Sayt test rejimida ishlamoqda

Қорабоев Халимжон Валиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган тупроқларда “тупроқ - индигофера тинcториа ўсимлигининг” биогеокимёвий хусусиятлари (Ғарбий Фарғона тупроқлари мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1349.
Илмий раҳбар: Исақов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Раупова Нодирахон Бахрамовна, биология фанлари доктори, профессор; Ураимов Тожиддин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Фарғонада шаклланган шўрланмаган ва ўртача шўрланган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг кимёвий, биогеокимёвий хусусиятлари ва экологик-мелиоратив ҳолати ҳамда уларнинг Индигофера тинcториа ўсимлиги таъсирида ўзгаришларини аниқлаш ва ушбу тупроқлардан самарали фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарбий Фарғонада шаклланган суғориладиган ўтлоқи шўрхокли, ўтлоқи-воҳа ва колматажланган тупроқларининг агрокимёвий, кимёвий хоссалари ва биогеокимёвий хусусиятлари илк марта аниқланган;
Индигофера тинcториа Л. ўсимлиги Ғарбий Фарғонанинг тупроқ-иқлим шароитларида илк марта экиб, унинг ўсиб ривожланиши хусусиятлари, Индигофера тинcторианинг ўртача шўрланган ўтлоқи тупроқларда ўсиши, унумдорлиги ортишига, шўрланишнинг камайишига ижобий таъсири аниқланган;
суғориладиган ўтлоқи шўрхокли, ўтлоқи-воҳа ва колматажланган тупроқларини кесмасида Ли, Бе, Б, На, Мг, Ал, Си, П, С, Cл, К, Cа, Сc, Ти, В, Cр, Мн, Фе, Cо, Ни, Cу, Зн, Га, Ге, Ас, Бр, Се, Рб, Ср, Зр, Нб, Мо, Аг, Cд, Ин, Сн, Сб, Cс, Ба, Ла, Ҳф, Та, W, Ре, Ау, Ҳг, Тл, Пб, Би, Cе, Нд, См, Эу, Тб, Йб, Лу, Тҳ, У элементларининг миқдорлари, геокимёвий кўрсаткичлари исботланган;
суғориладиган ўтлоқи шўрхокли, ўтлоқи-воҳа ва колматажланган тупроқларида етиштирилган Индигофера тинcториа Л. ўсимлиги органларида (илдиз, поя барг, дон) кимёвий элементлар миқдори аниқланиб биогеокимёвий кўрсаткичлари исботланган;
суғориладиган ўтлоқи шўрхокли ва колматажланган тупроқларнинг хром (Cр) оғир метали билан кучсиз ифлосланганлиги, индигофера тинcториа ўсимлиги танасида эса мис (Cу) ва никел (Ни) металларининг тўпланганлиги илк марта аниқланган;
Индигофера тинcториа воситасида шўрланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва унумдорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарбий Фарғонадаги суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг кимёвий, агрокимёвий, биогеокимёвий хоссалари ва уларнинг Индигофера тинcториа ўсимлиги таъсирида ўзгаришларини ўрганиш бўйича олинган илмий-амалий натижалари асосида:
Индигофера тинcториа Л. таъсирида ўтлоқи-воҳа тупроқларнинг агрокимёвий хусусиятлари ўзгариши бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Фарғона вилояти Учкўприк тумани Абдураззоқ – Мухторжон Юксалиш фермер хўжалигига қарашли ер майдонидаги амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 ноябрдаги 07/34-05/5687-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш, индигофера ўсимликларидан юқори ҳосил олиш учун мажмуавий агротехник, агрокимёвий ва мелиоратив тадбирлар тизимини амалга оширишда илмий асос сифатида хизмат қилган;
ўтлоқи-воҳа тупроқлари, тоғ жинслари ва индигофера тинcториа ўсимликларида Мн, На, К, См, Мо, Лу, У, Йб, Ау, Нд, Ас, Cа, Ла, Cе, Се, Ҳг, Тб, Тҳ, Cр, Ҳф, Ба, Ср, Cс, Ни, Сc, Рб, Зн, Cо, Та, Фе, Эу, Сб ва бошқа элементларнинг миқдори биогеокимёвий хусусиятлари Абдураззоқ – Мухторжон Юксалиш фермер хўжалигига қарашли ер майдонида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 ноябрдаги 07/34-05/5687-сонли маълумотномаси). Натижада, Индигофера тинcториа ўсимлиги тупроқларни азотга бойитиб, унумдорлигини ошириши, шўрланишни камайтириши, оғир металларни тўплаши каби фитомелиорант, фиторемедиант хусусиятларини инобатга олиб алмашлаб экиш тизимига киритишга асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish