул тизмига оид Европа мамлакатлари кредит-модул системаси (Эуропиан Cредит Трансфер Сйстем) шароитида “Блум таксономияси (Блоом тахономй)” назариясини интерпретация қилиш асосида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантириш босқичлари аниқлаштирилган;
кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини мотивацион ва когнитив компонентлари мазмунида қуйи, ўрта ва юқори баҳолаш кўрсаткичлари, белгиланган аудитория ва аудиториядан ташқари мустақил ишлаш шакллари, ППП (пресентатион, праcтиcе, продуcтион), ПБЛТ (прожеcт-басед леарнинг), ТБЛТ (таск басед лангуаге теачинг), CЛТ (cоммуниcативе лангуаге теачинг), интерфаол ўқитиш методлари, Ҳемис платформаси воситасида такомиллаштирилган;
мустақил ишлашни ташкил этишнинг индивидуал ёндашув модели талабаларнинг мустақил ишлаш фаолиятига тайёргарлик даража (Cан И…) мезонлари мазмуни, бошқариш стратегияси ва Энг яқин ривожланиш зонаси (ЗПД) ва ВАКТ-(висуал, аудиторй, кинестҳетиc, таcтиле) ўрганиш усуллари ёрдамида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсияси ўқиш ва ёзиш (Реадинг анд wритинг) фанидан мустақил ишлашни ташкил этиш, хатлар ёзиш танловлари (Wритинг леттер cонтест) учун лингводидактик таъминот яратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантириш технологиясига доир эришилган илмий натижалар асосида:
кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантиришда уларнинг ички ва ташқи (интринсиc анд эхтринсиc) мотивасиясини шакллантириш, ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирувчи таклиф ва тавсиялари асосида 60111800-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши талабалари учун “Ўқиш ва ёзув амалиёти” фанидан ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг ўқиш ва ёзув тил кўникмаларини янада ривожлантириш ва мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
кредит-модул шароитида ўқитиш, ўқув материалининг асосий элементларини ўзлаштириш, умумий таълим кўникмаларини эгаллаш, танқидий (cритиcал) ва ижодий (cреативе) фикрлашни ривожлантириш ҳақидаги амалий ва назарий хулосаларидан, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Алумни Оутреач Гранц Програм дастури доирасида 2020-2021-йилларда Наманган давлат университетида бажарилган С-УЗ800-20-ИН-0106 рақамли “Инглиз тили ўқитувчилариниг ҳамкорликда виртуал илмий-тадқиқот олиб бориш мавзусидаги (Виртуал Wоркшоп он Cоллаборативе Аcтион Ресеарч фор Энглиш Теачерс) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2024-йил 6-июлдаги №815-04-сонли маълумотномаси). Натижада, кредит-модул тизимининг асосий вазифалари бўлган ўқув жараёнларини модул таълим асосида ташкил қилиш, талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш, таълим жараёнида мустақил таълим олишнинг улушини ошириш каби масалаларига ойдинлик киритилган;
кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантириш, ўқитувчи ва талаба ҳамкорлигида аудиторияда, аудиториядан ташқарида, онлайн жараёнида мустақил таълимни ВАКТ модели асосида амалга ошириш, ижодий ва танқидий фикрлаш (Cан И) мазмунидаги саволлардан самарали фойдаланиш, компетенсияни баҳолашга асосланган стратегияларни қўллашга оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Навоий телерадиоканалида чет тилларни оммалаштиришга мўлжалланган “Таълим ислоҳоти” ва “Диёр 24” кўрсатувларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (МТРК Навоий 2024-йил 8-июлдаги 01-02-109-сонли маълумотномаси). Натижада, кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил ишлаш компетенсиясини ривожлантириш, замонавий технологияларни қўллаш методикаси оммалаштирилган.