Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушмуротов Зойир Бектемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини дастурий бюджетлаштириш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4152.
Илмий раҳбар: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Рўзиев Зафар Икромович, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Оʻзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига дастурий бюджетлаштириш тимини жорий этиш боʻйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ таълим тизимига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган Президент мактаблари битирувчиларининг халқаро А-ЛЕВЕЛ сертификатидан юқори (А-C) натижани қўлга киритиш даражаси (жами битирувчилар сонига нисбатан) мақсадли индикаторларни жорий этиш таклиф этилган.
олий таълим ва профессионал таълим учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган “Олий таълим билан қамраб олиш даражаси (жами битирувчилар сонига нисбатан)”, Талабаларни тураржой билан қамраб олиш даражаси (эҳтиёжга нисбатан), каби мақсадли индикаторларни жорий этиш таклиф этилган;
 олий таълим ва профессионал таълим учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган “Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони”, “Ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли университет ва илмий марказлари билан ҳамкорликда халқаро қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш” каби мақсадли индикаторлар таклиф этилган;
соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган “Иммунизасия миллий дастурига асосан вакцина билан эмланадиган болаларнинг қамрови”, “Қандли диабетнинг 1- ва 2-тури билан касалланган беморлар сони” каби мақсадли индикаторларни жорий таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқ таълим тизимига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган Президент мактаблари битирувчиларининг халқаро А-ЛЕВЕЛ сертификатидан юқори (А-C) натижани қўлга киритиш даражаси (жами битирувчилар сонига нисбатан) мақсадли индикаторларни жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-422-сонли қарорининг 7-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 5-июндаги 11-сонли маълумотномаси). Натижада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиладиган мақсадли индикатор кўрсаткичларини белгилаш орқали бюджет маблағларининг самарадорлигини баҳолаш, назорат қилиш имконияти яратилган.
Олий таълим ва профессионал таълим учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган “Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони”, “Ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли университет ва илмий марказлари билан ҳамкорликда халқаро қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш” каби мақсадли индикаторларни жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-422-сонли қарорининг 7-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 5-июндаги 11-сонли маълумотномаси). Натижада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиладиган мақсадли индикатор кўрсаткичларини белгилаш орқали бюджет маблағларининг самарадорлигини баҳолаш, назорат қилиш имконияти яратилган.
Олий таълим ва профессионал таълим учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган “Олий таълим билан қамраб олиш даражаси (жами битирувчилар сонига нисбатан)”, Талабаларни тураржой билан қамраб олиш даражаси (эҳтиёжга нисбатан), каби мақсадли индикаторларни каби мақсадли индикаторларни жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-422-сонли қарорининг 7-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 5-июндаги 11-сонли ма'лумотномаси). Натижада, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиладиган мақсадли индикатор кўрсаткичларини белгилаш орқали бюджет маблағларининг самарадорлигини баҳолаш, назорат қилиш имконияти яратилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиш лозим бўлган “Иммунизасия миллий дастурига асосан вакцина билан эмланадиган болаларнинг қамрови”, “Қандли диабетнинг 1 ва 2-тури билан касалланган беморлар сони”  каби мақсадли индикаторларни жорий этиш бўйича таклифи “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-422-сонли қарорининг 7-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 5-июндаги 11-сонли ма'лумотномаси). Натижада Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан эришиладиган мақсадли индикатор кўрсаткичларини белгилаш орқали бюджет маблағларининг самарадорлигини баҳолаш, назорат қилиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish