Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибадуллаева Саида Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ТiО2-интеркалирланган системалар яратиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссаларни ўрганиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5190.
Илмий раҳбарлар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Йўлдош Юсупбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Усмонов Расул Муротбоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: TiO2-интеркаляция қилинган тизимларни яратиш ва уларнинг коллоид-кимёвий ҳамда адсорбцион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тетрабутилтитанат ёки юқори дисперсияли TiO2 дан фойдаланиш билан фарқ қиладиган Ti4+ полиоксокатионлари ва Логон бентонити асосида интеркалирланган тизимларни олиш усуллари ишлаб чиқилган бўлиб, бу бентонитнинг қатламлараро бўшлиқларида пилларларнинг кичик, бир текис тақсимланган агрегатлар кўринишида жойлашишига ёрдам бериши аниқланган;
Ti/бентонит = 5 ммоль/г нисбати ва 80-90°C интеркалирланиш ҳароратида 15,3° да дифракция чўққиларининг юқори интенсивлиги кузатилиб, бу титан оксидининг лой қатламлараро бўшлиқларига максимал интеркалирланиши билан боғлиқлиги исботланган;
бентонитга интеркалирланган ТiО2 миқдорининг ортиши билан тизимнинг рН даражаси пасайиб, бу интеркалирланган тизимларнинг бошланғич материалга нисбатан юқори кислоталилигини кўрсатиши ва ТiО2ЛГ550-3 намунаси учун ТНЗ рН 5,0-5,5, ТiО2ЛГ550-5 учун эса 4,7-5,0 оралиғида эканлиги аниқланган;
TiO2ЛГ550-5 нинг МГ ва КҚ учун адсорбция қобилияти 224,1 ва 196,2 мг/г гача бўлиб, бу катион ва анион бўёқларни юқатишда интеркалирланган тизимларнинг самарадорлигини асосланган;
TiO2-интеркалирланган бентонитлар ва водород пероксид иштирокида КҚнинг каталитик парчаланиши бироз тезроқ бўлиб, 40 дақиқада 94% деструкцияга эришса, МГ учун бу кўрсаткич 45 дақиқада 91% ни ташкил этиши, бу TiO2 интеркалирланиши анион фаол марказларнинг ортиши билан боғлиқлиги аниқланган;
TiO2-пиллар бентонитларини ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган ва маҳсулот таннархи 38702,82 минг сўм/тоннани ташкил этиши, бу импорт қилинган аналоглар нархидан деярли уч баравар орзанлиги (тахминан 120 минг сўм/кг) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лоғон бентонити қатламлараро фазосига полиоксокатионларни интеркаляция қилиш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
TiO2-интеркалирланган бентонитлар олиш технологияси «Story city» МЧЖнинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 24 ноябрдаги 02-01/18-2-3809 маълумотномаси). Натижада, TiO2-интеркалирланган бентонитларни қўллаш импорт маҳсулотига нисбатан 3 баробар юқори иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради;
TiO2-интеркалирланган бентонитлар асосидаги каталитик фаол материалларни фойдаланиб оқава сувларни бўёқлардан тозалаш усули «Story city» МЧЖда «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 24 ноябрдаги 02-01/18-2-3809 маълумотномаси). Натижада, фотокаталитик оксидланиш пайтида қисқа вақт ичида оқава сувлардаги бўёқларни (0,5 г/л) 98% га олиб ташлаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish