Sayt test rejimida ishlamoqda

 Ўролова Мўтабар Мамаражабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши йилларида аёлларнинг тутган ўрни ва улар фаолиятини музейлаштириш асослари» мавзусидаги 07.00.01-Ўзбекистон тарихи, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Фалсафа доктори (PhD диссертацияси мавзуси Олий аттестация комиссиясида В2022.4.PhD/Tar1282. рақам билан рўйхатга олинган.
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Ҳамидовна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон тарихи давлат музейи
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.02/09.07.2020.Tar.70.03. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Холиқова Раҳбар Эргашевна тарих фанлар доктори, профессор, Бабаджанов Хасан Бахтиёрович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши йилларида аёлларнинг тутган ўрни ва улар фаолиятини музейлаштириш асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон аёллари ҳаётида юз берган ўзгаришлар ижтимоий ҳолатга яққол таъсир кўрсатганлиги, бунда юзага келган ижтимоий омилларнинг оилавий ҳаётга комплекс таъсири, ўз меъёридан ортиқ меҳнат қилганлигига, белгиланган меъёрдан кам озиқ-овқат билан таъминланганлиги каби жиҳатлари билан фронтда ва фронт ортида кўрсатган матонатлари, қўшган ҳиссалари асосида аёлларнинг роли очиб берилган;
Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек аёли бутун дунё олдида қатъиятли, иродали ватанпарвар шахс сифатида намоён бўлиши, 166 нафар аёлнинг, яъни 43 нафар «Ленин ордени», 43 нафар «Шавкатли меҳнат учун», 83 нафар «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» орден ва медалларга сазовор бўлганлиги, 78 нафари фронт майдонларида бедарак йўқолганлиги ёки вафот этганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳридаги музейлар иккинчи жаҳон уруши тарихини ёритувчи (Ўзбекистон тарихи давлат музейида, Қуролли Кучлар Давлат музейи, Тошкент темир йўл техникаси музейи, Тошкент алоқа тарихи музейи, Тошкент соғлиқни сақлаш музейи, «Шон-шараф» давлат  музейи, Тамарахоним уй-музейи) экспозицияларда 30132 та ашё мавжудлиги, 1941-1945-йилларни ёритувчи экспонатлар жами 8542 та аёллар жасоратига оид 279 та экспонатлар мавжуд эканлиги фонд ва архив материаллари асосида очиб берилган;
БМТ штаб-квартираси ҳамда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Францияда «Урушдаги аёллар», «Аёллар ва уруш: битта буюк жасоратнинг фотохроникаси», «Ғалабанинг аёл қиёфаси», «Аёл ғалаба юзи», «Аёлларнинг урушдаги жасоратлари», «Қозоғистон ботир қизи», «Сарицин-Сталинград аёллари», «Аёллар - Улуғ Ватан урушида Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари», «Аёллар 1941-1945-йилларда урушда», «Хотира мангу, инсоний қадрият муқаддас», «Улуғ Ватан уруши даврида тожик аёллари эркаклар ўрнида» кўргазмалари ва «Урушдаги аёл» номли виртуал кўргазма ташкил этилган. Иккинчи Жаҳон урушига бағишланган музей ёки экспозиция мавжуд эмаслиги, ёқ эканлиги асосида «Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонлик аёлларнинг тутган ўрни» экспозисияси айнан шу камчиликларни бартараф этиш ва алоҳида музей ташкил этиш мақсадида илмий концепцияси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда иккинчи жаҳон уруши йилларида аёлларнинг тутган ўрнига оид тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон аёллари ҳаётида юз берган ўзгаришлар ижтимоий ҳолатга яққол таъсир кўрсатганлиги, бунда юзага келган ижтимоий омилларнинг оилавий ҳаётга комплекс таъсири, ўз меъёридан ортиқ меҳнат қилганлиги қарамасдан белгиланган меъёрдан кам озиқ-овқат билан таъминланганлиги каби уларнинг ролини фронтда ва фронт ортида кўрсатган матонатлари, қўшган ҳиссалари бўйича материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Очиқ дарсъ кўрсатуви сенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2021-йил 21-декабрдаги 40-40-1928-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши Иккинчи жаҳон уруши тарихини ўрганишга, ёш авлодни Ватанга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам бермоқда;
Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек аёли бутун дунё олдида қатъиятли, иродали ватанпарвар шахс сифатида намоён бўлишига оид материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Очиқ дарс» кўрсатуви сенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2021-йил 21-декабрдаги 40-40-1928-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонлик аёлларнинг фронтда ва фронтортидаги жасоратлари бўйича билим ва фикрларни кенгайтиришда хизмат қилган.
Тошкент шаҳридаги музейлар иккинчи жаҳон уруши тарихини ёритувчи музейлар экспозицияларида 30132 та ашё мавжудлиги, 1941-1945-йилларни ёритувчи экспонатлар 8542 та ва аёллар жасоратига оид 279 та экспонатлар мавжуд эканлиги фонд ва архив материалларига оид оид манбалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи «Ўзбекистон фашизмга қарши уруш йилларида (1941-1945-йй)» экспозициясини такомиллаштиришда фойдаланилган. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тадқимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 29-июлдаги №3/1255-1785-сонли маълумотномаси). Илмий натижа музейларда Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид фондларни кенг ўрганиш, шуниндек музейга ташриф буюрувчиларнинг бой тарихимизга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилмоқда.
БМТ штаб-квартираси ҳамда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Францияда ташкил этилган уруш даврида аёллар матонатига оид кўргазма материаллардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “Ғалаба боғи” мажмуасининг “Шон Шараф” давлат музейи фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “Ғалаба боғи” мажмуасининг 2024-йил 26-сентябрдаги 744-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар фактик материаллар ва музейда маданий-маърифий тарғибот ишларини такомиллаштириш, мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган.Илмий натижалар музейларда уруш йилларида аёлларнинг жасоратларига эътибор қаратган ҳолда музей экспозициясини такомиллаштириш, мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish