Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Абдуманнон Мажидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек адабий тилидаги лексик бўшлиқларни ички имкониятлар асосида тўлдириш тамойиллари”, 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fil1552
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий маслаҳатчи: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кучимов Шухрат Норқизилович, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.   
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: адабий тил лексикасидаги бўшлиқларни тўлдириш тажрибаларини ўрганиш, лексик бўшлиқларни тўлдиришда амал қилиниши лозим бўлган меъёр ва мезонларни тавсифлаш, сўзлашув ва шевага хос, тарихий ҳамда сўз ясалиш тизими имкониятлари асосида яратилган сўзларнинг адабий тил лексикасидаги бўшлиқларни тўлдириш ва тилнинг ифода имкониятларини такомиллаштиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тишуносликда лексик бўшлиқ ҳодисасининг моҳияти, унинг ёндош тушунчалар билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, лингвистик ҳодисаларни изоҳлашда муайян аҳамият касб этиши, шунингдек, унинг тил ва тафаккурнинг мутаносиб ривожланишини тавсифлашдаги аҳамияти очиб берилган;
ўзбек адабий тили лексикасининг ички имкониятлар асосида бойитилиши сўнгги юз йилликдаги ўзгаришлар мисолида таҳлил қилинган ва бу ўзгаришларда ички ресурслардан фойдаланиш борасидаги тажрибалар ўрганилган;
ўзбек адабий тилидаги лексик бўшлиқларни аниқлаш ва тўлдириш механизмлари ишлаб чиқилган ва уларни қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар изоҳланган, шунингдек, лексик бўшлиқларни тўлдириш бўйича меъёр ва мезонлар тавсифланган;
адабий тилда лексик бўшлиқ ҳисобланадиган тушунчаларни номлашга хизмат қилувчи таглик, ноқулайлик, соатбай; қалқонтумшуқ, нонпалов каби сўзлар воситасида сўз ясаш усули имкониятларининг кенглиги асосланган;
сўзлашув ва шевага хос, тарихий ҳамда сўз ясалиш тизими имкониятлари асосида яратилган айрим сўзларнинг адабий тил лексикасидаги бўшлиқларни тўлдириш имкониятлари тавсифланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Адабий тил лексикасини тизим сифатида ўрганиш орқали аниқланган лексик бўшлиқлар ва уларни тўлдиришга муносиб сўзлар таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёзма ёдгорликларда учрайдиган умумтуркий сўзларни тавсифлаш ва уларни бугунги мулоқот жараёнларида фаоллаштириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан АР08855741 рақамли “Рукописное наследие Казахстана как парадигма “Духовного возрождения” нации: сбор, хранение, цифровизация, систематизация, создание электронного каталога, публикация и исследование” мавзусидаги (2020-2022) фундаментал лойиҳада фойдаланилган (М.О.Ауезов номидаги Адабиёт ва санъат институтининг 2024-йил 14-октябрдаги 078/403-сон маълумотномаси). Натижада умумтуркий ёзма манбаларни комплекс ўрганиш борасидаги ёндашувларнинг такомиллашувига эришилган;
умумтуркий сўзларни тавсифлаш ва ёзма ёдгорликларда учрайдиган тарихий сўзларни бугунги мулоқот жараёнларида фаоллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги (2021-2023) амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-сентябрдаги    04/1-2502-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг асосий луғат фондини ташкил этувчи туркий қатлам сўзларининг мазкур платформани шакллантиришдаги ўрни кўрсатиб берилган;
ўзбекча сўзларни морфем таҳлил қилиш, ясалма сўзларнинг умумий структурасини тавсифлаш ҳақидаги хулосалардан ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги (2022-2024) амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-сентябрдаги 04/1-2503-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг асосий луғат фондини ташкил этувчи ясалма сўзларни морфем структурасига кўра аниқлаш механизмлари такомиллаштирилган;
адабий тилдаги лексик бўшлиқлар ва уларни тўлдиришга муносиб шева сўзлари ҳақидаги илмий хулосалар ва материаллардан “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали  томонидан эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 31-июлдаги 06-31-901-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувнинг фактик материаллар билан бойитилишига ва мазмунли бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish