Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Шухрат Шавкатовичнинг
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи) номи: “Ҳуқуқнинг ҳаракатланиши: назария ва амалиёт муаммолари”, 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.1.DSc/Yu274.
Илмий раҳбар: Одилқориев Ходжимурот Тухтамуротович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Ахмедшаева Мавлюда Ахатовна; юридик фанлар доктори, профессор Умарова Карлигаш Умаровна, юридик фанлар доктори, профессор Гафуров Аскар Бойисович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонни модернизациялаш шароитида «ҳуқуқнинг ҳаракатланиши» феноменининг умумназарий ва амалий муаммоларини ҳамда ҳуқуқ ҳаракатланишининг замонавий консепсиясини комплекс таҳлил қилиш, шунингдек, ҳуқуқнинг таъсирчанлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабдан ташқари таълим ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматларини кўрсатишга доир фаолиятга янги ҳуқуқий механизм – ваколатли давлат органларини хабардор қилиш тартибини жорий қилиш зарурлиги асослаб берилган;
деҳқон хўжалигининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақат қонунда назарда тутилган компенсация тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин йўл қўйилиши тартибини жорий қилиш зарурлиги илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилган;
тадбиркорлик субектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини, жумладан,  атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган обектларнинг фаолиятини тўхтатиш ва (ёки) қайта йўналтиришни фақат суд тартибида амалга ошириш тартибини жорий қилиш зарурлиги асослантирилган;
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига ўз фаолиятини ташкил қилишда давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этиши кераклигига оид талабни жорий қилиш зарурлиги асослаб берилган;
ваколатли давлат органлари томонидан нодавлат таълим ташкилотларида таълим сифати, шунингдек лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга оширишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилини хабардор қилиши зарурлиги асослаб берилган;
таълим тўгʻрисидаги ҳужжатни тан олиш тартибини такомиллаштириш, бунда ҳар бир соҳа бўйича ваколатли давлат органини аниқ белгилаш зарурлиги тўгʻрисидаги таклиф асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилди:
мактабдан ташқари таълим ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматларини кўрсатишга доир фаолиятга янги ҳуқуқий механизм – ваколатли давлат органларини хабардор қилиш тартибини жорий қилиш зарурлиги тўгʻрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-сентябрдаги
ЎРҚ-957-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгʻрисида»ги Қонуни 571-моддасини ишлаб чиқишда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 30-мартдаги 06-13/26-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мактабдан ташқари таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларидаги таълим хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга, улардан фойдаланувчиларнинг сонини кенгайтиришга хизмат қилган;
деҳқон хўжалигининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақат қонунда назарда тутилган компенсация тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин йўл қўйилиши тартибини жорий қилиш зарурлиги тўгʻрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 29-июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгʻрисида»ги Қонуни 25-моддаси тўртинчи қисмини такомиллаштиришда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 30-мартдаги 06-13/26-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши деҳқон хўжаликларининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтиришга ва тўлиқ рўёбга чиқарилишига хизмат қилган;
тадбиркорлик субектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чораларини, жумладан,  атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган обектларнинг фаолиятини тўхтатиш ва (ёки) қайта йўналтиришни фақат суд тартибида амалга ошириш тартибини жорий қилиш зарурлиги тўгʻрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил
2-мартдаги ЎРҚ-756-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгʻрисида»ги Қонуни
42-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 30-мартдаги 06-13/26-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга, шунингдек, уларнинг фаолиятига аралашувни чеклашга хизмат қилган;
нодавлат умумтаълим ўқув муассасаларига ўз фаолиятини амалга оширишда давлат таълим стандартларига риоя қилиш мажбуриятини белгилаш тўгʻрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгʻрисида»ги Қонуни 9-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 1-майдаги 03-08/63-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши нодавлат таълим ташкилотларининг ўз фаолиятини давлат томонидан белгиланган таълим стандартлари асосида амалга ошириш мажбуриятини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ваколатли органларнинг улар томонидан нодавлат ўқув юртларида таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш чораларини амалга оширишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилини хабардор қилиши зарурлиги тўгʻрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгʻрисида»ги Қонуни 43-моддасининг бешинчи қисмига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 1-майдаги 03-08/63-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши фаолияти устидан назорат амалга оширилаётганда нодавлат таълим ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминлашга хизмат қилган;
таълим тўгʻрисидаги ҳужжатни тан олиш тартибини такомиллаштириш, бунда ҳар бир соҳа бўйича ваколатли давлат органини аниқ белгилаш зарурлиги тўгʻрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни билан «Таълим тўгʻрисида»ги Қонуннинг 60-моддаси иккинчи қисмини такомиллаштиришда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 1-майдаги 03-08/63-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таълим тўгʻрисидаги ҳужжатларни тан олиш соҳасидаги фаолиятини тартибга солишга, ваколатлар чегарасини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish