Набиева Дилноза Джураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ОИВ ассоциациялашагн дерматозларни болаларда ўзига хос кечиши”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.4. PhD /Тib1531.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Мирсалим Илясович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пакирдинов Адхамжон Бегишович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда терининг юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларини клиник хусусиятларини ўзига хос кечишини ўрганиб ОИВ/ОИТСни эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамиз вилоятлари кесимида ОИВ инфекциясининг учраши статистик, анамнестик ва ретроспектив таҳлиллар асосида (Тошкент шаҳрида - 21,8%, Тошкент вилоятида - 15,1%, Андижон вилоятида - 15,3%) болалар орасида жами 5321 нафарда, шундан қиз болаларда-39,4%, ўғил болаларда-60,6% учраши, ҳамда касалликни асосий юқиш йўли 60,9%- парентерал йўл орқалилиги исботланаган;
болаларда терининг вирусли ва бактериал ОИТСга оппортунистик касалликлари оддий учуқ (11,3%), белбоғсимон учуқ (18,3%), контагиоз моллюск (2,8%), сўгаллар (4,2%), терининг йирингли касалликлари (8,5%), тери ва шиллиқ қаватлар кандидози (25,4%) аниқланиши, атипик кечиши (тарқоқ, зараланиш ўчоқларининг узоқ муддат эпителизацияланмаслиги, бир ва ундан ортиқ сегментларни зарарланиши), переферик лимфа тугунларининг тарқоқ лимфаденит аниқланиши, охирги 12 ойда 3-6 ва ундан ортиқ қайталаниши кузатилган болаларни хавф гуруҳига киритиш ва ОИВ инфекциясига текшириш лозимлиги исботланган;
ОИТСга индикатор тери касалликлари себореяли дерматит (11,3%), псориаз (2,8%), атопик дерматитнинг (15,5%) тарқоқ ва узоқ муддатли кечиши, бактериал касалликлар стрепто-стафилодермия (8,5%) ва вирусли касалликлар (18,3%) билан асоратланиши, переферик лимфоаденопатиялар, шунингдек йилига 3-4 маротаба қайталаниши мазкур болаларни ОИВга текшириш учун асос бўлиши исботланган;
ОИВ тасдиқланган болаларда терининг оппортунистик (66,6%) ва индикатор (29,6%) касалликларини инобатга олган холда ОИВни эрта ташҳислаш алгоритмининг самарадорлиги юқорилиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ОИВ ассоциациялашган дерматозларни болаларда ўзига хос кечиши ўрганиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Республикамиз вилоятлари кесимида ОИВ инфекциясининг учраши статистик, анамнестик ва ретроспектив таҳлиллар асосида (Тошкент шаҳрида - 21,8%, Тошкент вилоятида - 15,1%, Андижон вилоятида - 15,3%) болалар орасида жами 5321 нафарда, шундан қиз болаларда-39,4%, ўғил болаларда-60,6% учраши ҳамда касалликни асосий юқиш йўлларининг парентерал 60,9%, маиший алоқа орқали 6,6% тарқалиши илмий-амалий баҳоланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023-йил 6 декабрдаги 03/142-сон хулосаси билан тасдиқланган “Ранняя диагностика ВИЧ ассоцированных дерматозов у детей” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 2-туманлараро тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 21 ноябрда №177 сонли буйруғи, Вилоят тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 24 ноябр №89 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр №7-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар Республика вилоятлари бўйича эпидемиологик вазиятнинг аниқ таҳлили Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларига ОИВ/ОИТС бўйича вазиятни реал баҳолаш ва ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда профилактик чора-тадбирларни сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: тўғри ишлаб чиқилган профилактик чора-тадбирлар ва уларнинг республика ҳудудлари бўйича амалий соғлиқни сақлашга жорий этилиши янги касалланиш ҳолатларининг олдини олади ва хар бир бемор учун ўртача 1778000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради, 108 нафар бемор учун 192024000 сўмни ташкил қилган. Хулоса: ОИВ ассоциациялашган касалликлар билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни бир беморга 1778000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: болаларда терининг вирусли ва бактериал ОИТСга оппортунистик касалликлари оддий учуқ (11,3%), белбоғсимон учуқ (18,3%), контагиоз моллюск (2,8%), сўгаллар (4,2%), терининг йирингли касалликлари (8,5%), тери ва шиллиқ қаватлар кандидози (25,4%) аниқланиши, атипик кечиши (тарқоқ, зараланиш ўчоқларининг узоқ муддат эпителизацияланмаслиги, бир ва ундан ортиқ сегментларни зарарланиши), переферик лимфа тугунларининг тарқоқ лимфаденит аниқланиши, охирги 12 ойда 3-6 ва ундан ортиқ қайталаниши кузатилган болаларни хавф гуруҳига киритиш ва ОИВ инфекциясига текшириш лозимлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023-йил 6 декабрдаги 03/142-сон хулосаси билан тасдиқланган “Ранняя диагностика ВИЧ ассоцированных дерматозов у детей” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 2-туманлараро тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 21 ноябрда №177 сонли буйруғи, Вилоят тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 24 ноябр №89 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр №7-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар Республикада ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни эрта ташхислаш ва даво чораларини қўллаш касалликни кейинги босқичларига ўтишини секинлаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: тўғри ва эрта қўйилган ташхислаш амалий соғлиқни сақлашга жорий этилиши янги касалланиш ҳолатларининг олдини олади ва хар бир бемор учун ўртача 1778000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради, 108 нафар бемор учун 192024000 сўмни ташкил қилган. Хулоса: ОИВ ассоциациялашган касалликлар билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни бир беморга 1778000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: ОИТСга индикатор тери касалликлари себореяли дерматит (11,3%), псориаз (2,8%), атопик дерматитнинг (15,5%) тарқоқ ва узоқ муддатли кечиши, бактериал касалликлар стрепто-стафилодермия (8,5%) ва вирусли касалликлар (18,3%) билан асоратланиши, переферик лимфоаденопатиялар, шунингдек йилига 3-4 маротаба қайталаниши мазкур болаларни ОИВга текшириш учун асос бўлиши бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023-йил 6 декабрдаги 03/142-сон хулосаси билан тасдиқланган “Ранняя диагностика ВИЧ ассоцированных дерматозов у детей” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 2-туманлараро тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 21 ноябрда №177 сонли буйруғи, Вилоят тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 24 ноябр №89 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр №7-сон хулосаси Ижтимоий самарадорлиги: Ўз вақтида ташхис қўйиш вирус юкини камайтириш, ОИВнинг ривожланишини секинлаштириш, асоратларни камайтириш ва касаллик прогнозини яхшилаш имконини бериши аниқланди Иқтисодий самарадорлиги: тўғри ва эрта қўйилган ташхислаш амалий соғлиқни сақлашга жорий этилиши янги касалланиш ҳолатларининг олдини олади ва хар бир бемор учун ўртача 1778000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради, 108 нафар бемор учун 192024000 сўмни ташкил қилган. Хулоса: ОИВ ассоциациялашган касалликлар билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни бир беморга 1778000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ОИВ тасдиқланган болаларда терининг оппортунистик (66,6%) ва индикатор (29,6%) касалликларини инобатга олган холда ОИВни эрта ташҳислаш алгоритмининг самарадорлиги юқорилиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023-йил 6 декабрдаги 03/142-сон хулосаси билан тасдиқланган “Ранняя диагностика ВИЧ ассоцированных дерматозов у детей” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 2-туманлараро тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 21 ноябрда №177 сонли буйруғи, Вилоят тери таносил касалликлари диспансери 2023 йил 24 ноябр №89 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр №7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Алгоритмни қўллаш қайталанувчи дерматозли болаларда ОИВ инфекциясини эрта аниқлашни яхшилади, бу эса даволаш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, ўлим кўрсаткичини пасайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тўғри ва эрта қўйилган ташхислаш амалий соғлиқни сақлашга жорий этилиши янги касалланиш ҳолатларининг олдини олади ва хар бир бемор учун ўртача 1778000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради, 108 нафар бемор учун 192024000 сўмни ташкил қилган. Хулоса: ОИВ ассоциациялашган тери касалликлари билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни бир беморга 1778000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.