Жакбарова Насиба Пўлатжоновнанинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида академик лицей ўқувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7442
Илмий раҳбар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманга давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдар Уринбаевна Педагогика фанлар доктори, профессор, Якуббаев Муродилла Маруфович, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Академик лицей ўқувчиларининг инглиз тили дарсларида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик моделини Матнга асосланган таълим (Техт-басед Инструcтион) методи асосида такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз тили дарсларида академик лицей ўқувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувларга асосланган машқлар тизими “Фаоллик принципи” орқали такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларида маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг когнитив, коннатив ва аффектив даражаларини психолингвистиканинг миллатлараро толерантлик, бағрикенглик ҳамда маданий шокни енгиб ўтиш ва халқаро зиддиятларни олдини олиш тамойиллари эмперик тадқиқотнинг меъёрий кўрсаткичлари асосида аниқланган;
академик лицей ўқувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш моделини коммуникатив-прагматик ва маданиятлараро мулоқот методлари асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини “Матнга асосланган таълим” МАТ- ТБИ (Техт-Басед Инструcтион Метҳод) методининг “Cасе судй” (Вазиятни таҳлил қилиш), “Роле плай” (Ролли ўйинлар), “Ситуатионал лангуаге теачинг” (Ҳаётий вазиятларда тил ўқитиш) каби конструктив технологиялари воситасида ривожлантиришга хизмат қилувчи методик таъминот бойитилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш учун “Фаоллик принципи” бўйича замонавий ёндашувларга асосланган машқлар тизимидан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларга мўлжалланган СУЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Кҳарши Стате Университй” номли халқаро лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 18-май 03/1426-сонли маълумотномаси). Натижада, академик лицей хорижий филология ўқувчиларининг инглиз тили дарсларида нафақат инглиз тили нутқ бирликларини балки маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш жараёнларида фаолликлари ўсган.
Тадқиқот бўйича ишлаб чиқилган маданиятлараро мулоқот компетенсиясини коммуникатив-прагматик ва маданиятлараро мулоқот методлари асосида такомиллаштирилган маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш моделидан Жиззах давлат педагогика университетида 2020-2022 йилларда амалга оширилган С-УЗ800-21-ГР-3101 рақамли “АCCЕСС миcросчоларшип Энглиш Програм” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган. (Жиззах давлат педагогика университетининг 2024-йил 7-июлдаги маълумотномаси). Натижада, лойиҳада қатнашган академик лицей ўқувчилари Америка ва Ўзбекистон давлатлари маданиятлари ҳақидаги матнларни катта қизиқиш билан ўзлаштириб, инглиз тилида коммуникатив компетенсияни Б 1+ ва Б 2 даражада ривожлантиришга муваффақ бўлинди.
Инглиз тили мулоқот маданиятининг ўзбек тили мулоқот маданияти меъёрлари асосида таснифлашга оид хулосаларидан “Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 27-май 04-36-674-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш технологиялари оммалаштирилган.
Маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг когнитив, коннатив ва аффектив даражаларини психолингвистиканинг миллатлараро толерантлик, ҳаётий вазиятларда маданий шок ва халқаро зиддиятлар олдини олиш тамойилларига оид хулосалар асосида “Интерcултурал cоммуниcатион cомпетенcе” номли ўқув қўлланма ва “Энглиш-Cултуре-Праcтиcе” номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган. Натижада, ўқувчиларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи услубий таъминот бойитилган.