Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимова Шодия Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
“Инглиз ва ўзбек тилларида баҳувриҳининг дифференциал ўрганилиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1989.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиёзов Атабай, филология фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Чўпонов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори, профессор; Содиқов Зоҳиджон Якубжонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги баҳувриҳиларни сон ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиб, уларни морфологик ва семантик қирраларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунёнинг кўпчилик тилларида кенг ўрганилган ва ўз вақтида дунё тилшунослигида лексикологик восита сифатида “баҳувриҳи” термини остида машҳур бўлиб улгурган, бироқ миллий тилимиз бўлмиш ўзбек тилида ҳали номаълум бўлган, устида изланишлар энди бошланаётган ва шу пайтгача гоҳида аниқловчили қўшма сўзлар, гоҳида аттрибутив қўшма сўзлар деб аталиб, унинг ноёб тил ҳодисаси эканлигига етарли эътибор берилмай келинаётган тил бирликлари илмий-назарий далилланган;
инглиз тилининг сўз ясалиш тизимидаги композиция усулида ясалган қўшма сўзларнинг турлича таснифлари таҳлили асосида эндосентрик, экзосентрик, коопулятив усуллар ва компонентлараро  семантик дахлдорлик ҳамда ўзбек тилидаги шунга монанд тил бирликларининг ўзига хосликлари, салмогʻи ва сўз ясалиши соҳасидаги ўрни ёритилган;
инглиз ва ўзбек тилларида баҳувриҳиларнинг аттрибутив қўшма сўзларнинг алоҳида бир тури эканлиги, чогʻиштирилаётган тилларда баҳувриҳи компонентларининг ўз ёки кўчма маънода бирикиши, уларнинг аксарият қисми метафора, метонимия, синекдоха каби стилистик воситалар билан ифодаланиш ва прагматик жиҳатдан дифференциал белгиларга эгалиги исботланган;
чоғиштирилаётган тилларда баҳувриҳиларнинг асосан инсон шахси номланиши билан боғлиқ ҳолда яратилиши (ясалиши), ишора қилинаётган шахснинг аниқланиши, қўшма сўзларнинг компонентлараро маъно муносабатларининг муштараклашуви натижасидан келиб чиқиши, ўзбек тилида жонли мисоллар (600 га яқин) билан кўрсатилган ва инглиз тилида “ман” (196 та), “макер” (60 та, ундан 10 таси ўзбек тилига ўзлашган) компонентли баҳувриҳилар билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилидаги баҳувриҳиларнинг дифференциал тадқиқи бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидаги давлат гранти лойиҳаларида фойдаланилган:
дунёнинг кўпчилик тилларида кенг ўрганилган ва ўз вақтида дунё тилшунослигида лексикологик восита сифатида “баҳувриҳи” термини остида машҳур бўлиб улгурган, ўзбек тилида ҳали монографик таҳлил қилинмаган тил бирликлари илмий-назарий ва амалий натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалида 2017–2020-йиллар давомида бажарилган “ФЗ-2016-09081655З2  рақамли Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпогʻистон филиалининг 2024-йил 20-февралдаги №71-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчининг илмий-назарий фикр ва маълумотлари қорақалпоқ тилидаги шундай тил бирликлари тадқиқи учун назарий асос бўлиб хизмат қилиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларининг баҳувриҳиларга бой эканлиги ҳамда уларнинг семантик имкониятлари ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-2025-йилларда “Китобхонлик маданиятини ривожантириш ва қўллаб қувватлаш” миллий дастури асосида 2020-йил 14-декабр 781-сон Қарори ижроси бўйича белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда Маҳмуд Замаҳшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхонаси фаолияти доирасида ташкил қилинган “Тил ва тафаккур” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 2024-йил 15-майдаги 02-02/605-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи томонидан тақдим этилган ўқув-услубий қўлланма ва илмий мақолалар китобхонлар эътиборига тақдим қилиниб, мавзу бўйича батафсил тушунча ҳосил бўлишига эришилган;
ўзбек ва инглиз тилларининг лугʻат таркибидаги баҳувриҳилар, айниқса, уларнинг мазмун-моҳияти ва семантик-морфологик хусусиятлари ҳақидаги хулосаларидан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Тил – миллат кўзгуси” эшиттиришида, “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатувларида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-январдаги 125- ва 132- сон маʼлумотномалари). Натижада адабий-бадиий, маʼнавий-маʼрифий дастурларда тилимизга янги кириб келган қўшма сўз кўринишидаги лексемаларнинг аҳамияти ва ўзига хосликлари кенгроқ очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish