Шавкатова Гулноза Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Театр репертуарини шакллантиришда мактаб билан ҳамкорлик масалалари” (болалар театри мисолида), 17.00.01-Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/San239.
Илмий раҳбар: Умаров Мамур Боташикович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.Сан.121.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Исмаилов Анвар Ҳамдамович, санъатшунослик фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Оʻзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади театр репертуари шаклланишида мактаб билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳамда заруратини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ҳамда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг мактаблар билан ҳамкорлик тенденсиялари мазкур театрларнинг шаклланиш (1928-1960), профессионаллашув (1960-1990) ва тараққиёт даври (мустақиллик йиллари) кесимида даврлаштириш орқали очиб берилган;
ёш томошабинлар театрининг юзага келиши ва репертуарини шакллантиришда халқ оғзаки ижоди ҳамда халқ достонлари таянч манба бўлганлиги далилланган;
ўзбек ва қорақалпоқ ёш томошабинлар театри умуминсоний ва миллий қадриятлар акс этган спектакллар ҳамда таржима асарлар асосида ривожлангани исботланган;
болалар театри режиссурасида “Гаме овер”, “Одиссея”, “Мен ёки у”, “Энтер суммер” сингари замоавий технологиялар воситасида саҳналаштирилган спектаклларнинг замонавий ечим ва тарбиявий хусусиятга эгалиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Театр репертуарини шакллантиришда мактаб билан ҳамкорлик масалалари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ҳамда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг мактаблар билан ҳамкорлик тенденсиялари мазкур театрларнинг шаклланиш, профессионаллашув ва тараққиёт даври кесимида даврлаштириш орқали аниқланган хулосалардан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ҳамда Оʻзбекистон давлат ёш томошабинлар театри тарихини бойитишда фойдаланилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 24-октябрдаги 4-04/2274-сон маълумотномаси).Натижада, ёш томошабинлар театрларининг мактаблар билан ҳамкорлиги такомиллаштиришга хизмат қилинган;
ёш томошабинлар театрининг юзага келиши ва репертуарини шакллантиришда халқ оғзаки ижоди ҳамда халқ достонлари асос манба бўлганлиги далилланган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Очиқ намойиш” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-февралдаги 01-14/37-сон маълумотномаси). Натижада, “Очиқ намойиш” кўрсатувида тақдим этилган спектакллар бўйича чиқарилган илмий хулосалар орқали кенг аудиторияга ёш томошабинлар театрининг ижтимоий-маданий аҳамияти очиб берилган;
ўзбек ва қорақалпоқ ёш томошабинлар театри умуминсоний ва миллий қадриятлар акс этган спектакллар ҳамда таржима асарлар асосида ривожлангани исботланган хулосалардан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ҳамда Оʻзбекистон давлат ёш томошабинлар театри репертуарини шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 24-октябрдаги 4-04/2274-сон маълумотномаси ҳамда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг 2024-йил 4-июндаги 144-сон, Оʻзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг 2024-йил 4-июндаги 16-сон маълумотномалари). Натижада, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ҳамда Оʻзбекистон давлат ёш томошабинлар театри саҳнасига олиб чиқиш мумкин бўлган мактаб дастуридаги асарлар сараланиб, театрлар учун “Театр бўёғи” лойиҳаси ишлаб чиқилишига ҳисса қўшган;
болалар театри режиссурасида “Гаме овер”, “Одиссея”, “Мен ёки у”, “Энтер суммер” сингари замонавий технологиялар воситасида саҳналаштирилган спектаклларнинг замонавий ечим ва тарбиявий хусусиятга эгалиги очиб берилгани бўйича чиқарилган хулосалардан болалар театрлари репертуари ва фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 13-июндаги 02-11-17-2017-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий технологиялар воситасида саҳналаштирилган спектакллар юзасидан билдирилган таҳлилий фикр-мулоҳазалар ёш томошабинлар учун намойиш этилаётган хорижий спектакллар тажрибасининг муваффақиятли, ижобий томонларини миллий театрлар фаолиятига тадбиқ этиш, хусусан, болалар театри репертуарини шакллантириш учун йўналтиришга хизмат қилган.