Омонов Қавмиддин Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳандислик графикаси фанини ўқитишда ИХ-ХВ асрлар Ўрта Осиё меъморчилиги манбаларидан фойдаланиш методикаси (Архитектура ёдгорликлари реконструкцияси ва реставрацияси таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (муҳандислик графикаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1813.
Илмий раҳбар: Собиров Толиб Рўзиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Қуанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Тураев Хумойиддин Абдуғаффорович, п.ф.ф.д. (PhD)., доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Архитектура ёдгорликлари реконструкцияси ва реставрацияси” таълим йўналиши талабаларига Муҳандислик графикаси фанини ўқитишда Ўрта Осиё меъморчилиги манбаларида келтирилган тарихий геометрик чизмаларни қўллаган ҳолда график дастурлар воситасида визуаллаштириб талабаларнинг фазовий тасаввури ва график маҳоратини ривожлантириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиёда ИХ-ХВ асрларда бунёд этилган меъморий обидаларда қўлланилган геометрик нақшларнинг назарий асослари (чизмалари) ўрганилди. Ҳозиргача “Геометрик чизмачилик” фани ўқув жараёнига тадбиқ қилинмаган циркул ёрдамида бажариладиган мураккаб геометрик чизмалар ўрганилиб атрофлича таҳлил қилинди;
қўлланилган геометрик чизмаларнинг 2Д ва 3Д тасвирларини Ауто CАД дастурида бажариш алгоритмлари (график усулда бажариш кетма-кетлиги) ни бажариш усуллари ишлаб чиқилди;
Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларида бунёд этилган меъморий обидаларнинг оддий ва мураккаб кўринишли гумбазлар, аркалар ва бошқа шаклларнинг геометрик ечимлари асосида визуал моделлаштирилиб, анимацион кўргазмали тасвирлари ишлаб чиқилди;
талабаларга меъморий шаклларни виртуал реаллик кўринишларда тез ва осон тасаввур этишлари учун интерактив воситалар билан ўқитиш усуллари такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳандислик графикаси фанини ўқитишда талабаларга ИХ-ХВ асрлар Ўрта Осиё меъморчилигидаги геометрик чизмаларни фазовий тасаввур қилиб график дастурлар воситасида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-методик ва амалий таклифлар асосида:
“Архитектура ёдгорликлари реконструкцияси ва реставрацияси” таълим йўналишларида муҳандислик графикаси фанини ўқитишда компютер графикасидан фойдаланиб, талабаларнинг фазовий тасаввурни ривожлантиришда ИХ-ХВ асрлар Ўрта Осиё меъморчилигидаги геометрик тасвирларни бажаришда график жиҳатдан ижодий ёндашув, иқтидорини қўллаб-қувватлашга қаратилган графикавий кўникмаларини ўқув жараёнида замонавий педагогик ёндашув асосида методик таъминотини амалга ошириш, машғулотлар жараёнига оид таклифлардан “Муҳандислик ва компютер графикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим вазирининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0837 рақамли нашр гувоҳномаси), (Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 2021 йил 4 ноябрдаги далолатнонаси, Тошкент архитектура-қурилиш институти 2021 йил 10 ноябрдаги далолатномаси ва Бухоро муҳандислик технология институти 2021 йил 13 декабрдаги далолатномалари). Натижада юқоридаги таълим йўналишлари талабаларини фазовий тасаввурини ривожлантириш механизмининг педагогик шарт-шароитлари ривожлантирилган.
ИХ-ХВ асрлар Ўрта Осиё меъморчилигидаги геометрик тасвирлар асосида геометрик шаклларнинг ўзаро уйғунлаштириб меъморчиликда қўлланилган гириҳлар, аркалар, муқарнаслар, гумбазлар ва ҳоказо геометрик кўринишларни Муҳандислик графикасининг замонавий график дастурлари орқали икки ва уч ўлчамли тасвирларини шакллантириш график тасаввур қилиш қобилиятларини узвийлаштиришга қаратилган интерфаол таълим методларини қамраб олган “Муҳандислик ва компютер графикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи, 55369 рақамли нашр гувоҳномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот талабаларни муҳандислик графикасида қўлланиладиган геометрик ясашлар, сиртларнинг ҳосил бўлиши, кўпёқликлар ва турли хил геометрик шаклларни фазовий тасаввур қилиш қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Талабаларнинг дарс ва дарсдан ташқари вақтларда мустақил ишлашига мўлжалланган амалий жиҳатдан ижодий графикавий лойиҳалаш ва моделлаштириш имкониятларини акс эттирувчи график топшириқлар тизими, меъморчилик манбалари, геометрик ясашлар асосида бажариладиган чизмалар, анимацион ва визуал кўринишлар, икки ва уч ўлчамли моделлар мажмуасини яратишда “Муҳандислик ва компютер графикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим вазирининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0837 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг геометрик тасвирларни яратишга доир компетенсияларини шакллантириш тизими такомиллаштиришган.