Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Ойгул Махкамжоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳадис матнларининг лингвостилистик тадқиқи ”, 10.00.01 – Ўзбек тили  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 811.515.13342:28-262
Илмий раҳбар: Муминов Сиддиқжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Ёрқинжон Одилов, ЎзФА Ўзбек тили филология фанлари доктори;  Шоира Омонтурдиева, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбекча диний матнлар, жумладан, ҳадис матнларининг тил хусусиятларини услубий таҳлил қилиш ва шу орқали унинг ўзига хос жиҳатлари, ўзбек тили услублари тизимида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳадис матнлари ўзбек тили функсионал услублари билан қиёсланиб, уларнинг сўзлашув, бадиий, илмий, расмий ва публицистик услублардаги матнлар билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, жумладан, бадиийликка яқинлаштирувчи шеърий нутқ парчалари, сўзлашув услубларига доир унсурларнинг мавжудлиги, ҳадис матнларини ўзига хос алоҳида диний услуб ичидаги матн эканлиги ҳақидаги фикрлар асосланган;
ҳадис матнларининг ўзига хос турғун шаклий-мазмуний  структураси – санад ва матн қисмларига ажралиши, санаддаги қаватланган нутқ ҳодисаси лингвистик аспектда тадқиқ этилиши лозим эканлиги далилланган;
ҳадис матнларининг ўзига хос хусусиятларидан бири такрор ва параллеллизм ҳодисаси, уларнинг аффиксал, лексик ва гаплар такрори каби турларига намуналар келтирилиб, эмоционал-экспрессив таъсирчанликни оширишдаги функсионал хусусиятлари очиб берилган;
ҳадис матнлари грамматик таҳлил қилиниб, мустақил ва ёрдамчи сўз туркумлари, кириш сўз ва бирикмалар семантик гуруҳларга ажратилган, ҳадис матнларидаги теологик қарашларни ифодалаши ва уларнинг услубий маънони очиб беришдаги ўринлари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳадис матнларининг лингвостилистик тадқиқига бағишланган ушбу диссертация қуйидагича жорийланган:
2023-2024-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим тараққиёти”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилди ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасининг 2024-йил 20-майдаги маълумотномаси,  
26-36-897-сон). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилган;
2021-2022-йилларда “Ўзбекистон давлат хареографияси академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган вебсайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғат) тўпламини яратиш мавзусидаги ИЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Давлат Хареографияси академияси, 2024-йил, 20-майдаги
№ 1/04-96 маълумотномаси). Натижада ёшлар ҳадис матнларидан одоб-ахлоқ, миллий ва миллатлараро тотувлик, кийиниш маданияти, ҳадис матнларида учрайдиган қадимий бадиий ва санъатга оид сўзлар  ҳақида маълумот олишлари, уларда нутқ маданиятини ривожлантириш масалалари илмиу-назариу жиҳатдан такомиллашган;
2021-2022-йилларда “Мусиқа ва санъат муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив – ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги
ФЗ – 2019081773 рақамли фундаментал лойиҳа бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекч-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон давлат хареографияси академиясининг 2024-йил 20-май, №1/04-97). Натижада ёшларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларда нутқ маданиятини ўстириш билан боғлиқ ижодкорликни ривожлантириш масалалари илмиу-назариу жиҳатдан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish