Рахимбаев Мусобек Комилжон ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Огаҳий асарлари электрон луғатини яратишнинг лингвистик ва дастурий асослари (“Таъвизу-л-ошиқин” мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4027.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбониязов Гулмирза Алламберганович Филология фанлари доктори, доцент, Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор,.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Огаҳийнинг “Таъвизу-л-ошиқин” девони электрон луғатини тузишнинг лингвистик ва дастурий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
Огаҳийнинг “Таъвизу-л-ошиқин” девони таркибида қўлланилган шеърий мисраларни рақамлаштириш жараёнлари учун лингвистик таҳлил буйруқларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш босқичлари асосланган;
Огаҳийнинг “Таъвизу-л-ошиқин” девони матн корпусини шакллантиришда маълумотлар моделини лойиҳалаш ҳамда луғатлар учун тил таъминотини ишлаб чиқишнинг лингвистик жиҳатлари замонавий тилшунослик тажрибаларига таянган ҳолда далилланган;
маълумотлар базаларидан фойдаланиш жараёнларининг энг асосий (инсерт, селеcт, упдате, делете) буйруқлари тадқиқотга татбиқ қилинган ҳамда девоннинг тил таъминоти учун махсус дастурий муҳит танлашнинг лингвистик асослари исботланган;
Огаҳийнинг “Таъвизу-л-ошиқин” девони таркибидаги сўзлар ва байтларни электрон луғат орқали таҳлил қилиш ва изоҳлашда тезкор қидирув тамойиллари асосида ишловчи дастурий илова яратиш жараёнлари ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Огаҳий асарлари электрон луғатини яратишнинг лингвистик ва дастурий асослари юзасидан олинган натижалар асосида:
электрон луғат ва унинг асосий таркибий қисмлари, Огаҳий “Таъвизу-л-ошиқин” девонининг матн корпусини шакллантиришнинг лингвистик хусусиятлари, электрон луғат учун тил таъминоти жараёнларини ишлаб чиқишнинг лингвистик жиҳатларидан ҳозирда истеъмолдан чиққан сўзларни изоҳлашда фойдаланиш юзасидан олинган натижалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-ФИ-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 31-октябрдаги 509/1-сон маʻлумотномаси). Натижада ушбу Огаҳий девони электрон луғатида қўлланилган сўз ва иборалар кенг кўламли ижод намуналари сифатида адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилишнинг замонавий ечимлари бўлиб хизмат қилган;
қадимий қўлёзмалар сарлавҳалари ва ноёб манбаларини таҳлил қилиш жараёнларида Огаҳийнинг “Таъвизу-л-ошиқин” девони электрон луғатининг лингвистик маълумотлар базаларидан Хоразм Маъмун академиясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-мартдаги 238-сон қарори 3-бандига мувофиқ бажарилган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида кенг фойдаланилган (ЎзР ФА Хоразм Маъмун академиясининг 2024-йил 12-июндаги №106/2-24-сон маълумотномаси). Натижада электрон луғат орқали эски ўзбек адабий тили даврига хос манбаларнинг лисоний хусусиятларини англашга эришилган;
илмий-технологик ечимлар асосида яратилган электрон луғатга Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар давлат реестридан (Интеллектуал мулк агентлиги, 2024-йил 6-мартдаги № ДГУ 34620-сон) муаллифлик гувоҳномаси олинган. Ушбу гувоҳнома илмий ишнинг инновацион жиҳатини тасдиқлайди;
“Таъвизу-л-ошиқин” девони таркибидаги шеърий мисраларни ўрганиш жараёнларида электрон луғатга ўрнатилган қидирув тузилмалари ёрдамида жуда осон ва тез топилувчи сўзлар изоҳи, байтнинг насрий баёни ҳамда янги талқиндаги маънолар шарҳланган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм” кўрсатувида фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпанияси 2024-йил 23-февралдаги №531-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда Муҳаммад Ризо Огаҳий асарлари тилининг ўзига хос хусусиятлари, ижодкорнинг сўз қўллашдаги маҳорати билан боғлиқ масалаларни атрофлича ёритиш имконияти яратилган.