Шамсиев Ўктам Сайфитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий глобаллашув шароитида фонд бозори фаолиятини ривожлантириш истиқболлари”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3537
Илмий раҳбар: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханова номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий глобаллашув шароитида фонд бозори фаолиятини ривожлантириш юзaсидaн тaклиф вa тaвсиялaр ишлaб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўлаш орқали қимматли қоғозларга инвестиция киритишини рағбатлантириш таклифи асосланган;
давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида репо битимларини тузиш асосида резидентлар ва норезидентлар томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш механизмини такомиллаштириш асосланган;
маҳаллий эмитентларга ўз акцияларини дастлаб «Тошкент» Республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра уларни хорижий фонд бозорларида ёки бир вақтда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида жойлаштириш таклифи асосланган;
давлат қимматли қоғозларини қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ғазначилик облигациялари шаклларида Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ўртасида ҳам жойлаштирилиши мумкинлиги тўғрисидаги меъёрни киритиш орқали фонд бозори фаолиятини ривожлантириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Молиявий глобаллашув шароитида фонд бозори фаолиятини ривожлантириш бoрaсидaги тaдқиқoтлaрдaн oлингaн илмий нaтижaлaр aсoсидa:
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўлаш орқали қимматли қоғозларга инвестиция киритишини рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сон «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 05/835-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қимматли қоғозларга инвестиция киритишини рағбатлантириш ва молия бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш механизми такомиллаштириш имкони яратилган;
давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида репо битимларини тузиш асосида резидентлар ва норезидентлар томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 05/835-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида резидентлар ва норезидентлар томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш механизми такомиллаштирилиб, 2022 йилда давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида 209,4 млрд. сўмлик репо битимларини тузишга эришилган;
маҳаллий эмитентларга ўз акцияларини дастлаб «Тошкент» Республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра уларни хорижий фонд бозорларида ёки бир вақтда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида жойлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сон «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 05/835-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида капитал бозорини янада ривожлантириш, давлат акция пакетларини капитал бозори орқали хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш имкони яратилган;
давлат қимматли қоғозларини қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ғазначилик облигациялари шаклларида Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ўртасида ҳам жойлаштирилиши мумкинлиги тўғрисидаги меъёрни киритиш орқали фонд бозори фаолиятини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисида»ги низомнинг 4-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 05/835-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш механизми такомиллаштирилиб, 2022 йилда 11,68 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ўртасида жойлаштирилган.