Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафина Екатерина Илиничнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон композиторларининг мустақиллик йилларидаги чолғу ижодида тарихий ўтмиш тимсоллари», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/San67.
Илмий раҳбар: Мамаджанова Элнора Улмасовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Ахундова Дадаш-заде Зумруд (Озарбайжон), санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон композиторларининг мустақиллик йилларидаги инструментал ижодида тарихий ўтмиш образларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
М.Бафоевнинг асарларида Буюк Ипак йўли образларини гавдалантиришга, М.Бафоевнинг “Алпомишга бағишлов” асаридаги бадиий-эпик ибтидога, Д.Сайдаминованинг “Хайём билан суҳбат” фортепиано циклидаги лирик-фалсафий образлиликка, О.Абдуллаеванинг “Жадидлар хотираси” 2-симфониясидаги ғоявий-маʼрифий моҳиятга, Д.Сайдаминова, М.Бафоев, А.Сафаровларнинг инструментал асарларида Амир Темур образи рамзий-семантик талқинининг маʼнавий-ахлоқий қадриятларига тарихий-ретроспектив ёндашувлари исботланган;
А.Мансуровнинг “Мозийдан садо” поэма-фантазия асарининг сужетли драматургиясида ифодавий воситаларнинг услубий мажмуаларидаги асосий таркиби, замонавий композиторлик техникалари (алеаторика, минимализм, соноризм) ва анʼанавий мусиқа намуналарининг (“Самарқанд Ушшоғи”, “Чўли Ироқ”) синтези кузатилган;
чолғу жанрларидан песа, фантазия, поэма, фортепиано туркуми, концерт, симфонияларда ўтмишдаги тарихий образларни гавдалантиришда замонавий талқин нуқтаи назаридан индивидуал-мажмуавий услуб, семантик ёндашувлар каби ўзига хос мазмуний координаталари мавжудлиги асослаб берилган;
Д.Сайдаминованинг “Хайём билан суҳбат”,  М.Бафоевнинг “Тагорга бағишлов” асарларида ўтмишнинг буюк мутафаккирлари образларига композиторларнинг шахсий қарашлари контекстида “мусиқий индивидуал тарихий хотира” ҳамда И.Акбаров, С.Жалил, Д.Сайдаминова, М.Бафоев ва А.Сафаровларнинг ижодида Амир Темур образини ижтимоий идрок этиш даражасида кўриб чиқилган “мусиқий жамоавий тарихий хотира” тушунчалари илмий доирага киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
М.Бафоевнинг асарларида Буюк Ипак йўли образларини гавдалантиришга, М.Бафоевнинг “Алпомишга бағишлов” асаридаги бадиий-эпик ибтидога, Д.Сайдаминованинг “Хайём билан суҳбат” фортепиано циклидаги лирик-фалсафий образлиликка, О.Абдуллаеванинг “Жадидлар хотираси” 2-симфониясидаги ғоявий-маʼрифий моҳиятга, Д.Сайдаминова, М.Бафоев, А.Сафаровларнинг инструментал асарларида Амир Темур образи рамзий-семантик талқинининг маʼнавий-ахлоқий қадриятларига тарихий-ретроспектив ёндашувларини тадқиқ этишдан олинган натижалардан “Ёшлар” радиоканалида Гўзалбегим Холибаеванинг 2024-йил 11-февралда эфирга узатилган “Сараланганларга қўшинг” дастури ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-мартдаги 14–05–24/1-сон маʼлумотномаси). Натижада ёш мусиқашунослар М.Бафоев ва Д.Сайдаминова, О.Абдуллаева каби композиторлар асарлари моҳиятини англашига хизмат қилган;
ифодавий воситаларнинг услубий мажмуаларидаги асосий таркиби, замонавий композиторлик техникалари (алеаторика, минимализм, соноризм) ва анʼанавий мусиқа намуналарининг (“Самарқанд Ушшоғи”, “Чўли Ироқ”) биргаликдаги синтези А.Мансуровнинг “Мозийдан садо” поэма-фантазия асарининг сужетли драматургиясидан олинган натижалар Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг маърузаси матнида баён қилинган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2021-йил 19-октябрдаги 01-04/115-198-сон маʼлумотномаси). Натижада тингловчилар О.Абдуллаеванинг маʼрифатпарвар жадидларнинг фожиали тақдири, уларнинг орзу-умидлари ва маʼрифатга интилишлари акс эттирилган “Жадидлар хотираси” 2-симфониясида жадидлар образининг гавдалантирилиши тўғрисида илмий маʼлумотларга эга бўлган;
чолғу жанрларидан песа, фантазия, поэма, фортепиано туркуми, концерт, симфонияларда ўтмишдаги тарихий образларни гавдалантиришда замонавий талқин нуқтаи назаридан индивидуал-мажмуавий услуб, семантик ёндашувлар каби ўзига хос мазмуний координаталари мавжудлиги Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида тингловчиларнинг кенг доираси учун “Ўзбекистон композиторлик ижодиётида Шарқ алломалари ва мутафаккирлари образлари” мавзусидаги маъруза матнида баён қилинган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2021-йил 19-октябрдаги 01-04/115-198-сон маʼлумотномаси). Натижада тингловчилар композиторларнинг тарихий образларни яратишдаги турли ижодий ёндашувлари ҳақида қизиқарли илмий маʼлумотларга эга бўлган;
Д.Сайдаминованинг “Хайём билан суҳбат”,  М.Бафоевнинг “Тагорга бағишлов” асарларида ўтмишнинг буюк мутафаккирлари образларига композиторларнинг шахсий қарашлари контекстида “мусиқий индивидуал тарихий хотира” ҳамда И.Акбаров, С.Жалил, Д.Сайдаминова, М.Бафоев ва А.Сафаровларнинг ижодида Амир Темур образини ижтимоий идрок этиш даражасида кўриб чиқилган “мусиқий жамоавий тарихий хотира” тушунчалари “Ўзбекистон-24” радиоканалининг Севил Жабборова ҳамкорлигида 2022-йил 27-апрел куни эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” дастурида янграган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 5-майдаги 03-09-250-сон маʼлумотномаси). Натижада бу радиотингловчиларга халқнинг маданий қадриятларини қайта тиклаш, Ўзбекистон композиторлик ижодиётида тарихий мавзулар ва тарихий ўтмиш образларининг аҳамиятини англашда ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish