Курбаниёзова Раъно Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кексалик даврида қадриятлар намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P750.
Илмий раҳбар: Элмуратова Айсулу Усаховна, психология фанлари бўйича фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.10.2024.P.51.08.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Бахтигул Бабажоновна, психология фанлар номзоди,доцент; Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кексалик давридаги қадриятлар намоён бўлишини илмий жиҳатдан ўрганиб, илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кексалик давридаги ижтимоий фаоллик натижасида “юқори моддий таъминот”, “ўз устида ишлаш”, “молиявий мустақилликка интилиш”, “шахсий эркинлик”, “атрофдагиларга нисбатан юқори даражадаги ғамхўрлик” каби қадриятлар уларни замон талабларига мослашишга, янги кўникма ва малакаларга эга бўлишга, ўзини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни кучайиши билан номоён бўлиши аниқланган;
кексалик давридаги қадриятлар тизимида намоён бўлувчи “рад этиш”, “регрессия”, “интеллектуализация”, “ўз-ўзини ҳис қилиш”, “кайфият барқарорлиги”, “интернал локус назорат” каби ҳимоя механизмларини намоён бўлиши психик омиллар билан боғлиқлиги асосланган;
кексалик даврида намоён бўладиган “касб-ҳунар соҳасидаги”, “ижодкорлик”, “фаол ижтимоий муносабатлар”, “ўз устида ишлаш”, “ютуқларга йўналиш”, “маънавий қониқиш”, “ўзликни сақлаш” қадриятлар соҳаси эмоционал ўз-ўзини ҳис қилишга, кайфиятлар динамикасига, физиологик ва психологик фаоллигига бевосита таъсир қилиши исботланган
кексалик давридаги қадрият тизимини самарали ташкил қилишга қаратилган ривожлантирувчи машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш асосида уларда “қизиқишлар олами”ни фаоллаштириш, “ижобий ижтимоий муносабатларга киришишда фаолликни сақлаш”, “ўз устида ишлашни ”, “ўзига хосликни сақлаш” ва “маънавий қониқиш қадриятлари”ни ошириш орқали “рад этиш”, “проексия”, “компенсация” ва “интеллектуализация” каби психологик ҳимоя механизмлари пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кексалик давридаги шахсларни қадриятларини намоён бўлишининг психологик хусусиятларига оид мумаммони татбиқ этиш асосида:
қадриятларни ташхисловчи методикалар танланиб, кексалик ёш даврида касб-ҳунар оламига йўналганлик, юқори моддий таъминот ва ўз устида ишлаш қадриятлари қарилик даврига нисбатан юқори даражада бўлишига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-261-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-261а-сон маълумотномаси). Натижада, мавзуга оид илмий адабиётларни ўрганиш, уларни назарий таҳлил қилиш ва изчилликда тизимлаштириш имкони кенгайтирилган;
кексаларда қадриятлар йўналганлиги психологик ҳимоя механизмлари ҳамда эмоционал ҳолатлар, субектив назорат билан боғлиқлиги ,шунингдек, қадриятли йўналганлик орқали кексаларда эмпатия намоён бўлишига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-261-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-261а-сон маълумотномаси). Натижада, кексаларда рад этиш, регрессия, интеллектуализация ҳимоя механизмлари ҳамда ўз-ўзини ҳис қилиш, кайфият, интернал локус назорат билан боғлиқлиги, шунингдек, қадриятли йўналганлик орқали кексаларда ҳайвонларга, болаларга ҳамда баддий асар қаҳрамонларига эмпатия намоён бўлишига эришилган;
кексаларда коррексион машғулотлар орқали эмпатия соҳасидаги ўзгаришларга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-261-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-261а-сон маълумотномаси). Натижада кексаларга, бадиий асар қаҳрамонларига, бегоналарга эмпатияни оширишга эришилган;
коррексион машғулотлар самарадорлигини текшириш асосида кексаларда қизиқишлар олами, фаол ижтимоий муносабатлар, ўз устида ишлаш, ўзликни сақлаш ва маънавий қониқиш қадриятларини оширишга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-261-сон буйруғи билан «Психокоррексия» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-261а-сон маълумотномаси). Натижада кексаларда проексия, компенсация ва интеллектуализация психологик ҳимоя механизмлари пасайтирилишига эришилган.