Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳабиев Фаррух Маратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Углеводород газларини қайта ишлаш махсулотидан антраценни олиш ва у асосида катионитлар синтези», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3229.
Илмий раҳбар: Нурманов Сувонқул Эрханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Бухоров Шухрат Буриевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт газ-кимё мажмуасининг иккиламчи маҳсулоти «тар маҳсулот»дан ажратиб олинган антрасен асосида сулфокатионит ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Уз-КорГас Чемиcал» МЧЖ чиқиндиси «тар маҳсулот»и таркиби аниқланиб, вакуум-фраксион ва атмосфера босимида 320-360 C хароратлар чегарасида 38,64 % фенантрен ва 10,55 % антрасен хайдалиши исботланган;
мезо-ҳолатлар электрон зичлиги юқори бўлган антрасеннинг электрофил сулфолаш реакцияларида 9-антрасен сулфокислотанинг десулфоланиши билан термодинамик жиҳатдан барқарор 1- ва 2-антрасен сулфокислоталарга ўтиши асосланган;
сулфомасса босим остида 35 % ли формалин билан 1:2,1 нисбатларда 110-120 C ҳарорат, 35 атм босимда фазовий тузилишли полиметиленантрасен сулфокислота олиниб, босим ошиши билан макроғовакли полимернинг молекуляр массаси ортиши исботланган;
олинган фазовий тузилишли полиметиленантраценсулфокислотанинг термик барқарорлиги термогравометрик тахлилларда исботланган;
нефт-газ саноати техник сувларини деминераллашда фазовий тузилишга эга полиметиленантрасен сулфокислотанинг эксплуатацион хоссалари КУ-2-8 билан таққосланиб, статик ва динамик алмашинишдаги фаоллиги аниқланган;
«Уз-КорГас Чемиcал» мажмуасининг иккиламчи «тар маҳсулот»дан ажратиб олинган антрасен асосида сулфокатионит ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Устюрт газ-кимё мажмуасининг иккиламчи маҳсулоти «тар маҳсулот»дан ажратиб олинган антрасен асосида сулфокатионит олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
углеводород газларини қайта ишлаш маҳсулотларидан антрасенни олиш ва ундан катионитлар синтез қилиш технологияси «Муборак газни қайта ишлаш заводи» амалиётига жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводи АЖнинг 2023 йил 8 августдаги 776/ГК-08-сон маълумотномаси). Натижада, Устюрт газ-кимё мажмуаси чиқиндиси «тар маҳсулот»ни қайта ишлаб маҳаллий полиметиленантрасен сулфокислота катионити ишлаб чиқариш имконини берган;
фазовий тузилишли полиметиленантрасен сулфокислота олиш ва ундан катионитлар синтез қилиш технологияси «Муборак газни қайта ишлаш заводи» амалиётига жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводи АЖнинг 2023 йил 8 августдаги 776/ГК-08-сон маълумотномаси). Натижада, корхона оқова сувларини тозалаш ва технологик тизимларда қайта фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish