Эшқурбонова Азиза Бозор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек бадиий матнларида диалогик нутқнинг прагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4047
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мўминов Сиддиқжон Мирсобирович филология фанлари доктори, профессор, Тожиева Гулбаҳор Намозовна филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек бадиий матнларидаги диалогик нутқнинг прагмалингвистик таҳлили мисолида бадиий матн прагматикасининг ўзига хосликларини назарий жиҳатдан асослаш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек бадиий матнларидаги диалогик нутқ прагматик нуқтайи назардан илк бор тадқиқ этилиб, бадиий диалогларда китобхон – муаллиф – персонаж (адресант) – персонаж (адресат)дан иборат “мулоқот канали” юзага келиши асосида бадиий диалогик нутқ модули аниқланган;
бадиий матнда диалогларнинг инсон руҳиятини ифодалашда, унга хос бўлган хусусиятларни тасвирлашда ҳамда эмоционал ҳолатини кўрсатиб беришда устуворлик касб этиши ҳамда муаллифнинг мақсадини юзага чиқариш имконини берувчи восита эканлиги далилланган;
бадиий матндаги диалогларнинг коммуникатив хусусиятлари асосида хабар, буйруқ, фикр алмашиш, ўзаро таъсир этиш ва фатик белгиларга эга бўлган турлари таҳлил этилган ва уларнинг асосий хусусиятлари мисоллар асосида далилланган;
бадиий диалогларда нутқий актларнинг воқеланиш хусусиятлари, диалогик нутқ иштирокчиларининг коммуникатив ниятига мос келадиган иллокутив нутқий актларнинг турлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек бадиий матнларида диалогик нутқнинг прагматик тадқиқи таҳлили асосида олинган илмий натижалар асосида:
диалогик нутқ жараёнида шахс билан боғлиқ ёш, гендер, ижтимоий мақом, миллий ўзига хослик каби экстралингвистик воситаларнинг мулоқот жараёнини таркиб топтиришдаги ўрни, жонли диалогик нутқ ва бадиий диалогик нутқ модуллари, самарали мулоқот лаёқати (компетентлиги)нинг таркиб топишида нутқий вазият, коммуникатив стратегия ва тактика каби прагматик омилларнинг аҳамиятига доир назарий маълумотлардан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ. 201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 28-февралдаги 04/1-523-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида таълимий корпус яратишга оид назарий маълумотлар мукаммаллаштирилиб, тил корпусини лисоний материаллар билан бойитишга эришилган;
Бадиий матнлардаги диалогик нутқнинг прагматик хусусиятларини ўрганиш ва бадиий нутқ нуқтайи назаридан воқеланиш хусусиятларини очиб бериш, бадиий диалог турларининг прагматик мазмуннинг нутқий вазият ва контекст билан боғлиқлиги ҳақидаги хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022. Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш амалий грант лойиҳасида фойдаланилган.(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 28-февралдаги 04/1-524-сон маълумотномаси). Натижада лингводидактик электрон платформа яратишда лингвистик воситаларнинг қамрови кенгайтирилган;
Оммавий ахборот воситаларида диссертатасиянинг диалогик нутқ жараёнининг шаклланиши ва ривожланишида ижтимоий-руҳий, миллий-маданий омилларнинг ўрни хусусидаги таҳлилий фикр ва назарий хулосаларидан 2023-йил “Ишонч” телерадиокомпаниясининг “Таълим тараққиёти” кўрсатувида фойдаланилган. (Сурхондарё вилояти Ишонч телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-февралдаги 16-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув материаллари мазмунан бойитилган.