Ибодов Илҳом Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда музей педагогикаси: шаклланиши ва ривожланиши тамойиллари», 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзуси Олий аттестация комиссиясида В2023.2.PhD/Tar1517. рақам билан рўйхатга олинган.
Илмий раҳбар: Исмаилов Алишер Файзиевич тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.02/09.07.2020.Tar.70.03. рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлар доктори, профессор; Мухамедова Муниса Собировна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда музей педагогикасининг шаклланиши ва ривожланиши тамойилларини очиб беришдан иборат (ХИХ аср охирларидан ХХИ аср бошлари).
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Жаҳонда музей педагогикаси 1872-йилда Лондонда очилган Болалик музейининг 1920-йилдан болалар ва ўқитувчилар билан ишлаши, 1899-1925-йилларда АҚШда «педагогик тушунчалар»га асосланган музейлар, Францияда «музей саводхонлиги» тадбири дастурлари, 1916-йилда Россия музейларида педагогик фаолиятни англаш «Экскурсия бюллетени» нашрида ёритилиши, 1920-йилда Москвада ўйинчоқлар музейи очилиши, 1930-йилда АҚШ болалар учун «якшанба дарслари» дастурлари ишлаб чиқилиши, 1934-йили Германияда «Музей педагогикаси» тушунчаси биринчи марта истеъмолга киритилиши, 1960-йиллар «болалар музейларининг уйғониш даври» деб номланиши, 1980-1990 - йилларида музей педагогикасининг мустақил илмий фан сифатида шаклланиши асосида очиб берилган;
Ўзбекистонда музей педагогикаси: экскурсиянинг илмий ходимлар ва етакчи олимлар олиб борганлиги (1920-й.й.), кўчма кўргазмалар, мактаблар билан ишлаш, томошабинни ўргана бошлаш (1930-й.й.), мактаб кабинетини яратиш (1940-й.й.); завод ва колхоз музейлари, тематик экскурсиялар (1960-й.й.), «Махсус хизмат кўрсатиш куни», семинарлар, малака ошириш курслари, «Интурист» гидлари курслари(1970-й.й.), методик бўлимлар, ҳамкорлик шартномаларини тузиш (1980-й.й.), «Билим» жамиятида сайёр кўргазмалар (1990-й.й.), «Маънавият кунлари», «Очиқ эшиклар куни», «Музейда тун», «Опен Аир Фест», фуқаролик паспорти ва мактабни битирганлик гувоҳномаларини топшириш, дастурлар, концерт, томошалар, «Менинг шажарам», «Менинг уйимдаги ёдгорлик», «Уй бўйлаб саёҳат», «Музейдаги картина», «Ашёлар сўзлаганда» ва «Музей билан биринчи танишув» (1991-2023-й.й.) каби тарихий-тадрижий ривожланиш босқичларда шаклланганлиги далилланган;
Музейнинг маданий-маърифий тадбирлар тарғиботи 1920-йилларда плакатлар, экспонатлар, 1940-йилларда кўргазмали қуроллар, филмлар 1960-йилларда макетлар, бадиий ва график тасвирлар, схемалар диаграммалар, расмлар, 1980-йилларда видеомагнитафонлар, телеустановкалар, фонотехникалар, дисплейлар, махсус компютерлар, Мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари, музей сайтлари, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар (телеграм, Инстаграм, Фаcебоок), радио, телевидения, газета ва журналлар, инфокиосклар, услубий тавсия, қўлланма, монография, каталог, буклет, откритка каби воситалари бўлганлиги янги тарихий далиллар асосида исботланган;
Ўзбекистонда музейшунослик соҳасида 30 дан ортиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги(1991-2021-й.й.), уларда янги музейлар ташкил этиш, қайта ташкил этиш, музейларни реконструксия қилиш, туризмни ривожлантириш, кадрлар масаласи ва қўллаб қувватлаш, маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишга оид эканлиги (1991-2016-й.й.) асосида, замонавий «Виртуал музей», «Жонли музей», «Рақамли музей» ташкил этишнинг асослари 2017-йилдан бошлаб яратилгани асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда музей педагогикасининг шаклланиши ва тамойиллари бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Жаҳонда музей педагогикаси тадрижидаги 1872-йилда Лондонда очилган Болалик музейининг 1920-йилдан болалар ва ўқитувчилар билан ишлаши, 1899-1925-йилларда АҚШда «педагогик тушунчалар»га асосланган музейлар, Францияда «музей саводхонлиги» тадбири дастурлари, 1916-йилда Россия музейларида педагогик фаолиятни англаш «Экскурсия бюллетени» нашрида ёритилиши, 1920-йилда Москвада ўйинчоқлар музейи очилиши, 1930-йилда АҚШ болалар учун «якшанба дарслари» дастурлари ишлаб чиқилиши, 1934-йили Германияда «Музей педагогикаси» тушунчаси биринчи марта истеъмолга киритилиши, 1960-йиллар «болалар музейларининг уйғониш даври» деб номланиши, 1980-1990 - йилларида музей педагогикасининг мустақил илмий фан сифатида шаклланишига оид энг муҳим материаллардан Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи экскурсия фаолиятини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2024-йил 8-августдаги 90-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши жаҳон музей педагогикаси тарихини ўрганишга, ёш авлодни маданий меъросга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам бермоқда;
Ўзбекистонда музей педагогикасининг тарихий-тадрижий ривожланиш босқичларда шаклланганлигига оид манбалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тадқимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 23-августдаги 01-44-184-маълумотномаси). Илмий натижа маданий ёдгорликларни асраб авайлаш, шуниндек музейга ташриф буюрувчиларнинг бой тарихимизга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилмоқда.
Музейнинг маданий-маърифий тадбирлар тарғиботи 1920-йилларда плакатлар, экспонатлар, 1940-йилларда кўргазмали қуроллар, филмлар 1960-йилларда макетлар, бадиий ва график тасвирлар, схемалар диаграммалар, расмлар, 1980-йилларда видеомагнитафонлар, телеустановкалар, фонотехникалар, дисплейлар, махсус компютерлар, Мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари, музей сайтлари, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар (телеграм, Инстаграм, Фаcебоок), радио, телевидения, газета ва журналлар, инфокиосклар, услубий тавсия, қўлланма, монография, каталог, буклет, откритка каби воситалари бўлганлиги оид маълумотлардан Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2024-йил 8-августдаги 90-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар фактик материаллар ва музейда маданий-маърифий тарғибот ишларини такомиллаштириш, мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда музейшунослик соҳасида 30 дан ортиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги(1991-2021-й.й.), уларда янги музейлар ташкил этиш, қайта ташкил этиш, музейларни реконструксия қилиш, туризмни ривожлантириш, кадрлар масаласи ва қўллаб қувватлаш, маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишга оид эканлиги (1991-2016-й.й.) асосида, замонавий «Виртуал музей», «Жонли музей», «Рақамли музей» ташкил этишнинг асослари 2017-йилдан бошлаб яратилгани бўйича материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тадқимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 23-августдаги 01-44-184-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистонда музей педагогикасининг шаклланиши бўйича билим ва фикрларни кенгайтиришда хизмат қилган.