Вахобова Марғуба Абдухамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистон олий таълим тизимидаги ислоҳотлар миллий ғоя юксалишидаги муҳим омил”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal900
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Сухроб Дўсмуродович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг миллий ғояни юксалтиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги олий таълимни ислоҳ этишга оид инсонга ўз салоҳиятини намоён қилиш имконият яратиши, таълим учун қулай муҳит берилишини ифода этиши каби мақсадларнинг миллий ғоянинг антропоцентристик (илм-фан, маданият ва санъатни гуманистик қадриятлар билан суғориш) тамойилларига уйғунлашуви ҳамда Ренессанс даврига хос хусусият (инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш) ва илм-фан ва маърифатнинг қадрият даражасига кўтарилганлиги асосланган;
жамиятда “учинчи ва тўртинчи авлод университетлари” очиқ тизимга хос фаолият (ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллик, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш), тизимлилик (замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган, инсоний фазилатларга эга ёшларни профессионал касб эгаси сифатида тайёрлаш), инъикос (давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юртпарвар ёшларни камол топтириш) каби асосий ғояларнинг миллий ғоя юксалиши ҳамда шахс маънавий ахлоқий камолотини шакллантиришдаги ўрни очиб берилган;
сунъий интеллектни олий таълимга жорий этишда мақсадни белгилаш (ўқув жараёнларини рақамлаштириш, бошқарув фаолиятини самарали ташкил этиш, илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш), маълумотларни йиғиш ва анализ қилиш (тўпланган маълумотлар асосида моделларни ишлаб чиқиш ва прогноз қилиш), ходимларнинг малакасини узлюксиз ошириб бориш омиллари таълим тизимини инсонпарварлашувига хизмат қилиши мантиқий далилланган;
виртуал университетларнинг интеллектуал конструкторлик, рақамли лаборатория, тармоқли тадқиқот алмашинуви, моделлаштириш каби имкониятларини аниқлаш асосида уларнинг техника ва кадр ресурсларини бир жойга тўплаш, меҳнат бозори ва таълим тизимининг уйғунлигини таъминлаш, таълим экспортига оид инновацион функсиялари миллий таълим тизимини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқариши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг миллий ғояни юксалтиришдаги аҳамиятини аниқлашга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги олий таълимни ислоҳ этишга оид инсонга ўз салоҳиятини намоён қилиш имконият яратиши, таълим учун қулай муҳит берилишини ифода этиши каби мақсадларнинг миллий ғоянинг антропоцентристик (илм-фан, маданият ва санъатни гуманистик қадриятлар билан суғориш) тамойилларига уйғунлашуви ҳамда Ренессанс даврига хос хусусият (инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш) ва илм-фан ва маърифатнинг қадрият даражасига кўтарилганлигига доир таклиф, тавсия ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рагамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” амалий лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ҳамда “60220500 - Фалсафа (йўналишлар бўйича)” таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган ва “Философия” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 23-декабрдаги 04/11-13999-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 14-майдаги 02/01-01-41-сон маълумотномаси). Натижада талабаларга таълим фалсафасининг мазмун-моҳияти очиб берилишига, дунёқараши янада кенгайишига, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, учинчи янги авлод университетларда таҳсил олаётган ёшларнинг рақобатбардош кадрлар бўлиб шаклланишида маънавий-маърифий соҳадаги тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
жамиятда “учинчи ва тўртинчи авлод университетлари” очиқ тизимга хос фаолият (ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллик, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш), тизимлилик (замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган, инсоний фазилатларга эга ёшларни профессионал касб эгаси сифатида тайёрлаш), инъикос (давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юртпарвар ёшларни камол топтириш) каби асосий ғояларнинг миллий ғоя юксалиши ҳамда шахс маънавий ахлоқий камолотини шакллантиришдаги ўрнига доир таклиф, тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 7-майдаги 195-сон маълумотномаси) Натижада, Ўзбекистон олий таълим тизимида ислоҳотлар миллий ғояни юксалтиришга, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус тадбирларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
сунъий интеллектни олий таълимга жорий этишда мақсадни белгилаш (ўқув жараёнларини рақамлаштириш, бошқарув фаолиятини самарали ташкил этиш, илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш), маълумотларни йиғиш ва анализ қилиш (тўпланган маълумотлар асосида моделларни ишлаб чиқиш ва прогноз қилиш), ходимларнинг малакасини узлюксиз ошириб бориш омиллари таълим тизимини инсонпарварлашувига хизмат қилишига оид хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг маънавий маърифий соҳадаги фаолиятида, жумладан 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида келтирилган “И. Баркамол авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш бобида: 1.1. Маънавий тарбия ва сифатли таълим ҳамда 1.1.2. Касб-ҳунар, олий ва олий таълимдан кейинги таълим йўналишлари”да келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Марказий кенгашининг 2025-йил 24-январдаги 02/02-08-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимламинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларининг савиясини янада бойитишга, ёшларда миллий ўзликни англаш, узлюксиз миллий тарбия тизимини такомиллаштириш, юксак маънавиятли ватанпарвар авлодни тарбиялашда назарий асос сифатида хизмат қилган;
виртуал университетларнинг интеллектуал конструкторлик, рақамли лаборатория, тармоқли тадқиқот алмашинуви, моделлаштириш каби имкониятларини аниқлаш асосида уларнинг техника ва кадр ресурсларини бир жойга тўплаш, меҳнат бозори ва таълим тизимининг уйғунлигини таъминлаш, таълим экспортига оид инновацион функсиялари миллий таълим тизимини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқаришига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали кўрсатувларининг ссенарийларини шакллантиришда, жумладан, “Мушоҳада учун мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 15-апрелдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулоса ва таклифлар телетомошабинларнинг илмий, фалсафий, ижтимоий дунёқарашини шаклланишига хизмат қилган.