Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиева Мухлисахон Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек тилидаги прецедент номларнинг лингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil1089.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Худайберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Сапарниязова Муяссар, филология фанлари доктори, доцент.          
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прецедент номларнинг лингвомаданий, социолингвистик, ассоциатив хусусиятларини ўзбек лингвомаданий ҳамжамияти вакилларининг когнитив базаси билан алоқадорликда аниқлашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида илк марта прецедент номлар билан унга ёндош ономастик стереотип, эталон, рамз каби лингвистик ҳодисалар ўртасидаги фарқли жиҳатлар аниқланиб, прецедент номларнинг атоқли отларга тааллуқли бўлиши, тил соҳиблари орасида машҳурлиги,  рамзийлик  касб этиши, шунингдек, ўзига дахлдор прецедент бирликлар билан узвий алоқада бўлиб, уларга ишора қилиши социолингвистик ва лингвомаданий ёндашув асосида очиб берилган;
прецедент номларнинг ономастик фондда кўплаб субектларни битта атоқли от асосида номлашга хизмат қилувчи умумий ҳамда яккалаб ажратишга хизмат қилувчи индивидуал номлардан фарқланувчи алоҳида онимлар тизимини ҳосил қилувчи лингвомаданий бирликлар эканлиги Қуёш, Зуҳра, Кумуш, Тоҳир, Навоий номлари мисолида асосланган;
прецедент номларнинг машҳурлиги, тил соҳибларига яхши таниш эканлиги каби лингвомаданий белгилари асосида ономастик метафора, перифраза, деонимлашиш, трансонимизация каби лингвистик ҳодисалар актуаллашувида муҳим ўрин тутиши аниқланиб, бренд номлари сифатида қўлланувчи Тефал, Жееп, Акфа, Тҳермос сингари атоқли отларнинг халқ орасида кенг оммалашиши каби нолисоний ҳодисалар  прецедентликни юзага чиқарувчи омиллардан бири эканлиги исботланган;
прецедент номларга оид ассоциацияларда мазкур бирликлар ўзбек лингвомаданий ҳамжамиятига хос ватанпарварлик, мардлик, гўзаллик, адолатпарварлик каби миллий қадриятлар учун эталон сифатида танланиши, шунингдек, туртки онимларга нисбатан ижобий ёки салбий муносабатлар гендер фарқлар орқали ифодаланиши Алпомиш, Барчин, Кумуш, Тоҳир, Зуҳра, Шоаҳмад Шомаҳмудов каби миллий ҳамда Азроил, Инжил, Қуръон, Каъба, Буратино, Лимузин, Нобел, Париж, Ромео, Кошчей, Дон Жуан каби универсал номлардан олинган эркин ассоциатив тажриба натижалари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-78 рақамли “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (ўзбек тили вазифавий услублари таҳлили асосида)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида ўзбек тилшунослигида илк марта прецедент номлар билан унга ёндош ономастик стереотип, эталон, рамз каби лингвистик ҳодисалар ўртасидаги фарқли жиҳатларини аниқлашга; прецедент номларнинг атоқли отларга тааллуқли бўлиши, тил соҳиблари орасида машҳурлиги,  рамзийлик  касб этиши, шунингдек,  ўзига дахлдор прецедент бирликлар билан узвий алоқада бўлиб, уларга ишора қилиши социолингвистик ва лингвомаданий ёндашув асосида очиб беришга; прецедент номларнинг ономастик фондда кўплаб субектларни битта атоқли от асосида номлашга хизмат қилувчи умумий ҳамда яккалаб ажратишга хизмат қилувчи индивидуал номлардан фарқланувчи алоҳида онимлар тизимини ҳосил қилувчи лингвомаданий бирликлар эканлиги Қуёш, Зуҳра, Кумуш, Тоҳир, Навоий номлари мисолида асослашга оид илмий-назарий хулосалардан лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 11-декабрдаги 3/1255-2744-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада прецедентлик, интертекстуаллик, деонимлик, трансонимизация, эталон, стереотип тушунчаларини изоҳлашда мазкур тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтаган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти томонидан нашр этилган 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2020. – 1–5-жилдлар)да келтирилган янги тилшуносликка оид терминларнинг изоҳини бойитишда фойдаланилган.
Шунингдек, 2021–2022-йилларда Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилган ИЛ-21071156 рақамли “Антропоцентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғати”ни тузиш ва нашр қилиш (веб-сайти ва мобил иловасини яратиш)” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида тайёрланган “Антропоцентрик тилшунослик: тушунча ва терминлар” номли монографиянинг “Чўлпон асарларида интертекстуаллик”, “Маданият кодлари хусусида” номли қисмларини ёзишда, хусусан, прецедент номларга оид ассоциацияларда мазкур бирликлар ўзбек лингвомаданий ҳамжамиятига хос ватанпарварлик, мардлик, гўзаллик, адолатпарварлик каби миллий қадриятлар  учун эталон сифатида танланиши, шунингдек, туртки онимларга нисбатан ижобий ёки салбий муносабатлар гендер фарқлар орқали ифодаланиши Алпомиш, Барчин, Кумуш, Тоҳир, Зуҳра, Шоаҳмад Шомаҳмудов каби миллий ҳамда Азроил, Инжил, Қуръон, Каъба, Буратино, Лимузин, Нобел, Париж, Ромео, Кошчей, Дон Жуан каби универсал номлардан олинган эркин ассоциатив тажриба натижалари асосида далиллашда фойдаланилди. Натижада лойиҳада прецедентлик, интертекстуаллик, аллюзия, стереотип ҳодисалари талқинига оид назарий қарашлар бойиди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Телемарафон” дастури ссенарийсини тайёрлашда диссертация материалларидан фойдаланилган (ЎзМТРК “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 26-февралдаги 01-14/46-сон маълумотномаси). Ушбу дастурда тадқиқотчининг ўзи иштирок этиб, прецедент номларнинг машҳурлиги, тил соҳибларига яхши таниш эканлиги каби лингвомаданий белгилари асосида ономастик метафора, перифраза, деонимлашиш, трансонимизация каби лингвистик ҳодисалар актуаллашувида муҳим ўрин тутиши ҳақида тўхталиб, бренд номлари сифатида қўлланувчи Тефал, Жееп, Акфа, Тҳермос сингари атоқли отларнинг халқ орасида кенг оммалашиши каби нолисоний ҳодисалар прецедентликни юзага чиқарувчи омиллардан бири эканлигини очиб берган. Натижада прецедент номларнинг ўзбек халқининг ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тушунчалар берилган, шунингдек, прецедент номлар ҳақидаги янги билимлар кенг жамоатчиликка етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish