Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипова Шахноза Хабибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда сурункали бронхитнинг клиник, функционал ва генетик аспектлари. Олиб бориш тактикасини оптималлаштириш”, 14.00.09 – Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.4.PhD/Tib2241.
Илмий раҳбар: Мусажанова Раъно Анварбековна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Қодиржон Тўхтабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда сурункали бронхитнинг клиник-функционал ва генетик аспектларини комплекс баҳолаш, касалликни олиб бориш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда сурункали бронхитнинг ривожланиш хавф омиллари: OR ва RR коэффициентлари асосланиб, бунда улар обструкцияли сурункали бронхитда сезиларли даражада юқори бўлганлиги (перинатал омиллар, пассив чекиш, сунъий овқатланиш, она томонидан оғирлашган аллергологик анамнез (OR=2,32–9,56; RR=1,34–2,79; р<0,01 дан <0,001 гача), оғирлашган преморбид фон, йўлдош ва бошдан кечирган касалликлар (OR=2,58–13,3; RR=1,32–3,06; р<0,01 дан <0,001 гача) мавжудлиги исботланган;
нафас йўллари микробиотаси таҳлили маълумотларига кўра,  обструкцияли сурункали бронхит этиологик тузилмасида кўпроқ Staphylococcus aureus (бурундан 40,6% ва балғамдан 37,5%), обструкциясиз сурункали бронхитда эса Streptococcus pneumonia (бурундан 36,6% ва балғамдан 34,1%) учраши исботланган;
обструкцияли сурункали бронхитга IL-6 (-174C/G) генидаги G/G ва IL-4 (С-589Т) генидаги Т/Т мутацион гомозигот генотипларининг мавжудлиги хос эканлиги, обструкциясиз сурункали бронхитда эса ушбу мутацион генотиплар мос равишда 5,2 баробарга (χ2 = 24,02; p<0,001; OR=2,71; RR=1,19)  ва 11,5 баробарга (χ2=16,24; p<0,001; OR=24,42; RR=1,63) камроқ учраши исботланган;
обструкцияли сурункали бронхитда ташқи нафас функциясини бузилиш хусусиятлари (обструктив тури) МСКТдаги ўзгаришлар билан ассоциацияланганлиги (фиброз тўқимаси RR=3,1; p<0,01, пневмосклероз ва субплеврал консолидация RR=2,8; p<0,05) ва IL-6 (-174G/C) генидаги G/G, IL-4 (С-589Т) генидаги Т/Т мутацияли генотипларнинг мавжудлиги исботланган, ТНФ кўрсаткичлари ва цитокинлар даражаси (r=+0,42-0,78 р<0,01 дан <0,001 гача) ҳамда IL-4 (С-589Т) (r=+0,45-0,76 р<0,01 дан <0,001 гача), IL-6 (-174G/C) (r=+0,53-0,79 р<0,01 дан <0,001 гача) генларининг полиморфизми ўртасида ижобий корреляцион боғлиқлик борлиги исботланган;           
болаларда сурункали бронхитни клиник, функционал ва генетик жиҳатларини таҳлил қилишга асосланган олиб бориш схемаси ишлаб чиқилган, касалликни ташхислаш, зўрайиш даражасини камайтириш ва узоқ муддатли ремиссияга эришиш самарадорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сурункали бронхитни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда сурункали бронхит касаллиги ривожланишидаги хавф омиллари - перинатал омиллар, пассив чекиш, сунъий овқатланиш, она томонидан оғирлашган аллергологик анамнез, оғирлашган преморбид фон, йўлдош ва бошдан кечирган касалликлар частотасини аниқлаш касалликнинг зўрайишини камайтириш ҳамда унинг эрта босқичида асосланган коррекциясини амалга ошириш имконини бериши Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.05.2024 йилдаги 175-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 24.05.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/19-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: болаларда СБ ривожланишидаги хавф омилларини эрта аниқлаш касалликнинг асоратларини камайтириш, болалар саломатлигини яхшилаш ва даволаш харажатларини қисқартиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болаларда СБ ривожланишидаги хавф омилларини эрта аниқлаш орқали касалликни зўрайишини камайтириш ва асосланган коррекцияни амалга ошириш самарали бўлиб, беморларни стационарда ётиш харажатлари камайди, 1 кунлик даволаш учун сарф қилинадиган харажат қиймати 366355 сўмни, ҳар бир бемор учун 10 кунлик харажатлар ўртача 3663550 сўмни ташкил қилди ва 105 нафар бемор учун жами 384672750 сўм миқдорида харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: болаларда СБ ривожланишидаги хавф омилларини эрта аниқлаш орқали касалликни зўрайишини камайтириш ва асосланган коррекцияни амалга ошириш, 1 нафар беморга 1 кун ҳисобидан 366355 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: бронхиал обструкцияли сурункали бронхитнинг асосий қўзғатувчиси Staphylococcus aureus (бурундан 40,6% ва балғамдан 37,5%), обструкциясиз сурункали бронхитда Streptococcus pneumoniaнинг (бурундан 36,6% ва балғамдан 34,1%) ўсиши аниқланган, даволашда беморларга страндарт даволаш фонида III авлод ҳимояланган цефалоспоринларни ёшига нисбатан тизимли равишда қўллаш усулини Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.05.2024 йилдаги 175-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 24.05.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/19-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган этиологик верификацияга боғлиқ ҳолда СБнинг кечишида Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumonia қўзғатувчиларини ўз вақтида аниқлаш беморларда самарали даволашнинг тактикасини белгилашга ва антибактериал препаратларни тўғри тайинлашга имкон беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СБ касаллигида микробиологик текширувлар орқали беморларга самарали антибактериал дори воситалари қўлланилган. Даволашда самарали антибиотикларни қўллашга сарф қилинадиган харажати 41 нафар беморга 1742500 сўмни ташкил қилган. Хулоса: СБ ли беморларда тўғри танланган анибиотикни қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 42500 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 42500 иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: болаларда обструкцияли сурункали бронхитда G/G ген IL-6 (-174C/G) ва Т/Т ген IL-4 (С-589Т) мутацион гомозигот генотиплари борлиги, обструкциясиз сурункали бронхитда эса текширилаётган мутацион генотиплар 5,2 ва 11,5 баробар кам учраши аниқланганлиги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.05.2024 йилдаги 175-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 24.05.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/19-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: СБ билан касалланган беморларда IL-4 (-589С/Т) ва IL-6 (-174G/C) генлари полиморфизмини аниқлаш касалликни эрта босқичларида диагностик қилиш имконини бериб, даволаш тактикаларини ўз вақтида танлашга ва касаллик асоратларининг олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СБ ли болаларда IL-4 (-589С/Т) ва IL-6 (-174G/C) генлари полиморфизмини аниқлаш орқали 105 бемор учун 105000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: СБли болаларни тўғри ва ўз вақтида ташхислаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1000000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1000000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: G/G IL-6 (-174G/C) ва Т/Т IL-4 (С-589Т) мутацион генотиплари мавжуд болаларда обструкцияли сурункали бронхит касаллигининг ташқи нафас олиш функциясининг бузилиши хусусиятлари (обструктив тури) МСКТ да ўзгаришлар билан ассоциирланиши (фиброз тўқимаси, пневмосклероз ва субплеврал консолидация) исботланганлиги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.05.2024 йилдаги 175-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 24.05.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/19-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: СБ диагностикасида ташқи нафас олиш функцияси ва МСКТ кўрсаткичларини аниқлаш касалликни эрта босқичда ташхислаш имконини яратади, шу орқали касаллик асоратларининг олдини олиш ва самарали даволашни имкониятини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги СБ ли болаларда нафас олиш функцияси ва МСКТ кўрсаткичларини аниқлаш орқали қўшимча текширувларга эҳтиёж қолмаганлиги сабабли 105 бемор учун 31500000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: СБ билан касалланган болаларни тўғри ва эрта ташхислаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 300000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: болаларда сурункали бронхитни клиник-функционал ва генетик хусусиятлари асосида  касалликни зўрайиши частотасини камайтириш, узоқ ремиссияга эришиш ва ножўя оқибатларини олдини олишга имкон берувчи олиб бориш схемаси ишлаб чиқилган, эрта босқичда ташхислаш, индивидуал даволашни амалга ошириш ва унинг оғир кечишини олдини олишда самарали эканлиги исботланганлиги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.05.2024 йилдаги 175-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 24.05.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/19-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ва таклиф этилган болаларда СБни олиб бориш схемаси касалликни эрта босқичда ташхислаш, индивидуал даволашни амалга ошириш ва унинг оғир кечишини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болаларда СБ касаллигида оптималлаштирилган олиб бориш тактикасини қўлланилиши орқали шифохонада қолиш муддати 2 кунга қисқартирилди ва стационар даволаниши учун сарф қилинадиган харажат қиймати 366355 сўмни ташкил қилди, 2 кунлик даволаниш эса 732710 сўмни ташкил этган. Бир бемор учун кунлик иқтисод қилинган маблағ 732710 сўмни ташкил қилган. Хулоса: СБ ли беморларда оптималлаштирилган олиб бориш схемасини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 732710 сўмни ва бюджетдан ташқари маблағларни 732710 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish