Барноева Нилуфар Ёқубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “АКТ йўналиши талабаларига инглиз тилида коллокацияларни тил корпуси асосида ўргатиш методикаси”, 13.00.02-таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7421
Илмий раҳбар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети PhD03/30.05.2024.Пед.10.07
Расмий оппонентлар: Мурадкасимова Камола Шухратовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Назарова Мадина Атахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши талабаларига инглиз тилида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид коллокацияларни тил корпуси асосида ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АКТ йўналиши талабаларига инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларини ўргатишда инглиз ва ўзбек тиллардаги коллокацияларни қиёслаш орқали лексик, грамматик, фонетик, синтактик ва семантик интерференсия ҳолатлари аниқлаштирилган;
АКТ йўналиши талабаларининг АКТ соҳасига оид коллокацияларга доир билимларини оширишга ёрдам берадиган тил корпусининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш орқали конкорданс ва корпус менежерининг дидактик хусусиятлари ва методик функсиялари аниқлаштирилган;
АКТ йўналиши талабаларига инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларини ўқитиш жараёнига тил корпуси, CЛИЛ (Cонтент анд Лангуаге Интегратед Леарнинг) ва ДДЛ (Дата-дривен Леарнинг) ёндашувларини тадбиқ этиш орқали ўқитиш модели такомиллаштирилган;
АКТ йўналиши талабаларининг инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларга доир билимлари НОW корпусида мавжуд аутентик материалларини қўллаш асосида тузилган ресептив ва продуктив машқлар ёрдамида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
АКТ йўналиши талабаларига инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларини тил корпуси асосида ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
АКТ йўналиши талабаларига инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларини ўргатишда инглиз ва ўзбек тиллардаги коллокацияларни қиёслаш орқали лексик, грамматик, фонетик, синтактик ва семантик интерференсия ҳолатларини аниқлаштиришга оид тавсиялар “Софтwаре девелопмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14- августдаги 418-126-сонли маълумотномаси). Натижада АКТ йўналиши талабаларининг инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларни ўзлаштириши такомиллаштирилган;
тил корпусининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш орқали АКТ йўналиши талабаларининг АКТ соҳасига оид коллокациялар саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи конкорданс ва корпус менежерининг дидактик хусусиятлари ва методик функсиялари аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида амалга оширилган Ф3-ХТ-20200930404 рақамли “Бўлак-полиномиал базисларда сигналлар ва тасвирларга рақамли ишлов беришнинг интеллеcтуал дастурий-техник тизимларини яратишнинг назарий методологик асослари” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети № 4003/05-2, 10.11.2024). Натижада АКТ йўналиши талабаларининг тил корпусидан фойдаланиш кўникмалари ва компутер саводхонлигига доир билимлари оширилган;
АКТ йўналиши талабаларига инглиз тилида соҳага оид коллокацияларини ўқитиш жараёнига тил корпуси, CЛИЛ (Cонтент анд Лангуаге Интегратед Леарнинг) ва ДДЛ (Дата-дривен Леарнинг) ёндашувларини тадбиқ этиш орқали ўқитиш модели ишлаб чиқилган ва “Cйбер Аге” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 10-октябрдаги 1023-051-сон “Дарсликларни нашр этишга рухсат” гувоҳномаси). Натижада АКТ йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқий компетенсиялари ривожлантирилган;
АКТ йўналиши талабаларига инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларни тил корпуси асосида ўргатиш методикаси Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари олий таълим муассасалари амалиётига тадбиқ этилган (Муҳамммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, ТАТУ Фарғона филиали, ТАТУ Самарқанд филиали 2024-йил 18-мартдаги 09-13-874-сон маълумотномаси). Таклиф этилган методикани қўллаш натижасида АКТ йўналиш талабаларининг оғзаки ва ёзма нутқда инглиз тилида АКТ соҳасига оид коллокацияларни тўғри қўллаш кўникмаларини эгаллаш самарадорлиги оширилган.