Бердиева Малика Ибодуллоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кимё саноати корхона чиқиндиларидан олинган янги ионитлар билан сувларни юмшатиш, оқова ва саноат сувларнинг таркибидаги оғир ва нодир металлар ионларидан тозалаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Т778.
Илмий маслаҳатчи: Турабджанов Садритдин Махаматдиннович. техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Зиядуллаев Одилжон Эгамбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати чиқиндилари ва фурфурол асосида янги арзон, термо-кимёвий чидамли, механик мустаҳкам поликонденсацион турдаги ион алмашинадиган полимерларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ионоген группаларини киритиш учун ШГКМ куб чиқиндилари ва фурфурол асосида поликонденсацион реакцияси йўли билан полимер олиш усули илмий асосланган;
полимерларни ҳосил бўлиши реакциянинг бошланғич мономерлар концентрациясига, катализаторлар, реакция ҳароратига боғлиқлиги ҳамда оптимал шарт-шароитлари аниқланган;
олинган ионитларни амалда қўллаш мақсадида замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларини қўллаб олинган полимернинг полимераналогик ўзгаришлари асосланган;
полимерни сульфирлаш ва фосфорлаш орқали сулфо- ва фосфогуруҳ тутган катионитлар синтез қилинган, уларнинг алмашиниш сиғими 0,1н NaOH эритмаси бўйича 5,0-5,5 мгэкв/г эканлиги аниқланган;
олинган сульфо- (SKFF) ва фосфорли(KM-FF) нордон катионитлар кимё, гидрометаллургия корхоналарида ҳамда артезиан сувларини юмшатиш жараёнларида ҳамда рангли ва камёб металларга нисбатан ютилиш сорбциялари (натрий, кальций, магний, мис, никель, уранил ва бошқа ионларни сорбция қилиш, сорбцион қобилият, ионоген функционал гуруҳларнинг диссоциация даражаси ва бошқалар)нинг кимёвий таркиби, сорбцион ва физик-кимёвий хусусиятларга боғлиқлиги аниқланган;
ШГКМ куб чиқиндилари ва фурфурол асосида олинган ион алмашувчи сульфо(SKFF) ва фосфорли(KM-FF) катионитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат оқова сувларини деминерализация қилиш ва тозалаш учун янги ион алмашинувчан полимерлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқова сувларни оғир металлар ионларидан тозалашга, сувларни юмшатиш учун ион алмашинувчи фосфорли катионит «KMFF» ишлаб чиқаришга техник шарт «Узстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ЎzMSt 330:2024). Натижада, янги импорт ўрнини босувчи SKFF ва KMFF маркали катионитлар олиш ҳисобига қўлланиладиган ион алмашувчи сорбентларни маҳаллийлаштириш имконини берган;
олинган қилинган янги сульфо- ва фосфогуруҳли нордон катионитлар «Maxam-Chirchiq» АЖ корхонасида саноат сувларини тозалашда амалиётга жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 3 декабрдаги 23-3-4433-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ҳисобига қўлланиладиган ион алмашувчи сорбентларни махаллийлаштириш имконини берган;
янги турдаги сульфо- ва фосфогуруҳли нордон катионитлар «Maxam-Chirchiq» АЖ корхонасида мис-аммиакли усулда конверсион газларда хосил бўладиган таркибида мис бўлган сувлардан, мисни тозалаш жараёнида ҳамда №480 цехнинг саноат техник сувларини юмшатиш жараёнларида амалиётга жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2024 йил 26 сентябрдаги 23-3-2942-сонли маълумотномаси). Натижада, саноат оқава сувларини тозалаш учун импорт ўрнини босувчи катионитлар олиш имконини берган.