Sayt test rejimida ishlamoqda

Музапова Улбосин Рахатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тери экзема касаллигининг молекуляр-биологик ва иммунологик ташхислаш ва даволаш аспекти», 14.00.11 – Дерматология ва венерология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2750... Dib72
Илмий раҳбар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Tib.158.01.
Расмий оппонентлар: Пакирдинов Адхамжон Бегишевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Нигора Яхяевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II.    Тадқиқот мақсади: молекуляр-биологик ва иммунологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тери экземасининг комплекс терапиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тери экземасида яллиғланиш индукциясининг ортиши ва иммунорегуляцион балансининг ўзгариши CD4+лимфоцитларнинг 1,35 марта,  CD8+ Т-эффекторларнинг 1,46 марта, CD25+ кўрсаткичлар сонининг 5,77 баробар кўпайиши натижасида, CD95+ депрессияси фонида эса, қон зардоби иммуноглобулинлар синфининг даражасининг IgА 4,57 марта, IgG 2,13 марта, АИК 31,6 баробар ошиши  ва яллиғланишга оид цитокинлар ИФН-γ 2,2 марта; ИЛ-6, 2 марта ва яллиғланишга қарши цитокинлар ИЛ-4, 2,4 марта ортиши исботланган;
экземада стандарт терапия иммун яллиғланишининг ўткирлигига таъсир қилиши натижасида, Т-эффекторларнинг (CD8+) камайишига, CD25+ лимфоцитларнинг пасайишига ва апоптозга тайёр ҳужайралар (CD95+) даражасининг ошишига олиб келади ва қон зардоби иммуноглобулинлар синфининг  IgM, IgG ва IgA даражасининг пасайиши, иммун бузилишларини тўлиқ тиклашни таъминламасдан, иммунорегуляцион цитокинлар ИФН-γ, ИЛ-6 ва ИЛ-4 қайта тақсимлаш нисбатини таъсир қилиши исботланган;
тери экземасида таклиф қилинган схема «Стронгер Нео-Минофаген С» ТИЛБН билан комплекс даволашда мазкур дерматознинг асосий патогенетик бўғинига таъсир қилиб, CD8+ ҳужайралари сонини меъёрлаштиради, CD25+ лимфоцитлар даражасини 1,73 марта пасайиши ва CD95+ лимфоцитлар даражасининг 0,85 баробар кўпайиши, шунингдек қон зардобидаги асосий иммуноглобулинлар синфининг IgM 1,25 баробар, IgG 2,21 баробар ва IgA 2,66 баробар кўрсаткичларининг пасайиши ҳамда яллиғланишга оид (ИФН-γ 4,05 марта; ИЛ-6, 5,19 марта) ва яллиғланишга қарши цитокинлар ИЛ-4 эса 6,15 баробар пасайиши исботланган;
тери экземаси билан хасталанган беморларни «Стронгер Нео-Минофаген С» ТИЛБН билан комбинацияланган кўринишда даволаш даво самарадорлигини (EASI 74,3%, HECSI 57,6%, DLQI 69,2%) 6 дан 24 ҳафтагача симптомларнинг турғун ремиссияси фонида, стандарт терапияга нисбатан EASI 52,3%, HECSI 52,1%, DLQI  45,8%) бир неча ҳафтагача ремиссия давомийлиги кузатилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тери экземасининг молекуляр-биологик ва иммунологик ташхислаш натижаларига кўра,  комплекс  даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Тери экземасида яллиғланиш индукциясининг ортиши (CD4+, CD8+, CD25+) ва иммунорегуляцион балансининг ўзгариши (CD95+) фонида эса ,қон зардоби иммуноглобулинлар синфининг даражалариг шунингдек, яллиғланишга оид ва қарши цитокинлар ортиши исботланганлги бўйича олинган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалида 2023 йил 30 ноябрдаги №45 буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2023 йил 01 декабрдаги №54 буйруғи ва 2023 йил 1 декабрдаги буйруғи №57 Сурхондарё вилояти ҳудудий филиалида амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган комплекс турдаги даволаш усули ёрдамида касалликни ўрганиш натижаларига асосланиб иммун, психоэмоционал, дерматологик ҳолатларни барқарорлаштиради, турғун ремиссияга ўтишни таъминлайди, тери регенерациясини яхшилайди, жароҳатнинг битиш жараёни муддатини қисқартиради, касалликнинг қайталанишини камайтиради ва даволаш самарадорлиги оширади. Иқтисодий самарадорлиги: экзема касаллигида таклиф этилган янги, комплекс даво усули даволаш самарадорлигини 62.7%га оширди  ва харажатларни 4,3 баробарга камайитирди (РИДВваКИАТМ Тошкент вилояти филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 кун ётиб даволаниш 152 минг сўмни ташкил қилади). Шифохонада ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган маблағлар қисқариши орқали 37116279 сўм ҳамда тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=105) 159600000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: Экземада стандарт терапия иммун яллиғланишнинг ўткирлигига таъсир қилади, иммунитетнинг ҳужайравий ва гуморал бўғинини, шунингдек, иммун бузилишларини тўлиқ тиклашни таъминламасдан, иммунорегуляцион цитокинларнинг қайта тақсимлаш нисбатини таъсир қилиши исботланганлиги бўйича олинган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалида 2023 йил 30 ноябрдаги №45 буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2023 йил 01 декабрдаги №54 буйруғи ва 2023 йил 1 декабрдаги буйруғи №57 Сурхондарё вилояти ҳудудий филиалида амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: янги комплекс даволаш усули стандарт даволаш усули билан таққослаганда самарали бўлиб, беморларнинг иммун ҳолатини тўлиқ барқарорлаштириш билан тавсифланади, касалликнинг қайталаниши сонининг камайтиради ва турғун узоқ муддатли ремиссия билан тавсифланади. Иқтисодий самарадорлиги:  экзема билан хасталанган беморларни даволашда ишлаб чиқилган комплекс терапия самарадорлигини кўрсатди, шу натижасида беморнинг касалхонада қолиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқарди ва бу 26904000 сўмни тежаш имконини берди (РИДВваКИАТМ Тошкент вилояти филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 кун ётиб даволаниш 152 минг сўмни ташкил қилади), 59 нафар бемор учун жамғарма 89680000 сўмни ташкил қилади;
учинчи  илмий  янгилик: тери экземасида таклиф қилинган схема "Стронгер Нео-Минофаген С" ТИЛБН билан комплекс даволашда мазкур дерматознинг асосий патогенетик бўғинига таъсир қилиши натижасида Т- ва В- лимфоцитлари кўрсаткичларини меъёрлаштиради ҳамда  яллиғланишга оид ва қарши  цитокинлар даражаларининг пасайиши исботланганлиги бўйича олинган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалида 2023 йил 30 ноябрдаги №45 буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2023 йил 1 декабрдаги №54 буйруғи ва 2023 йил 1 декабрдаги буйруғи №57 Сурхондарё вилояти ҳудудий филиалида амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги:  клиник тадқиқотлар натижаларига кўра томир ичини лазер билан нурлантириш (ТИЛБН) ва "Стронгер Нео-Минофаген C" эритмаси билан самарали комплекс даволаш усули зарарланган ўчоқларда экзематоз жараённи сезиларли даражада сўрилиши, ремиссия даврининг барқарорлаштиршга, даволаш кунини қисқариши ва беморлар хаёт сифатини яхшиланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: экзема билан хасталанган беморларда комплекс даволаш усулини қўллаш даво муддатларини қисқариши, стационарда даволаш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатларни ўртача 50 нафар беморга бир йилда 2 марта касалликнинг қайталанишини ҳисобга олганда 110000000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
 тўртинчи  илмий  янгилик: тери экземаси билан хасталанган беморларни “Стронгер Нео-Минофаген C" эритмаси ва ТИЛБН билан комплекс даволаш усули стандарт даволанишга нисбатан касалликни аниқлайдиган индекслар сонини камайишига ва турғун ремиссия давомийлиги кузатилиши исботланганлиги бўйича олинган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалида 2023 йил 30 ноябрдаги №45 буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2023 йил 1 декабрдаги №54 буйруғи ва 2023 йил 1 декабрдаги буйруғи №57 Сурхондарё вилояти ҳудудий филиалида амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги:  ишлаб чиқилган комплекс даволаш усули экзема билан оғриган беморларда тери патологик жараёнининг тез регрессиясига ёрдам берди, турғун ремиссияни кузатилиши “Стронгер Нео-Минофаген C" эритмаси ва ТИЛБН билан даволаш усулининг тўғри танланганлигидан далолат берган.. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган комплекс даво усули беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 10 кундан 7 кунга қисқартирилиш имконини берган. Натижада даволаниш учун пуллик харажатларни 1,5 баробарга камайган ва 1.520.000 сўмни ташкил қилиб, ўрин куни 456000 сўмни ташкил қилди ҳамда тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=105) 47880000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish