Азимов Камолиддин Хайритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Замонавий ўзбек миллий опералари дирижёрлик талқинида», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/San204.
Илмий раҳбар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Бегматов Сойибжон Махмудович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек миллий операсида дирижёр ўрни ва мавқеини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дирижёрлик назариясида жаҳон ва ўзбек опера дирижёрлиги мануал (қўл) техниканинг хусусиятларига кўра метр схема, ауфтакт, аппликатура, агогика ҳамда дирижёр тафаккурининг психологик асослари билан ўзаро боғлиқ эканлиги далилланган;
ўзбек опера дирижёрлигида оркестр ижрочилиги санъати вужудга келиши натижасида, ХХ асрнинг 20-30 йилларидан бошлаб соҳа онтологияси шакллангани, бир овозли монодик мусиқадан кўп овозли опера партитураларига босқичма-босқич ўтиш жараёни профессионал ўзбек опера дирижёрлиги санъатининг келиб чиқишига пойдевор бўлгани исботланган;
замонавий ўзбек миллий операларида саҳналаштирувчи-дирижёрнинг ладогармоник, метроритмик, штрих ва динамик хусусиятларига мос келадиган дирижёрлик ҳаракатини кўрсатиш, агогик нуқтаи-назардан очиб бериш, машғулотлар тартибини белгилаш, мусиқий тезлик суръатлари ҳамда метроном кўрсатгичларини тўғри танлаш муҳим эканлиги аниқланган;
Мирҳалил Маҳмудовнинг “Кумуш” ва Мустафо Бафоевнинг “Алишер Навоий” опералари мисолида, партитуранинг композитор ва дирижёр таҳрири ўртасидаги дирижёрлик талқин қилиш тафовутлари, оркестр билан муносабатларда мусиқий ифода воситаларининг мутаносиблиги, хонандаларда учрайдиган фонетик камчиликларни бартараф этиш яъни, сўз бўғинларидаги урғуни метроритмикасидан келиб чиқиб тўғри куйлаш йўллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дирижёрлик назариясида жаҳон ва ўзбек опера дирижёрлиги мануал (қўл) техниканинг хусусиятларига кўра метр схема, ауфтакт, аппликатура, агогика ҳамда дирижёр тафаккурининг психологик асослари билан ўзаро боғлиқ эканлиги ҳақидаги маълумотлар 2023 йил 17 феврал куни Белгиянинг Антверпен шаҳрида ўтказилган МУСАЕ ТЕАЧЕРС ПРЕСЕНCЕ семинари доирасида бўлган маъруза-тренингда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024 йил 18 апрел 02-11-17-1200-сон маълумотномаси). Натижада семинар иштирокчилари дирижёрлик назарияси, техникаси ва тарихига оид маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
ўзбек опера дирижёрлигида оркестр ижрочилиги санъати вужудга келиши натижасида, ХХ асрнинг 20-30 йилларидан бошлаб соҳа онтологияси шакллангани, бир овозли монодик мусиқадан кўп овозли опера партитураларига босқичма-босқич ўтиш жараёни профессионал ўзбек опера дирижёрлиги санъатининг келиб чиқишига пойдевор бўлгани Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканалининг 2024 йил 5 июн санасидаги “Бормисиз, омонмисиз” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат телеканали» давлат муассасаси 2024 йил 25-июндаги 01-14-126-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек опера дирижёрлари ижоди ва услубини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида ўзбек миллий мумтоз ҳамда замонавий саҳна асарларини саҳналаштиришга оид тамойиллари аниқлангани, замонавий ўзбек миллий операси масалалари дирижёрлик ва режиссёрлик кесимида ўрганилганлиги борасидаги фикрлари кўрсатувнинг эстетик таъсирчанлик ҳамда тарбиявий хусусиятларини оширган;
замонавий ўзбек миллий операларида саҳналаштирувчи-дирижёрнинг ладогармоник, метроритмик, штрих ва динамик хусусиятларига мос келадиган дирижёрлик ҳаракатини кўрсатиш, агогик нуқтаи-назардан очиб бериш, машғулотлар тартибини белгилаш, мусиқий тезлик суръатлари ҳамда метроном кўрсатгичларини тўғри танлаш муҳим эканлиги бўйича маълумотлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали»нинг 2024 йил 24 май санасидаги “Нотадаги тақдирлар” эшиттириши дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат муассасаси 2024 йил 31-майдаги 04-36-699-сон маълумотномаси). Натижада радио тингловчилар атоқли ўзбек дирижёрлари Абдуғани Абдуқаюмов ва Дилбар Абдураҳмоноваларнинг ижодий мероси, уларнинг миллий опера санъатидаги ўрни ва аҳамияти бўйича муайян тасаввурга эга бўлган;
Мирҳалил Маҳмудовнинг “Кумуш” ва Мустафо Бафоевнинг “Алишер Навоий” опералари мисолида, партитуранинг композитор ва дирижёр таҳрири ўртасидаги дирижёрлик талқин қилиш тафовутлари, оркестр билан муносабатларда мусиқий ифода воситаларининг мутаносиблиги, хонандаларда учрайдиган фонетик камчиликларни бартараф этиш яъни, сўз бўғинларидаги урғуни метроритмикасидан келиб чиқиб тўғри куйлаш йўллари Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида фаолият юритаётган композиторлар ва мусиқашунослар шоʻба мажлисларида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024 йил 8 февралдаги 01-05/02-24-сон маълумотномаси). Натижада ёш композитор ва мусиқашунослар дирижёрлик соҳасида замонавий ўзбек миллий операларини саҳналаштириш борасида юзага келган муаммолар, уларнинг ечими, услублар ва тамойиллар, шунингдек дирижёр ҳамда режиссёр ҳамкорлиги хусусида қизиқарли маълумотларга ва муайян тасаввурларга эга бўлган.