Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқимова Зоҳида  Расуловнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Лингвомаданий кодларнинг оламнинг лисоний манзарасидаги ўрни (ўзбек тили барқарор бирликлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Fil.402
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий маслаҳатчи: Худайберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Сапарниязова Муяссар филология фанлари доктори, доцент.
 Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги лингвомаданий кодларнинг юзага чиқиш механизми қонуниятларини асослаш ҳамда оламнинг лисоний манзарасидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боши осмонда, бошинг тошдан бўлсин (ибора); пахтадай оқ, сандиқдек катта, тандирдек қизимоқ, мусичадай беозор (турғун ўхшатиш); экиннинг қони, баҳор элчиси (тасвирий ифода); Асал айнимас, сариёғ сасимас; Ўз юртинг – ўлан тўшагинг, Ўзга юрт бўлмас бешигинг (мақол); Қоронғу уйда Ўттиз садаф (Оғиз, тиш); Бир ҳужра, Бир ҳужранинг ичида ҳужра, Қирқ ҳужранинг ичида муллабаччалар (Анор ва унинг доначалари) (топишмоқ) каби ўзбек тили барқарор бирликлари тилшуносликнинг лингвомаданиятшунослик соҳасига оид назарий қарашларга асосланган ҳолда далилланган;
ўзбек тили барқарор бирликлари: ибора, мақол, топишмоқ, турғун ўхшатиш, тасвирий ифода кабилар ўзбек халқи тафаккурининг инъкоси сифатида халқнинг миллий-образли тафаккури, дунёқараши ва миллий қадриятларини акс эттирувчи оламнинг ўзбекча лисоний манзарасини юзага келтиришга хизмат қилиши исботланган;
ўзбек халқнинг ўзбекона миллий тафаккури; бағрикенглик, олижаноблик, мардлик, ватанпарварлик каби миллий маданияти билан узвий боғлиқ бўлган ва миллат идрокини белгилаб, уни инъикос этишга хизмат қилувчи қуёш, ой, данак, мағиз, чинор, гул, шер, бўри, белбоғ, тегирмон каби лингвомаданий кодларнинг олам лисоний манзарасидаги ўрни аниқланган ҳамда лингвомаданий кодлар воқеланишида метафоранинг энг фаол восита эканлиги асосланган;
лингвомаданий код вазифасини бажарган арслон, йўлбарс, мусича, қўй, бургут, айиқ, лочин, қалдирғоч, от, ит, тулки, гул, чечак, ниҳол, данак, чинор, олма, она, келин, қул, Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра, Сарибой акам, Эсонбой акам сингари бирликлар кодлар типологиясига асосан гуруҳлаштирилиб, уларнинг довюраклик, вафодорлик, беозорлик, ювошлик, мардлик; шафқацизлик, айёрлик, тажовузкорлик каби халқ миллий-маданий тасаввурларини юзага келтирувчи восита бўлиши далилланган;
ўзбек тили барқарор бирликлари таркибида таянч вазифа бажарувчи асосий лингвомаданий кодлар: калла, бармоқ, тил, ўпка, бош, соч, қўл, оёқ каби соматик лингвомаданий кодлар; бешик, кўрпа, калтак, пичоқ, тегирмон, товоқ, кетмон, ўроқ, нон, дўппи, тўн, қармоқ, қамчи, тўрва, ўроқ, қопқон, белбоғ каби нарса-буюм лингвомаданий кодлари; уя, боғ, тоғ, бозор, юрт, кўл, ўрмон, тўқай, боғ, том, уя, девор сингари макон лингвомаданий кодлари; баҳор, куз, шом, хуфтон каби вақт лингвомаданий кодлари; оила ҳамда у билан боғлиқ тушунчалар таянч қисм бўлган маънавий лингвомаданий кодлар; арслон, айиқ, йўлбарс, от, ит, тулки; гул, чечак, ниҳол, чинор; кампир, келин, қул, Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра, Сарибой акам, Эсонбой акам сингари биоморф лингвомаданий кодлар ва осмон, қуёш, ой, юлдуз, тоғ, тош, булоқ, дарё каби табиат тушунчаси билан боғлиқ лингвомаданий кодларнинг ижтимоий-маданий, маданий-тарихий, лисоний-маданий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лингвомаданий кодларнинг оламнинг лисоний манзарасидаги ўрнини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
боши осмонда, бошинг тошдан бўлсин (ибора); пахтадай оқ, сандиқдек катта, тандирдек қизимоқ, мусичадай беозор (турғун ўхшатиш); экиннинг қони, баҳор элчиси (тасвирий ифода); Асал айнимас, сариёғ сасимас; Ўз юртинг – ўлан тўшагинг, Ўзга юрт бўлмас бешигинг (мақол); Қоронғу уйда Ўттиз садаф (Оғиз, тиш); Бир ҳужра, Бир ҳужранинг ичида ҳужра, Қирқ ҳужранинг ичида муллабаччалар (Анор ва унинг доначалари) (топишмоқ) каби ўзбек тили барқарор бирликлари тилшуносликнинг лингвомаданиятшунослик соҳасига оид назарий қарашларга асосланган ҳолда далиллангани ҳамда ўзбек тили барқарор бирликлари: ибора, мақол, топишмоқ,  турғун ўхшатиш, тасвирий ифода кабилар ўзбек халқи тафаккурининг инъкоси сифатида халқнинг миллий-образли тафаккури, дунёқараши ва миллий қадриятларини акс эттирувчи оламнинг ўзбекча лисоний манзарасини юзага келтиришга хизмат қилиши исботланганига оид хулосалардан ОТ-Ф1-78 рақамли “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (вазифавий услублар таҳлили асосида)” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг ўзбек тилининг илмий услуби тараққиёти ҳақидаги қисмларида фан соҳалари янги терминологик бирликлар билан бойиганлигини асослаш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 20-июндаги 3/1255-1372-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа материалларининг лисоний бирликлар воситасида асосланганлик даражаси ошган ҳамда мазмунан бойиган;
ўзбек халқнинг ўзбекона миллий тафаккури; бағрикенглик, олижаноблик, мардлик, ватанпарварлик каби миллий маданияти билан узвий боғлиқ бўлган ва миллат идрокини белгилаб, уни инъикос этишга хизмат қилувчи қуёш, ой, данак, мағиз, чинор, гул, шер, бўри, белбоғ, тегирмон каби лингвомаданий кодларнинг олам лисоний манзарасидаги ўрни аниқланган ҳамда лингвомаданий кодлар воқеланишида метафоранинг энг фаол восита эканлиги асослангани ҳамда лингвомаданий код вазифасини бажарган арслон, йўлбарс, мусича, қўй, бургут, айиқ, лочин, қалдирғоч, от, ит, тулки, гул, чечак, ниҳол, данак, чинор, олма, она, келин, қул, Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра, Сарибой акам, Эсонбой акам сингари бирликлар кодлар типологиясига асосан гуруҳлаштирилиб, уларнинг довюраклик, вафодорлик, беозорлик, ювошлик, мардлик; шафқацизлик, айёрлик, тажовузкорлик каби халқ миллий-маданий тасаввурларини юзага келтирувчи восита бўлиши далилланганига доир хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида дунёнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 26-июндаги № 248/1-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа замонавий ўзбек тилшунослигидаги янги назарий қарашлар, лингвомаданий тушунчалар билан бойишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтади.
ўзбек тили барқарор бирликлари таркибида таянч вазифа бажарувчи асосий лингвомаданий кодлар: калла, бармоқ, тил, ўпка, бош, соч, қўл, оёқ каби соматик лингвомаданий кодлар; бешик, кўрпа, калтак, пичоқ, тегирмон, товоқ, кетмон, ўроқ, нон, дўппи, тўн, қармоқ, қамчи, тўрва, ўроқ, қопқон, белбоғ каби нарса-буюм лингвомаданий кодлари; уя, боғ, тоғ, бозор, юрт, кўл, ўрмон, тўқай, боғ, том, уя, девор сингари макон лингвомаданий кодлари; баҳор, куз, шом, хуфтон каби вақт лингвомаданий кодлари; оила ҳамда у билан боғлиқ тушунчалар таянч қисм бўлган маънавий лингвомаданий кодлар; арслон, айиқ, йўлбарс, от, ит, тулки; гул, чечак, ниҳол, чинор; кампир, келин, қул, Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра, Сарибой акам, Эсонбой акам сингари биоморф лингвомаданий кодлар ва осмон, қуёш, ой, юлдуз, тоғ, тош, булоқ, дарё каби табиат тушунчаси билан боғлиқ лингвомаданий кодларнинг ижтимоий-маданий, маданий-тарихий, лисоний-маданий хусусиятлари очиб берилгани хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Ойдин ҳаёт ливе” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали”нинг 2024-йил 29-майдаги 01-44-53-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалнинг мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish