Мамаджанова Мафтуна Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида эпитетнинг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.1.PhD/Fil3167.
Илмий раҳбар: Гафурова Сурайё Улугбековна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Воситов Валижон Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги эпитетларнинг морфологик, семантик ва лингвомаданий хусусиятларини қиёсий-чоғиштирма аспектда лингвистик таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тилидаги эпитетларнинг юзага келиш сабаблари, лисоний манбалари, шаклланиш механизми, лингвистик табиати, бадиий матндаги ўрни, функсияси ҳамда аҳамияти аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда эпитетлар морфологик жиҳатдан тасниф этилиб, ўзбек тилида от, сифат, феъл ва равиш сўз туркумларида; инглиз тилида эса от сўз туркуми, туб сифатлар, ясама сифатлар, қўшма сифатлар ва уларнинг бир нечта моделлари, сифатнинг қиёсий ва орттирма даражалари, ҳозирги замон сифатдоши, ўтган замон сифатдоши ҳамда ҳозирги ва ўтган замон сифатдошининг предлог билан қўлланилиши орқали юзага келиши мумкинлиги асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларида эпитетларнинг семантик табиати тадқиқ этилиб, ҳайвон, ўсимлик, кимёвий элемент ҳамда аёллар безакли тақинчоқлари, кичик асбоб, мато, қимматбаҳо тош ва осмон жисмлари номлари билан юзага келган эпитетлар гуруҳи аниқланиб, ҳар икки тилда уларнинг турли семалар орқали реаллашиши исботланган;
ўзбек ва инглиз тилларида юзага келган эпитетлар мутлақо миллий характерга эга эканлигини аниқланган. Чоғиштирилаётган тилларда ҳайвон, ўсимлик, кимёвий элемент ҳамда осмон жисмлари номлари билан юзага келган эпитетларнинг ўзбек ва инглиз халқларида турли хил бўёқларга эга эканлиги, семантик моҳият-мазмуни лингвомаданият билан бевосита боғлиқлиги фактик материаллар асосида исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги эпитетларнинг морфологик, семантик ҳамда лингвомаданий таҳлили тадқиқи жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида эпитетнинг семантик табиати, хусусан, қиёсланаётган тилларда ҳайвон, ўсимлик, кимёвий элемент ҳамда аёллар безакли тақинчоқлари, кичик асбоб, мато, қимматбаҳо тош, осмон жисмлари номлари билан юзага келган эпитетларнинг семалар реаллашувига кўра таҳлили ҳамда уларни ўзбек ва инглиз тилларида турли мазмунлар орқали ҳосил бўлишини шеърий ва насрий асарлардан келтирилган мисоллар орқали асосланишига доир хулоса ва илмий натижаларидан 2023-2024-йилларга мўлжалланган №ИЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда ҳамда Алишер Навоийнинг ғазаллари таркибидаги эпитетлар ва уларнинг морфологик хусусиятлари, семантик табиати изоҳланган фикрлардан икки тилли луғат тузишда самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-июлдаги № 04/1-1716-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган луғатлар, илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги эпитетларнинг юзага келиш сабаблари, лисоний манбалари, шаклланиш механизми, лингвистик табиати, бадиий матндаги ўрни, функсияси ҳамда аҳамияти борасидаги тадқиқи, уларнинг ўзбек ва инглиз тилларида морфологик жиҳатдан таснифи, нутқда эпитетлар ёрдамида образлилик ва таъсирчанликни воқелантириш, икки халқнинг ўзаро бир-бирларининг маданияти, менталитети, эътиқоди, анъаналари, қадриятларини кенгроқ англаш ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ўзбек тилининг мавқейини кўтаришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлаш ҳамда ижодкор ёшлар учун турли семинарлар ва тадбирлар ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилояти ёшлар ишлари бошқармасининг 2024-йил 26-июндаги 02-22/476-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги эпитетларнинг лингвистик хусусиятлари, бадиий матндаги ўрнини ўрганиш, унинг қиёсланаётган тилларда сўз туркумларида ифодаланиш моделлари ҳамда лингвомаданий талқинларининг илмий таъминотини ёритиб бориш каби амалиётларда манба сифатида тадбиқ этилди. Тадқиқот натижалари баркамол шахсни тарбиялаш ва улар онгига миллий мустақиллик ғоясини сингдириш, шунингдек, уларни миллий, умуминсоний қадриятлар билан таништириш, маданий ҳамда дунёвий билимларни эгаллашга қизиқиш уйғотиш масалаларида муҳим асос бўлиб хизмат қилди;
ўзбек ва инглиз тилидаги юзага келган эпитетларнинг лингвистик табиати, бадиий матндаги ўрни ҳамда муҳим хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Фарғона давлат университети “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро лойиҳа доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 2-июлдаги 04/3564-сон маълумотномаси). Натижада адабий тил, маданият ва бадиий санъатлар тараққиётида эпитетларнинг тутган ўрнини белгилаш ҳамда халқаро лойиҳа доирасида ташкилланган семинар ва тренингларнинг мазмунини бойитилишига асос бўлди;
ўзбек ва инглиз тилларидаги эпитетлар орқали нутқда образлилик ва таъсирчанликни воқелантириш ҳамда миллат маданий ҳаётини чуқурроқ тушуниш, ўзбек ва инглиз тилларидаги эпитетнинг морфологик, семантик ва лингвомаданий жиҳатдан тадқиқи, икки халқнинг ўзаро бир-бирларининг маданияти, менталитети, эътиқоди, анъаналарини кенгроқ англаш ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосаларидан 2024-йилнинг март ва май ойларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон Ёшлари” номли эшиттиришлар ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 24-июндаги 04-36-778-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилган.